Капитализм ҳукмронлиги ва унинг инсоният бошига олиб келган кулфатлари

609
0

Капитализм ҳукмронлиги ва унинг инсоният бошига олиб келган кулфатлари

 Капитализм ақидаси ўн саккизинчи аср охирида, Европадаги черков билан муфаккир файласуфлар ўртасидаги кураш оқибатида пайдо бўлди. Ўша вақтдан бошлаб Европанинг кўп давлатлари уни қабул қилди. Қўзғолонлардан кейин Қўшма Штатлар ҳам шу давлатлар сафига қўшилди. Ҳозирда ушбу фикрнинг асосий ҳомийси Америка Қўшма Штатлари ҳисобланади. Бу фикр олам бўйлаб зўр бериб тарғиб қилинмоқда. Дунёнинг ҳар бир четида, Шарқдан Ғарбгача капитализмнинг қалъалари бор. Шу билан бирга бу фикр тўғрилаб, ўнглаб бўлмайдиган даражада эгри-қинғирдир. Бугун капитализм инсоният бошига жуда кўп фалокатлар олиб келгани ҳеч кимга сир бўлмай қолди.

 Капитализм мабдасининг асосий фикрати динни давлатдан ажратадиган илмонийликдир. Бу фикрат инсон қийматини ерга уриб, уни фитрий бўлган тадайюн ғаризасидан маҳрум қилди.  Капитализмнинг  илмоний ақидасида Яратувчининг борлиги ёки йўқлиги баҳс қилинмайди. Энди агар Холиқ бор бўлса Унинг ҳокимиятга ёки давлатдаги ролга ёки бошқарувга ёки одамларнинг ишларига ҳеч бир алоқаси йўқ, деб таълим беради. Капитализмнинг ботил, фасод фикри Холиқ ҳақида шундай сўз юритади, унинг даъвосича Аллоҳнинг Ўз махлуқотлари ҳаётини тартибга солишга ҳеч бир алоқаси йўқ.

 Капиталистик мабда динни ҳаётдан, шу жумладан, давлатдан ажратгач, дунё ишларини инсонларнинг ўзлари тартибга солишлари, қонунлар инсонлар томонидан ишлаб чиқилиши зарурли белгиланди. Натижада барча ишлар-амаллар соф моддий манфаат асосига қуриладиган, кучли кучсизни эзадиган, бойлар камбағаллар устидан ҳукмрон бўлган очкўз тузум вужудга келди. Ўз очкузлигини қондириш учун бошқа давлатларни мустамлака қилиш капиталистик давлатларнинг табиатидир. Масалан, капитализм ҳомийси ҳисобланган АҚШ турли баҳоналар билан Афғонистон ва нефтга бой Ироққа бостириб кирди. Африкадаги Сомали, Судан, Мали, Конго ва Эфиопия давлатлари ҳам мустамлакачилар зулмидан азият чекмоқда. Капиталистлар бу давлатларнинг бойлигини талон-тарож қилиш учун турли баҳоналар билан у ерга уруш очди ёки ички тарафдан маҳаллий низо келтириб чиқаради. Бунинг натижасида қанчадан қанча бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлди ёки қочқинга айланди.

 Жеймс А. Лукас ёзган мақоласида қайд қилишича, АҚШ томонидан амалга оширилган урушлар, ҳарбий тўнтаришлар ва разведка операцияларининг оқибатида 37 давлатда 20 миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлган ва буни “урушдан кейинги давр” деб номлади. Бу тадқиқотга Ливан, Сурия, Яман ва Ливиядаги улкан машъум уруш қурбонлари сони киритилмаган.

