«Терроризм»га қарши кураш – Ғарбнинг Ислом ва унинг қадриятларига қарши курашдаги, Умматни йўқ қилишдаги асосий қуролидир

401
0

 «Терроризм»га қарши кураш – Ғарбнинг Ислом ва унинг қадриятларига қарши курашдаги, Умматни йўқ қилишдаги асосий қуролидир

 АҚШ СССРга қарши олиб борган курашида ғалабага эришиб, коммунизмни мабда ва мафкура сифатида ҳаёт майдонидан суриб чиқаришга муваффақ бўлганидан сўнг оламий сиёсатда якка ҳукмрон бўлиб олди. АҚШ коммунизмдан «кўнгли хотиржам бўлган» бўлсада, бироқ, ўзининг гегемонлиги вақтинчалик эканлиги ва бошқа бир куч исталган вақтда оёққа туриши, уни дунё сиёсатидан супуриб ташлашга қодирлигини, мустамлакаларидан маҳрум этиб, ундан етакчиликни тортиб олиши мумкинлигини бирон лаҳза ҳам ёдидан кўтармади. Бу куч – Ислом мабдаси, ўз ақидаси ва дини учун жонини фидо қилишга тайёр бўлган мусулмонлар эди. Шу сабабли ҳам, уни қулатилганидан сўнг қайта оёққа туришига, уйғонишига, бирлашишига йўл қўймаслик учун Америка ўзига Ислом мафкурасини асосий ва ягона душман деб белгилади. Чунки унинг келажагига раҳна соладиган куч фақат Ислом мафкурасидагина мавжуддир.

 Шу мақсадда АҚШ 2001-йил 11-сентябр терактларини уюштирди ва “ким биз билан бўлмаса, у бизга қарши” шиорини кўтариб, Ислом ва мусулмонларга қарши кенг кўламли уруш бошлаб юборди. АҚШ аввал бошда Усома бин-Лодин ва “Ал-Қоида” ташкилотини “олабўжи” қилиш орқали бутун дунёни ўзи билан бирга бўлишга мажбур қилди. 2001-йили Афғонистонга, 2003-йили Ироққа бостириб кирди. АҚШнинг Афғонистонга бостириб кирганидан бери ўтган 19 йилдан ошиқ вақт мобайнида 110 мингдан зиёд афғон мусулмонлари қурбон бўлди. Ироқ босқини давомида эса 655 минг мусулмон ҳалок бўлди.

 “Save the Children” ташкилоти эълон қилган ҳисоботда айтилишича, ҳар йили дунёнинг энг хавфли ўн давлати: Афғонистон, Яман, Жанубий Судан, Марказий Африка Республикаси, Конго Демократик Республикаси, Сурия, Ироқ, Нигерия, Сомали ва Малида 100 мингдан ортиқ бола нобуд бўлмоқда. Мазкур мамлакатларда 2013-2017 йилларда асосан уруш ҳамда очлик, инфратузилмаларнинг вайрон бўлиши, антисанитария сингари уруш оқибатлари туфайли камида 550 минг бола ўлган. “Агар 5 ёшгача бўлган болалар ҳам ҳисобга олинса, ҳалок бўлганлар сони 870 мингга етади”, – дейилади ҳисоботда.

