Фаластин маъмуриятининг сайловлар рўйхатида сохтакорлик ва фирибгарлик қилаётгани тўғрисидаги хабарлар

334
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин маъмуриятининг сайловлар рўйхатида сохтакорлик ва фирибгарлик қилаётгани тўғрисидаги хабарлар

«Арабий жадид» веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 5 ражаб, милодий 2021 йил 17 феврал чоршанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Фаластинликлар бўлажак умумий сайловлар рўйхатида фирибгарлик мавжудлиги тўғрисида турли хил танқидлар йўлладилар. Бу ҳолат кеча кечқурун Фаластин Марказий сайлов комиссияси сайловлар рўйхати тўғрисидаги маълумотларни янгилаш ниҳоясига етганини эълон қилиши ортидан бошланди.

Ўз навбатида, Марказий сайлов комиссияси бугун чоршанба куни баёнот бериб, унинг бир нусхасини «Арабий жадид»га жўнатди. Баёнотда фуқаролар томонидан бир нечта шикоятлар келиб тушгани таъкидланган».

Роя:

Бу хабарда айтилган танқидлардан ташқари, электрон тармоқ сайтларида ҳам жуда кўп одамлар сайлов рўйхати уларнинг хабардорлиги ва танловисиз ўтказилганини танқид қилдилар.

Агар сайлов жараёнида коррупция бўлаётганининг илк белгиси шу бўлса ҳамда энг оддий, кундек аён, осон сезилиб турган жиноят мана шу бўлса, у ҳолда, сездирмай парда ортида қилинаётган жиноятлар қандай бўлиши мумкин, тасаввур қилаверинг?! Табиийки, коррупция, фирибгарлик ва тил бириктирувларни амалга ошириш учун куч ва бошқа барча нарсалар етарли. Нега ҳам етарли бўлмасин, ахир, сайловларни раҳнамоси ҳам, кузатувчиси ҳам, раиси ҳам, ижрочиси ҳам, ўша сайлов ўтказилишини истаганларнинг қўлидаги қўғирчоқлар бўлса?! Аслида бу сайловлар шаръан ботил бўлиб, Фаластин аҳлига қарши тўқилаётган нопок фитна ҳисобланади!

Ҳа, бу сайловлар Фаластин маъмуриятини ва яроқсиз муассасаларини қайта қонунийлаштиришга қаратилган. Ундан Хавфсизликни мувофиқлаштиришга, тинчлик музокараларини бошлашга ҳамда яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириб, юртни сотишга қайта қонунийлик тусини бериш кўзланган. Фаластин маъмурияти ва унинг ортида турганлар ўз ғояларини амалга ошириш учун ҳар ишни қилишга тайёр. Масалан, рўйхатдан ўтганлар сонини, овозлар фоизини ва номзодларга берилган овозларни сохталаштириш каби. Бу ишдан уларни ҳеч ким тўса олмайди. Улар бу билан Фаластин масаласини йўқ қилишни ҳамда Ислом ва Фаластин аҳлига қарши кураш вазифасини давом эттириши учун режимни қайта кучайтиришни кўзлашмоқда.

Бас, Фаластин аҳли орасидаги холис инсонлар бундай нопок сайловларни бойкот қилмоқлари, сайловларни амалга оширмоқчи бўлаётган раҳбарларнинг ифлос мақсадларини англамоқлари даркор. Орзуларга ва чиройли гапларга алданиб қолмасликлари керак. Чунки бу гапларни ён берувчиларга ва жинояткорларга шерик бўлишни ўзига муносиб кўрган кимсалар гапиришяпти… Курсилар ва ушоқлар эвазига Фаластин масаласини йўқ қилмоқчи бўлаётган бу кимсалар албатта бу қилмишларининг ёмон оқибатини охиратдан олдин бу дунёдаёқ тотажаклар.

Роя газетасининг 2021 йил 24 феврал чоршанба кунги 327-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here