Ташиев: Эҳтимол, Ўзбекистонга 50 эмас, 20 гектар ер берармиз

168
0

Ташиев: Эҳтимол, Ўзбекистонга 50 эмас, 20 гектар ер берармиз

 Қирғизистоннинг Қора-Сув туманидаги Савай қишлоқ аҳолиси 14 апрелдан бери Кампиробод сув омбори атрофидаги 50 гектар ерни Ўзбекистонга берилишига қарши митинг ўтказмоқда. Улар билан йиғилиш ўтказиш мақсадида у ерга Қирғизистон миллий хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев келди.

Маҳаллий аҳолининг эътирозидан сўнг Ташиев бир таклиф билдирди.

 “Ўйлайманки, бошқача қилиш мумкин — улар тўсиб қўйган 20 гектар ерни алмаштириш. 50 эмас, балки 20 гектар”, — деди Ташиев.

 Изоҳ: МХДҚ раиси Камчибек Ташиев бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Тошкентда 23-25 ​​март кунлари чегараларни делимитация қилиш бўйича музокаралар олиб борганди. Музокаралар якунлангач Ташиев икки давлат ўртасидаги чеагара масалалари 100 фоиз хал этилганини маълум қилган эди.

 Аммо, чегара муаммолари аниқланмаган ҳудудларни белгилаш, бахсли ҳудудларни ўзаро айирбошлаш билан хал бўлмайди. Чунки, биздаги чегаралар куфр мустамлакачилари томонидан белгилаб берилган бўлиб, улар бу муаммолар тинчгина хал бўлишини исташмайди. Улар керак бўлган вақтда у ёки бу республикага чегара муаммолари орқали босим ўтказишда фойдаланиб келади. Оддий бир мисол, икки давлат расмийлари ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида 2019 йил ёзида Ўзбекистоннинг Риштон ва Сўх туманларини боғловчи йўл очилди. Бироқ орадан икки кун ўтмай, қирғиз расмийлари йўл очилиши ЕОИИ талабларига жавоб бермаслигини баҳона қилиб йўлни қайта ёпиб қўйишди. Ўша вақтдаги Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разаков йўл ёпилишини:

 “Мазкур ҳудудда иш жуда кўп. Биринчи Евро Осиё иқтисодий иттифоқи билан боғлиқ ишларни қилишимиз керак. Бу ташкилот доирасида Қирғизистонга юкланган ветеринар, фитосанитар хавфсизлик масалалари бор. Мана шу ишлар тугаллангунга қадар йўлни оча олмаймиз”, — деб тушунтирган эди.

 Демак-ки, бу энди чегараларда муаммо бўлмайди деганини англатмайди. Мустамлакачилар истаган вақтда соҳта ватанпарварларни ишга солиб айирбошланган ҳудудлар ёки бошқа ерларни баҳона қилиб янги муаммоларни келтириб чиқараверади.

 Чегара муаммоларининг хал қилишнинг ягона йўли икки қардош халқ имон келтирган ақида асосида бирлашиш, шу ақидага асосланган давлатни барпо этишдан иборат. Мана шундагина куфр мустамлакачилари томонидан ўрталаримизга тортган сунъий чегаралар йўқ бўлади ва ўзаро биродарлик ҳамда ягона Уммат алоқалари ўрнатилади.

 Абдураҳмон Одилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here