Араб қўзғолонларининг ўн йиллик ҳосили

462
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Араб қўзғолонларининг ўн йиллик ҳосили

Устоз Абу Ҳамза Хутвоний қаламига мансуб

Араб қўзғолонлари аланга олгандан бери машаққатли ўн йил ўтган экан, ундаги воқеа-ҳодисаларни диққат билан кузатган киши қўзғолоннинг кўнгилсиз натижаларига объектив баҳо беришни ўзининг бурчи, деб билади. Шунингдек, қўзғолонга пойдевор бўлиши мумкин бўлган ижобий натижаларга эришиш ва талаб қилингандек ўзгариш қилиш учун барча услубларни ишлаб чиқиш зарурлигини ҳам ўзи учун шарт деб билади.

Ушбу қўзғолонларнинг сўнги ўн йилликдаги зоҳирий натижалари аксилинқилоблар туфайли кучсиз бўлган бўлса-да, бироқ бу қўзғолонлар ҳақиқий ўзгариш учун фаолият уруғини экиб қўйди. Чунки – шубҳасиз – мана шу қўзғолонлар туфайли араб халқлари янги тажрибалар касб қилди ва ҳукмдорларга қарши отилиб чиқиш учун қулай фурсат кутадиган, юз берган ҳалокатли хатоларни енгиб ўтадиган халқларга айланди. Бу хатоларнинг энг ёмони исломий лойиҳани йўқотиб қўйиш ҳамда унда яхшилик бор деган гумонда айрим режимларга суянишдир.

Қўзғолонлар бошланган араб давлатларидаги сиёсий вазиятни кўриб чиқадиган бўлсак, уларда умидсизлик пайдо бўлганига гувоҳ бўлишимиз шубҳасиз. Масалан, ушбу қўзғолонлар бошланишига илҳом бахш этган Тунисдаги сиёсий вазият жуда ачинарли. Чунки президент Қайс Саид сиёсатга шунчаки илмий қўлланма сифатида ёндашмоқда. Шунинг учун у қуруқ нутқ сўзлаб, протокол жиҳатларига (расмиятчиликка) эътиборни қаратиб, муҳим сиёсий ишларни Туниснинг омадсиз ҳукуматларига юкламоқда. Бундай акробатик амалиётларнинг натижалари журъатли сиёсий қарорлар қабул қилишга қодир бўлмаган ҳукуматларни ўзгартириш ўйинига чекланиб қолди. Яъни, бундай сиёсий ишлар чалғитувчи маъмурий ишларга айланиб, Тунис парламентини сийқаси чиққан ўйинлар билан машғул қилиб қўйди. Чунки бу ўйиндан шиорлар кураши очиқ кўриниб турибди, булар эса, ё диктатурага ёки демократияга майллик уйғотувчи умумий ишлардан нарига ўтмайди. Ваҳоланки, ҳозирда юрт иқтисодиёти дефляциядан ва ишлаб чиқаришнинг йўқлигидан, 18 %дан зиёд ишсизликдан азият чекмоқда. Президент бўлса, ўзида на бир реал сиёсий фаолиятни акс эттирувчи ва на амалда кўринувчи юзаки баёнотлар бериш билан банд. Мабодо бирор сезиларли фаолият қилган бўлса ҳам, у энг ёмон сиёсий фаолият бўлиб чиқади. Энг ёмонига мисол келтирадиган бўлсак, у Парижни зиёрат қилиб, унинг суюкли Росулимиз ﷺга кечаю кундуз нафрат заҳрини сочаётган ва Исломни ич-ичидан ёмон кўрган бир раҳбари билан суратга тушди.

Яманни мисол қиладиган бўлсак, афтидан, у ердаги уруш тугамайдиганга ўхшайди… Юрт шимоли билан жануби ўртасидаги бўлиниш-низо доимий бўлгинчиликка хизмат қиладиган кўринади. Ҳатто жанубликларнинг ўзининг ичидаги бўлинишлар ҳам тўхтамаяпти. Бу бўлиниш ҳақидаги фикрнинг озуқалантирувчилари АҚШ ва Британия разведкалари бўлса, унинг ижрочилари Саудия ва Амирликлар бўляпти. Масалан, яқинда бу икки давлат сиёсатчиларининг жануб учун кўп ўринли ҳукумат тузиш келишувига имзо чекканлари яманликларнинг азоб-уқубат чекишда давом этишларини, аҳолининг саксон фоизи очарчилик, қашшоқлик ва ёмон турмуш тарзи ботқоғига ғарқ бўлишларини кўрсатмоқда.