 Аммо АҚШ олиб борган бу уруш ўз натижасини бермади, аксинча мусулмонларни уйғонишларига ва ўз динлари сари дадил қадамлар ташлашларига туртки бўлди. Иш шу даражага бориб етдики, Ислом ўз тузумига эга бўлган мабда эканлиги, Халифалик давлатини тиклаш мусулмонлар учун Аллоҳ томонидан фарз қилинган амал эканлиги оламий кўринишда муҳокама ва мунозара қилинидиган баҳс мавзусига айланиб кетди. Ҳатто АҚШ ва Европа давлатлари етакчилари “Улар Индонезиядан то Испаниягача бўлган ҳудудда Халифалик давлатини қайта тикламоқчилар”, “Биз “исроил” давлатини суриб ташлайдиган  ҳаракат билан тўқнашмоқдамиз, ғарбни Ислом оламидан йўқ қилиб, жами Ислом Умматига Халифалик ўрнатилиши билан шариат асосида бошқарадиган ягона исломий давлатларини тиклайдилар”, дейишга мажбур бўлишди. Бу орқали улар бутун дунё эътиборини яна бир карра ўзлари учун асосий душман ҳисоблаган Ислом ва мусулмонларга қарши янада аёвсиз кураш сари ундади. “Ал-Қоида”га қарши кураш ўз “жозибасини” йўқотди. Шундан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб мустамлакачилари “янги душман”, “янги олабўжи” чиқариш ҳаракатига тушишди. Уларнинг бунга ундаган сабаб, Араб юртларида бошланиб кетган, мустабид режимларни улоқтириб ташлаб, Ислом динини талаб қилиб чиқишлари эди. Бунда уларга “ИШИД” ташкилотига қарши кураш қўл келди. 

 Сурияда бошланган халқ инқилоби, мусулмонларни Исломдан бошқасига рози бўлмай, қирғин, очарчилик ва совуқларга қарамай ўз эътиқодларида сабот билан туришлари АҚШ ва Ғарб давлатларини янада қутуришларига, содир этилаётган уруш жиноятларига кўз юмишларига ундади. Асад режими ва Путин бошчилигидаги рус жаллодлари Суриядаги мусулмонларга қарши турли кимёвий ва биологик қуроллар қўллашди. Путиннинг таъбири билан айтганда, “Суриядаги уруш Россия учун энг замонавий ҳарбий қурол-аслаҳалари намуналарини ишлатиш учун қулай полигон” вазифасини ўтади. 2011-йили Сурияда бошлаган халқ қўзғолонидан буён 470 минг одам қурбон бўлди, 117 минг киши бедарак йўқолди. Талафотлар умумий миқдори 143 миллиард долларга етди. 27438 бино вайрон қилинди. Энг ёмони, 5 минг мактаб бузилди. 6,2 миллион киши чет элларга чиқиб кетди, 7,6 миллионлик ички қочоқлар оқими пайдо бўлди. Ишсизлик 50 фоизга етди. Аҳолининг 82,5 фоизи қашшоқлик чегарасидан ҳам паст даражада турмуш кечирмоқда. Ҳозир қўшни Туркияда 3,6 миллион, Ливанда 2 миллион, Иорданияда 655 минг нафар қочоқлар яшамоқда.

 АҚШ ва Ғарб давлатлари дунёнинг турли ўлкаларида Ислом ва мусулмонларга қарши ҳужумларини ниқоблаш мақсадида “терроризм”, “диний экстремизм” фундаментализм шиорларини қўллаб келишмоқда. АҚШ ўз манфаатига мослаш учун терроризмга шундай таъриф берди. Бу кураш доирасида Ғарб давлатлари Ислом қадриятлари ва исломий кўринишлар қарши курашни бир дақиқа бўлсин тўхтатишмади. Улар мусулмонларни ваҳший қотил, ҳазорат нима эканини билмайдиган, аёлларни хўрлайдиган, жоҳил мутаассиб, шакли хунук, ишлари жирканчли, кийимлари ифлос, ақл юритиши саёз қилиб тасвирлашди. Шунингдек, етакчи ва бошлиқлари хотинбоз, аёллар савдоси билан шуғулланадиган, дини хурофот, Пайғамбари аёллар хуштори, халқлари қолоқ ва қашшоқ, турли касалликлар макони деб тасвирлашди. Бундан ташқари, Исломга алоқали нарса борасида шубҳа уйғотиш ва ундан қўрқитишга ҳаракат қилишди. Ҳозирда Исломнинг ўз давлати мавжуд эмас. Шундай бўлишига қарамай, капитализм мафкураси Ислом мафкураси қаршисида кундан кунга таназзулга юз тутиб бормоқда. Шу боис Исломга қарши курашни ошкора эълон қилишдан бошқа чоралари ҳам қолмади.

