Вирус баҳонасида исломий қадриятларни чеклаш эпкини

562
0

Вирус баҳонасида исломий қадриятларни чеклаш эпкини

 Ўтган йили Хитойдан бутун дунёга коронавирус тарқалди. Аллоҳнинг бу синови юртимизга ҳам келиб, мамлакат унга қарши кураш чораларини кўрди. Мустамлакачилик сиёсати туфайли ҳокимларимиз вирусга қарши курашда ўзлари қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлишмади, улар фақат Ғарб мустамлакачиларининг кўрсатмаларини ижро қилишди. Албатта, ушбу кўрсатмалар жумласига Исломга қарши кураш ҳаракатлари ҳам киритилди. Ҳатто, мустамлакачиларга малайлик шу даражага етдики, ҳокимларимиз исломий қадриятларга тажовуз қилишга журъат этишди. Масалан, жамоат номозлари ва ифторларни тақиқлашди. Одатдагидек, ҳокимларимиз бу борада аввал Ғарб кўрсатмаларини қабул қилишди, сўнгра бу ҳаракатларига шаръий тус бериш учун сарой уламоларини ишга солишди.

 Аслида карантин нафақат мустамлакачиларнинг мустамлакачилик сиёсатига хизмат қилди, балки маҳаллий ҳокимиятнинг ҳам сиёсий қуролига айланди. Айниқса, ҳукумат ўз манфаатига мос сиёсатини амалга ошириш ва рақибларини бостиришда вирусни баҳона қилиб карантин жорий қилаяпти ёки тўхтатяпти. Масалан, 2020-йил баҳорида ҳукумат халқнинг кўтарилиб кетишидан хавфсираб карантин жорий қилди, ҳолбуки бу вақтда вирус юқиш ҳолатлари кам эди. Парламент сайловлари кампанияси арафасида эса ҳар қандай чекловлар бекор қилиниб, ҳеч қандай эҳтиёт чораларига амал қилинмай сайлов ўтказилди. Бу сайловда одамлар оммавий ва тартибсиз аралашиб юришди. Аммо шундай бўлса ҳам статистикада вирусни юқтириш ҳолатлари махсус тайинланган кўрсаткичлар билан берилди. Жорий йилдаги президент сайлови ва референдум ҳам худди шу каби кўринишда ўтди. 21-мартда эса Бишкекда “Наврўз” муносабати билан оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланди, сабаби, Бишкекда янги конституцияга қарши кайфият кучайиб кетган эди. Бироқ, шу билан бир вақтда 21-мартда Ўш шаҳрида оммавий тадбирлар тақиқланмади, байрам нишонланди. Чунки, бу ерда янги конституцияга қарши кайфият деярли йўқ эди. Шунинг учун ҳам Ўшда вирус юқтириш ҳолатлари атайин камайтириб, баъзида нол қилиб кўрсатилди.

 Ҳозирда ҳукумат тўлиқ карантин бўлмаса ҳам турли хил чекловлар киритилишини билдирмоқда. Бу 11-апрелдаги конституция бўйича референдум ва ундан кейин кутилаётган эҳтимолий қаршиликлар билан боғлиқ. Шунингдек, ушбу ҳаракатлар исломий қадриятларга қарши курашиш ҳаракатларини ўз ичига олиши хавфи мавжуд. Ҳукумат 11-апрелдаги референдум тўсқинликларга дуч келишини ва ундан кейин  ҳар қандай қаршиликларга учрашини хоҳламайди, шу сабабли чекловлар киритиш истагини билдирмоқда. Агар чекловлар киритилса муборак Рамазон ойидаги жамоат номозларига тақиқ қўйилиши мумкин. Аслида шариатга асосан, одамларни масжиддан тўсиш ва жамоат номозлари тақиқланиши мумкин эмас. Аллоҳ таоло бундан огоҳлантириб, Бақара сурасининг 114-оятида айтади:

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَاجِدَ اللَّـهِ أَن يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ وَسَعَى فِي خَرَابِهَا

“Аллоҳнинг масжидларида Унинг исми зикр қилинишини ман этган ва уларни хароб қилишга ҳаракат қилган кимсадан кўра золимроқ ким бор?”

 Агар давлат шундай қилса қаттиқ гуноҳкор бўлади. Аслида, шариатга кўра, вирус тарқалган вақтда касаллиги аниқ бўлган одамлар бундай ерларга боришидан тийилиши ва даволаниши керак. Касаллиги аниқ бўлмаган, соғлом одамлар жамоат номозларидан қайтарилмайди, улар жамот номозларига боришда давом этадилар, Аллоҳдан шифо сўраб дуо қилишади. (Бу борадаги шаръий ҳукмлар билан танишмоқчи бўлсангиз, сайтимиздаги “Коронавирус касаллиги ҳақидаги келган сўровларга жавоблар”, “Коронавируснинг оқибатлари”, “Масофа сақлаб номоз ўқиш бидъат бўлиб, гуноҳи ҳукмдорларга тушадими?” мақолаларига мурожаат қилишингиз мумкин). 

 Шу сабабли биз ҳокимият эгаларига насиҳат қиламиз.

 Эй ҳокимият згалари! “Карантин” баҳонаси билан Ислом ва мусулмонларга ҳиёнат қилманглар. “Ҳокимият қўлнинг кири” Охиратда эса Аллоҳнинг олдида ҳисоб бериш бор. Динига ҳиёнат қилган ўтмишдошларинг ҳолидан ибрат олинглар: улар бу дунёда хорликка гирифтор бўлишди, Охиратдаги азоблар эса бундан ҳам қаттиқдир. Шу ўринда ҳокимият суиистеъмолларини “безаб турган” сарой олимларини ҳам огоҳлантириб ўтиш муҳимдир. Сабаби, сизлар жамоат номозлари тақиқланишига “шариатдан йўл топиб” бердинглар. Шу билан бир вақтда, ҳукумат сайлов кампанияларини ўтказиб ҳеч қандай эҳтиёт чораларига амал қилмади, сизлар эса бунга сукут сақладинглар ёки уни қўллаб-қувватладинглар. Бас, эс-хушингларни йиғиб олинглар, пайғамбарлар меросхўри бўлишни афзал билинглар. Бунинг учун ҳақ томонда туриш, ҳақни айтиш зарур. Ана шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган шу сифатга лойиқ бўласизлар; “Уламолар – пайғамбарларнинг меросхўрларидир”.

 Аллоҳ таоло айтади:

وَلاَ تَلْبِسُوا الْحَقَّ بِالْبَاطِلِ وَتَكْتُمُوا الْحَقَّ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ

Ҳақни ботилга аралаштирманг ва ўзингиз билиб туриб ҳақни яширманг”. [2:42]

 Эй мусулмонлар, биз Аллоҳнинг олдида шариатини татбиқ қилиш борасида жавобгармиз. Шундай экан, ҳар биримиз ушбу шаръий амаллар бажарилишини талаб қилайлик. Рамазонда таровеҳ номозларини адо этиб, ифторликлар ўтказиб, динимиз, Умматимиз ҳаққига дуо қилиш неъматига эришайлик!

 Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here