Умумий мулк бўлган “Жеруй” конида олтинни қайта ишлаш заводи очилди

542
0

Умумий мулк бўлган “Жеруй” конида олтинни қайта ишлаш заводи очилди

17 март куни Талас шаҳридаги “Жеруй” конида олтинни қайта ишлаш заводининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Россия президенти Владимир Путин телеконференция орқали иштирок этишди. Путиннинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа Россиянинг Қирғизистондаги сармояларининг рекорд кўрсаткичидир. Унинг қиймати 600 миллион долларни ташкил этади.

Жапаровнинг таъкидлашича, “Жеруй” конида қазиш ишлари тўхтатилмайди. Ушбу лойиҳа Талас вилояти ва умуман Қирғизистоннинг ривожланишига катта ҳисса қўшади. Бугунги кунгача аллақачон бюджетга 1,5 миллиард сўм тушган. Энди заводнинг очилиши билан бюджетга тушадиган маблағ янада ошади, 1000дан ортиқ иш ўринлари яратилади.

Таласдаги “Жеруй” олтин кони 1969 йилда кашф қилинган бўлиб, ҳажми бўйича Қирғизистонда Қумтордан кейин иккинчи ўринда туради. Дастлабки геологик тадқиқотлар натижаларига кўра конда 84 тонна олтин ва 25 тоннадан ортиқ кумуш захираси мавжуд. “Жеруй” олтин конини ишлатиш бўйича умумий ҳисобда 15та компания билан шартнома тузилган ва улардан саккизтасига давлат лицензияси берилган. Ушбу компанияларнинг деярли барчаси “Жеруй” кони учун маблағ ажратмаган.

Қурманбек Бакиев президентлиги даврида “Жеруй” кони Британиянинг Охус Голд компаниясига тегишли эди.  2015 йили конни қазиб олиш ҳуқуқи учун лицензия  ким ошди савдосида 100 миллион долларга сотилди. 

Ушбу ҳуқуқ Россиянинг “Платинум” корпорациясига қарашли “Восток-Геолдобйча” компаниясига насиб қилди. Унинг ҳомийлигида «Альянс Олтин» шуба компанияси ташкил этилган. Компанияга конни ишлатиш ҳуқуқини берувчи лицензия 2035 йилгача берилган.

Қирғизистон халқи ҳозирда умид боғлаб турган амалдаги президент Садир Жапаров Қумтор олтин конини миллийлаштиришга чақириқлари билан танилган. Бироқ, ҳокимият тепасига келганидан сўнг, у ҳам Уммат мулки бўлган табиий бойликларга нисбатан хиёнатли шартномалар тузишга мажбур бўлганлигини кўриб турибмиз. Чунки бугунги халқаро тузум учинчи дунё давлатларининг бойликларини мустамлакачиларнинг чангалига топширадиган капиталистик тузумдир.

Дарҳақиқат, фойдали қазилмалар умумий мулк бўлиб, шариат уларни жамият ўртасида баҳам кўрилишини талаб қилади. Жисмоний шахс ёки компания ёки давлатнинг унга эгалик қилиши тақиқланади.

Ибн Аббос ривоят қилишича, Пайғамбар A:

«اَلْمُسْلِمُونَ شُرَكَاءُ فِى ثَلاَثٍ فِى الْمَاءِ وَالْكَلَإِ وَالنَّارِ»

«Мусулмонлар уч нарсада: яъни сув, ўт-ўланда ва оловда шерикдирлар», деганлар. Бу ҳадисни Анас ҳам ибн Аббосдан ривоят қилиб, «унинг пули ҳаромдир», деган гапни ҳам қўшган.

Бу ҳукм яъни туганмас маъданнинг умумий мулклиги ҳамма маъданларни ўз ичига олади. Улар туз, сурма, ёқут каби машаққатсиз эришиладиган зоҳирий маъданлар бўладими, олтин кумуш, темир, мис, қўрғошин каби машаққат билан эришиладиган ботиний маъданлар бўладими, биллур каби қуюқ бўладими, нефт каби суюқ бўладими, ҳаммаси ҳам ҳадисда назарда тутилган маъданлардир.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки,  олтин конлари умумий мулки бўлиб, унга шахс ёки давлат эгалик қилиши мумкин эмас. Давлат фақат унинг идора ишларини олиб боради. Бироқ, кофир мустамлакачилар учун стратегик ҳудудларни ишлатиши мутлақо мумкин эмас. Аксинча, гарчи Исломда олтин конларини қазиб олиш вазифаси давлатга топширилган бўлса ҳам, ундан олинадиган фойда аҳоли эҳтиёжларини қондириш мақсадида уларга тақсимланади!

Мумтаз Маверанаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here