 Американинг Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган уруши Марказий Осиёдаги мустабид режим раҳбарларига ҳам қўл келмоқда. Улар шу баҳонада ўзлари учун исталмаган ҳаракат ва шахсларни йўқ қилиш, қувғин ва қатоғон қилишда фойдаланишмоқда ва мавжуд бўлмаган хавфларни бўрттириб кўрсатиш орқали улардан арзимаган садақаларни қўлга киритишга интилишмоқда.

 Масалан, Қирғизистонда 2014- йили Атамбаев ташаббуси, Мудофаа кенгаши қарори билан диний соҳа бўйича давлат сиёсатининг 2020- йилга қадар мўлжалланган янги Концепциясини ишлаб чиқилди. Натижада дин ишлари бўйича давлат комиссияси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси бўлинмалари диний тузилмалари фаолиятларини анализ қилиш, қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишди. Ўзгаришлари натижасида 150дан зиёд мусулмонлар, шу жумладан, ўнлаб аёллар соҳта айбловлар билан қамоққа олинди. 2016 ёз ойида президент Алмазбек Атамбаев  “Экстремистик фаолиятга қарши кураш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Натижада қамоқхоналарда ноҳақ ушлаб турилган мусулмонларни бошқа маҳбуслардан ажратиш, мусулмонлар учун махсус ёпиқ турдаги қамоқхона қурилди ва диний эътиқоди учун қамалган мусулмонлар ёпиқ турдаги қамоқхонага кўчириб ўтказилди.  

 “Vlast.kz”нинг хабар қилишича, Қозоғистон ҳукумати 6 март куни диний экстермизм ва терроризмга қарши кураш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган янги давлат дастурини тасдиқлади. Республика Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Нургали Билисбеков ушбу ҳужжатни Вазирлар маҳкамаси мажлисида тақдим қилар экан, “дастур радикал қарашларга эга шахсларга, шунингдек, зўравон экстремистик ҳаракатлар ва терроризмга қарши қаратилгани”ни айтиб ўтди.

 Марказий Осиё республикалари ичида Ислом ва мусулмонларга қарши адоват ва шафқатсизларча кураши билан ном чиқарган Ўзбекистон режими ҳам “терроризм” ва “экстремизм”га қарши курашга ҳар йили 800 миллион доллардан зиёд маблағ сарфлайди. Ҳозирга қадар бу режим қамоқхоналарида минглаб мусулмонлар Роббим Аллоҳ деганлари учунгина азоб чекишмоқда, юзлаб мусулмонлар ғайриинсоний қийноқлар остида – Аллоҳдан шуни умид қиламиз – шаҳидлик мартабасига эришдилар.

Туркманистон ва Тожикистон режимлари ҳам юқорида зикр қилинган сафдошларидан ўтса ўтади, асло кам қолмайди.

 Ғарб давлатлари Ислом дини, унинг қадриятлари, мусулмонлар ва Халифалик давлатини тиклаш йўлида фаолият қилаётганларга қарши курашда ҳар қандай тубанлик ва жирканч ишлардан тийилишмаяпти. Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчиришни исташяпти. Шундай экан, кофирлар ва уларнинг малайлари ёқтирмасалар-да, Аллоҳ биз орқали ўз нурини тўла қилиши учун имкониятимиз борича ҳаракат қилишимиз ва бунга жиддий эътибор қаратишимиз лозим.

Абдураҳмон Одилов

#Халифаликни_тикланглар

#ReturnTheKhilafah / #أقيموا_الخلافة /

#YenidenHilafet

#TurudisheniKhilafah / #خلافت_کو_قائم_کرو#Установите_Халифат

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here