 Америка Қўшма штатлари Иккинчи жаҳон урушидан буён дунё бўйлаб уруш ва тўқнашувларда 20 дан 30 миллионгача бўлган одамларнинг ўлими учун жавобгар-масъул деб топилди. Изланишлар қуйидаги кўриниш олди:

Афғонистон 1-1,8 миллион киши (12 минг тўғридан- тўғри)

Ангола 750 мингтача киши (1961-77 йиллар)

Боливия 400 минг киши киши (1977 йиллар)

Камбоджа 2,5 миллион киши

Чад 40 мингдан 200 минггача киши (2001-2003 йиллар)

Чили 3 минг киши, (1970 йиллар)

Хитой900 минг киши

Колумбиа 20 минг киши

Куба 4 минг киши

Конго 10 миллион киши, 20 йилда (Леополд генотсид)

Доминикан 3 минг киши

Шарқий Тимор 200 минг киши

Салвадор 75 минг киши

Гренада 277 киши

Гваматела 200 минг киши

Гаити 100 минг киши

Гондурас400 киши

Венгрия 3 минг киши

Индонезия 500 мингдан – 3 миллонгача

Эрон 262 минг киши (1988 й)

Ироқ 105 минг киши, (1988 йилгача)

Ироқ 560 минг чақалоқ, 340 минг киши (2003 йилгача)

Ироқ 654 минг киши

(Исроил)-Фаластин урушида 200 минг киши

Жанубий ва Шимоли Корея уруши 4,5 миллион киши

Лаос 240 минг киши

Непал 12 минг киши

Никаргуа 25 минг киши

Покистон 3 миллион киши

Панама 4 минг киши

Филиппин – 100 минг киши

Жанубий Америка, Кондор операцияси13 минг киши

Судан 2 миллион киши

Ветнам3,4 миллион киши

Югославия уруши – 105 минг киши

 Бундан ташқари, ҳозирги оғир иқтисодий инқироз, қашшоқлик ва очарчиликдан капитализмнинг жавобгар экани инкор қилиб бўлмас ҳақиқатдир. Чунки бундай оғир иқтисодий шароитда ҳар сонияда битта шахс ўлмоқда. Халқаро Банк ва Халқаро Валюта Фонди капитализмнинг асосий қуроллари бўлиб, улар ривожланаётган давлатлар, шу жумладан исломий ва араб давлатларидаги ёмон иқтисодий аҳволдан бевосита жавобгардир.

 Халқаро озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) жамиятларга хатар туғдираётган ушбу очарчилик ҳақида чуқур ташвиш билдирар экан, шундай дейди: “Дунёнинг турли бурчаклари, хусусан ривожланаётган юртлардаги 820 миллиондан ортиқ шахс озиқ-овқатга бўлган асосий эҳтиёжларини қондира олмаяпти. Ҳолбуки, озиқ-овқат таъминотида кенг миқёсда ёрдамлар кўрсатилаётган бўлса-да, очарчилик ва қашшоқлик ҳамон давом этмоқда”.  Охирги 3 йил ичида очарчиликдан азият чекаётганлар сони 10 млн кишига кўпайган. Муаммо озиқ-овқат ресурсларининг камлигида эмас, қашшоқликдаги ҳақиқий муаммо озиқ-овқат ва бойликнинг хато тақсимланганидадир. Капитализм очлик муаммосини муолажа қилмайди, балки бунинг зидди ўлароқ шахсларнинг ўз эҳтиёжларига жавоб бера олмаслик эҳтимолини янада оширади. Капитализм дунё бўйлаб миллиардлаб одамларнинг хавфсизлиги, бахти ва фаровонлигини рўёбга чиқариш борасида муваффақиятсизликка юз тутди. Балки у ер юзига қашшоқлик, касаллик, уруш, очлик ва вайронагарчилик олиб келди.

