Исломда жазолар низоми

624
0

Исломда жазолар низоми

Жиноятнинг олдини олиш мақсадида жазолар тайинланади

Жиноят – бу жазога лойиқ бўлган ишдир

Жазога лойиқ бўлган ишлар: фарзни бажармаслик,  Ҳаром ишни қилиш, давлат томонидан чиқарилган буйруқлар ва тақиқларга бўйсунмасликдир.

Ислом шариати жиноятларнинг дунёвий ва ухровий жазоси бўлишини баён қилган. Ухровий жазо – бу Қиёмат кунида Аллоҳнинг жиноятчига берадиган жазосидир.

Жазолар тўрт хил бўлади: ҳадлар, жиноятлар, таъзир ва қонунбузарликлар. Уларни халифа, яъни давлат амалга оширади. Дунёвий жазо ухровий жазони соқид қилади. Демак, жазо посбон ва халоскордир. Посбонлиги шундаки, у инсонни гуноҳ қилишдан, жиноят содир этишдан тияди, қўриқлайди. Халоскорлиги шундаки, дунёвий жазо ухровий жазодан халос этади.  

Ҳадлар – Аллоҳнинг ҳаққи туфайли белгиланган жазолардир.

Жазоси ҳад бўлиши вожиблигига иттифоқ қилинган гуноҳлар олтитадир. Улар: 1. зино ва баччавозлик, 2. зино ҳақида туҳмат, 3. ўғирлик, 4. ароқ ичиш, 5. диндан қайтиш, 6. босқинчилик.

Ҳадлар ҳоким томонидан кечирилиши асло жойиз эмас. Чунки улар Аллоҳнинг ҳаққидир. Уни ҳеч ким ҳеч қандай шароитда соқит қила олмайди.

Жиноят – қасос ёки тўловни келтириб чиқарадиган баданга қилинадиган тажовуздир. У жонга қилинган тажовузни ҳам, бошқа аъзога қилинган тажовузни ҳам ўз ичига олади.

Бу масалаларда ҳақдорнинг кечириши билан ҳоким ҳам батамом кечиришга мажбур.

Таъзир – ҳад ҳам, каффорат ҳам белгиланмаган жиноятнинг қонуний жазосидир. Шореъ қайси бир жиноятга жазо тайинлашни ҳокимнинг ихтиёрига ташлаб қўйган бўлса, унга ҳоким жазо тайинлайди. Шу тайинланган жазо таъзир дейилади.

Таъзир ҳаддалар ва жиноятлардан фарқ қилади.  Ҳадда ҳокимнинг кечиришга ва жазони бекор қилишга ҳаққи йўқ.  Жиноятда ҳақдор одамгина кечириши мумкин. Тазирда эса кечириш ва жазони бекор қилиш жоиздир.

Яна бир фарқ шундаки, ҳад ва жиноят одамларга қараб фарқланмайди. Улар ҳамма учун баробар. Таъзир эса одамларга қараб фарқланиши мумкин. Унда муқаддам гуноҳ қилмаганлик, ўзини яхши тутиб юрган бўлишлик каби сифатлар инобатга олинади.

Демак, тазирда бир шахс бир гуноҳ туфайли қамалиши, иккинчи бир шахс эса худди шу гуноҳ туфайли огоҳлантирилиши, танбеҳ ёки ҳайфсан олиши мумкин.

Масалан, намоз ўқимаслик, рўза тутмаслик, закот бермаслик, одамлар ҳаққини адо қилмаслик каби ишлар фарзни тарк этишдир. Бировга туҳмат қилиш, бойликни хазина қилиб олиш, бировникини ўзлаштириш, жосуслик каби ишлар ҳаромга қўл уришдир. Уларни қилган одамни Оллоҳ Таоло азобдан огоҳлантиради. Шундай бўлгач, ҳоким улар учун таъзир жазоси белгиласа, ҳеч гап йўқ. Чунки фарзни тарк этиш ҳам, ҳаромни қилиш ҳам гуноҳ ҳисобланиб, унинг жазосини бериш вожибдир.

Халифа қайси бирини жиноятдан қайтаришга етарли, деб топса, ўшанисига ҳукм қилиши жоиз.

Таъзирга оид табанний қилинган воқеалар етти турлидир.

1. Шаънга тажовуз қилиш; 2. Қадр-қимматга тажовуз қилиш; 3. Ақлга озор берадиган ишни қилиш; 4. Молга тажовуз қилиш; 5. Тинчликка рахна солиш; 6. Давлат хавфсизлигига тажовуз қилиш; 7. Динни таҳқирлайдиган ишни қилиш.

Қонунбузарлик – ҳокимият қонунларига риоя қилмаган кишига ҳокимнинг берадиган жазосидир.

Ҳоким чиқарадиган қонунлар шаҳарлар қуриш ва лашкарни ташкиллаштириш каби – у ўз фикри ва ижтиҳоди билан юритадиган ишлар чегарасидан нарига ўтмаслиги керак. Зеро, унинг шу доирадагина ўз фикри ва ижтиҳоди билан буйруқ ва тақиқлар чиқаришга ҳаққи бор. Айнан шуларга итоат этмаслик қонунбузарлик ҳисобланади.

Шореъ халифага одамларга буюриш ва тақиқлаш ҳуқуқини бергани каби, қонунбузарларни жазолаш, жазо турини тайинлаш ҳуқуқини ҳам берган. Қонунбузарлик жазоси учун даъвогарнинг мавжуд бўлиши шарт эмас. Қози қаерда бўлмасин, ундан хабардор бўлгани заҳоти қозилик йиғилишисиз ҳам ҳукм чиқариш ҳуқуқига эга.

Масалан, шаҳар майдонлари ва умумий йўлларга муайян масофа ва чегара белгилаб, одамларга ундан фалон метргача бўлган масофага уй қуриш ёки экин экишни тақиқлайди. Кимки бунга бўйсунмаса, уни жарима солиш, дарралаш ёки қамаш билан жазолайди. Савдо-сотиқ ишларини бошқариш учун махсус ўлчов асбоби (яъни, килограмм, қадоқ, литр) тарози ва ўлчагичларни тайинлаб бериш ҳам халифанинг ҳаққидир. Уларга бўйсунмаган одам ҳам жазоланади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here