Сурияга келсак, у ерда Туркия бирма-бир ҳарбий пунктлардан чиқиб кетишни ва уларни қонхўр Асад режимига топширишни охирига етказмоқда… Бундай чекиниш билан «Асадни Мурекдан нарига чиқариб ташлашимиз керак» каби қатор берган ваъдаларини бузишда давом этмоқда. Шундай ёлғон ваъдаларни бузиш билан бирга Россиянинг соҳил линиясини эгаллашига, Американинг Сурия шарқидаги нефть минтақаларини назорат остига олишига ёрдам беряпти. Шу тарзда сурияликларнинг азоб-уқубат чекишлари, жамлоқлар ва бошқа давлатларда қочқинликда қийналиб, ҳолдан тойиб, қўзғолонларини шубҳа остидаги жангчи гуруҳлар қўлига топширишлари давом этмоқда.

Суданда ҳам малай ҳукмдорлар юртни «терроризм»ни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқариш эвазига яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришяпти. Бурҳон ва Ҳамидатий каби ҳарбий раҳбарлар бу қилмишлари билан сиёсий қарорларни ўз назоратларига олишга ҳамда рақобатчи фуқаровий раҳбарларни ҳарбий раҳбариятдан рухсатсиз қарор чиқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга муваффақ бўлишяпти. Айни мақсадда ўтиш даври ҳамкорлари кенгаши, деган нарсани тузиб, халқ ҳаракати таъсирини узоқлаштиришга ва ҳукуматдаги Британия малайлари ролини камайтиришга уринишяпти. Америка ўз малайларига буғдой сотиб олишлари учун Суданга 20 миллион доллар грант бериш каби ушоқлар сепиб беряпти. Ваҳоланки, ишсизлик 13 %дан ошиши билан аҳолининг иқтисодий вазияти издан чиқмоқда. Ўз навбатида, Суданни Эфиопия билан навбатдаги сиёсий муаммоларга тиқиб қўйилмоқда… Бу муаммолар эса, юртни узоқ давом этиши мумкин бўлган навбатдаги урушларга киришига туртки бўлиши мумкин.

Ливияга келсак, АҚШ ва Европа ўртасида авж олган мустамлакачилик кураши юртда нуфузлар бўлишиб олиш палласига деярли етиб келди. Бу бўлиниш Шарқий Барқа (Киренаика) билан Ғарбий Триполида Ҳафтар билан Саррож мисолида кўринмоқда. АҚШ билан Европадан иборат бош ўйинчилардан ташқари Россия билан Туркиядан иборат янги ўйинчилар қўшилиши билан кураш янада мураккаблашиб, ўртани бўлиб турувчи қизил чизиқлар тортилмоқда. Бу ёқда ливиялик сиёсатдонлар билан маҳаллий ахборот вакиллари ҳарбийлар томонга ўтиш керакми ёки демократлар томонигами, каби фойдасиз бемаъни тортишувлардан бўшамаяпти.

Мисрга келсак, у ерда Америка разведкаси томонидан қўллаб-қувватланувчи Сисий юрт аҳли устидаги чангалини мустаҳкамлашда, уларни нафас олишга қўймасликда, исломчилар билан сохта урушлар келтириб чиқариш орқали мисликларнинг барча душманлари томонига ўтишда давом этмоқда. У бир вақтнинг ўзида, ҳарбийликка асосланган давлат қуришга ҳаракат қилмоқда… Бу билан келажакда халқ ғазабидан ва қўзғолонидан ўз атрофини мустаҳкамлаб, қўрғон қуриб олишни хаёл қиляпти. Бироқ бу қўрғоннинг ўргимчак тўридан ҳам нимжон бўлишига асло шубҳа йўқ.

Араб давлатларида аланга олган қўзғолонларнинг сиёсий натижалари мана шу. Бу натижалар зоҳирдан қараганда қўзғолон халқларини орқага қайтариб, ўзгартириш амалиётларини нолдан пастга тушириб қўйгандек кўринади. Бироқ айни давлатлар халқлари ҳануз чўғнинг кўмилган ҳолатидек турибди… Оёқлар остидан бу чўғнинг ҳарорати ҳис қилина бошлади, ўзгартириш қайта аланга олишига шубҳа йўқ. Мавжуд режимларнинг одамларнинг сиёсий вазиятларини ҳал қилиб беришга қодир эмаслиги очиқ кўриниб қолди… Бу эса, қўзғолон қайта портлаб чиқишига учқун бўлишдан бошқа нарсага хизмат қилмайди. Аммо бу қўзғолонлар бу сафар Исломнинг қудратли системаси, яъни, буюк лойиҳаси асосида бўлажакдир. Бу система буюк лойиҳани, яъни, Роббимиз ваъдаси ва Росулимиз ﷺ башоратлари бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини тамсил этади.

Роя газетасининг 2021 йил 6 январ чоршанба кунги 320-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here