 Капитализм ижтимоий соҳада ҳам инқирозга юз тутди. У ўзининг “эркинлик”ка чақириши билан алғов-далғовга, бошқа разолатларга, жумладан бузуқлик, маст қилувчи ичимликларга муккасидан кетиш, бир жинсдагиларнинг бир-бирига уйланиши каби разолатларга сабабчи бўлди. Бу разолатларни Ғарб давлатларида кўриб турибмиз. Бу давлатлар бундай ишларни маъқуллайди, маъқуллабгина қолмай балки учинчи дунё давлатлари деб аталаётган давлатчаларни бу разолатларда ўзига кўрларча тақлид қилишга мажбурлайди ҳам. Буларга оилаларнинг бузилиши, никоҳсиз туғилаётган болалар сонининг кўпайиши, оламнинг ҳамма жойларида қилинаётган бошқа ахлоқсиз ишлар келиб қўшилмоқда. Масалан, бугун дунёда ҳар уч аёлнинг биттаси зўравонлик қурбони бўлмоқда, Америкада бир кунда уч нафар аёл ўзларининг ҳозирги ёки собиқ шериклари қўлида ҳалок бўлмоқда, Европада ҳар ўн аёлдан биттаси жинсий зўравонлик қурбони бўлмоқда. Англияда ўтказилган бир тадқиқотда эса 18-34 ёшдаги аёлларнинг 43 %и жамоатчилик жойларида икки жинс ўртасидаги камситишлардан озор чекишганлиги аниқланган. Соғлиқни сақлаш, уй-жой билан таъминлаш каби бошқа хизматлар эса қулаш ва абгор ҳолатдадир.

 Булар капитализм мафкураси ва унинг фасод, ифлос фикрлари сабаб бўлган фалокатлар ва оғир аҳволлардан бир томчи, холос. Бугун ушбу фасод мафкурани бутун олам бўйлаб “ривожланиш” ва “тараққиёт” деган ниқоб остида ёйишга зўр бериб ҳаракат қилинмоқда. Уни инсоният кўр-кўрона эргашадиган бир намунага айлантиришга уринишмоқда.

 Мусулмонлар ва бутун башарият уйғониб, жамиятларда чуқур томир отган бу муаммолар ва фалокатлар ортида турган ҳақиқий сабабни тушуниб етишлари лозим. Буни тушуниб етиб капитализмни рад этишлари ва Ислом билан унинг бошқарувини ўрнатишлари лозим. Ислом бутун башарият учун тинчлик, адолат ва хотиржамликни кафолатлайди. Исломдаги иқтисод низоми қашшоқлик ва очлик муаммосини умумий исломий низомнинг ажралмас бўлаги сифатида ечади. Чунки иқтисод ва бойликка алоқадор қонунлар уйланиш, оилавий алоқа, сиёсат, қийматлар, ибодатлар, битимлар каби бошқа қонунларга боғлиқдир.

 Ислом қашшоқликка қарши курашади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

 “Қўшниси оч бўла туриб, тўқ бўлган киши мўмин эмас”, бошқа ҳадисда:

 “Қўшниси оч бўла туриб, уни билиб, тўқ ҳолда тонг оттирган киши менга имон келтирмабди” деганлар. Шунинг учун Ислом жамиятдаги очарчилик ва қашшоқликка қарши қаттиқ курашади ҳамда уларга қарши курашишни Аллоҳга бўлган имоннинг аломати деб ҳисоблайди. Унга иқтисодий муаммо деб эмас, балки инсоний муаммо деб қарайди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қашшоқликка барҳам беришни имонга боғлади ва Росулуллоҳдан кейин рошид халифалар ҳам мана шу йўлдан юрдилар ва камбағалликдан холи жамият сари ҳаракат қилдилар.

 Хулоса қилиб айтганда, Ислом ҳар бир шахснинг асосий эҳтиёжларини қондиришга кафилдир. Ислом ер юзида татбиқ қилиниб, унинг устидан ҳукмронлик қилган пайтда қашшоқликка қарши курашиб, унга барҳам берган. Чунки Ислом шахсни меҳнат қилиш, ризқ топиш ва унга ҳаракат қилишга ундади, қариндошларга алоқадор нафақани фарз қилди. Закот ва садақалар ҳамда умумий ва давлат мулкидан камбағаллар учун нафақа белгилади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here