Мамлакатнинг ички ресурсларидан тўғри фойдаланиш

651
0

Мамлакатнинг ички ресурсларидан тўғри фойдаланиш

Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши – фақат оғир саноатни ривожлантириш йўли билан амалга ошади. Яъни давлатнинг иқтисодий ривожланиши ички ресурслардан ўз манфаати йўлида тўғри фойдаланишига боғлиқ. Бу эса, ички хом ашё ресурсларини қайта ишлаш учун хусусий оғир саноатни давлат томонидан йўлга қўйилишини талаб қилади.

Оғир саноат (оғир металургия) – станоксозлик, машинасозлик, кемасозлик… каби тармоқларни ўз ичига олади ҳамда енгил саноат, шаҳар ва қишлоқ инфраструктураси, деҳқончилик, ер ости ва усти табиий бойликларни қазиб олиш, табиий бойликларни қайта ишлаш учун техника ва атайин ускуналар ишлаб чиқаради.

Дунёда, айтайлик Қирғизистон сингари юзлаган аграр давлатлар оғир саноати бўлмагани учун, табиий бойликлари, энергетика ресурслари, деҳқончилик хом ашёлари ҳамда қазилма бойликларини дунё бозорларига фақат хом ашё сифатида олиб чиқишади. Ёки ички ресурсларидан фойдаланиш учун саноатлашган чет эл инвестицияси ва шерикчилик компанияларига муҳтож бўлишади. Улар ўзларидаги нефт, газ каби энергетик ресурсларини ва ҳар турли ер ости ва устки конларини ўзи қазиб олиш ўрнига уларни саноатлашган (мустамлакачи) давлат компаниялари билан бўлишади ёки уларга сотиб юборишга мажбур бўлишади.

Халқаро сиёсат халқаро ташкилотлар орқали халқаро қонунлар ишлаб чиқиш йўли билан, заиф, мустамлака давлатларни хусусий саноатлашишдан маҳрум қилади. Бу ташкилотлар, ички ишларимизгача киришиб, таълим сиёсатини ҳам, саноатлашмаслик асосида ишлаб чиқиб беришади. Уларнинг назорати остида ишлаб чиқилган ўрта ва олий таълим программаларида, иқтисодга тўғри баҳо бера олиши мумкин бўлган бирорта муфаккир олим етишиб чиқиши учун имконият берилган эмас! Бу БМТ комиссиялари томонидан жиддий назорат остига олинган.

Бу муҳит тарбиялаб етиштириб чиқараётган сиёсатчилар ҳам, уларни муҳосаба қилаётган фуқоролар ҳам, иқтисодий ривожланиш ҳақида, олган талим программаси асосидаги тарбиядан туриб амал қилишади.

Улар иқтисодий ривожланиш ҳақида, фақат йирик чет эл ширкатларини инвесторлар сифатида шерикчиликка тортиш ёки улардан имкон қадар кўпроқ молиявий қарз олиш асосидан туриб фикр юритишади. Натижада давлатлар қарзга ботиб, йирик давлатларга иқтисодий қутулмас мустамлакага айланиб бораверишади. Қарзлари ҳисобидан ерлари, конлари ҳатто йирик стротегик аҳамиятли инфраструктураларини ўтказиб беришга мажбур бўлишади.

Оғир саноатни манаполия қилиш мақсадида бир қатор халқаро стандартлар киритилган. Масалан Европа стандарти ишлаб чиқилиб халқаро қонун билан ҳимояланди. Сиёсатчилар ва ишлаб чиқариш тармоғининг мутахассислари бу стандартлар билан ўз мамлакатларида ҳозирги шароитда ишлай олмасликка кўзлари етиб, жуда кўп ширкатларлар жаҳон бозорларидан суриб чиқарила бошланди. Аграр давлат сиёсатчилари бу аҳволни кўриб мутлоқ умидсизликка тушиб қолишди. Чунки улар манқуртлар сингари глобал оламий бошқарув сиёсатига эргашиб олишган.

Аслида халқаро қонун ва стандартларга тенглашиш ёки уларни тан олиш асосидаги сиёсат ва тафаккур тўғри эмас. Чунки бизнинг мамлакатлар яқин келажакда уларга тенглаша олмайди. Тўғри тафаккур – бор имкониятимизга таяниб ривожланишда давом этишга ундовчи тафаккурдир. Ҳар қандай стандартлар ва чекловлар олиб ташланиши керак. Халққа ички ресурслардан аввалда қўл билан фойдаланиб боришига имконият яратиб бериш билан бир қаторда, давлат бошланғич даврдан бошлаб техника ривожланишини йўлга қўйиши керак. Табиий ресурслардан фойдаланишда фақат ўз қувватимизга таянишимиз керак.

Албатта бу иқтисодий мустақиллик сиёсий мустақилликка боғлиқдир. Яъни биз иқтисодий мустақил бўлишимиз учун мавжуд бошқарув системасидан юз ўгиришимиз, халқаро қонунларни инкор этишимиз ва глобал оламий бошқарув тизимидан чиқишимиз керак бўлади. Бу эса фақат янги исломий мабдаий бошқарув системасини ҳаётимизга олиб кириш билан амалга ошади. Чунки ҳар қандай мамлакат, мабдаий бошқарув системасисиз буюк ва мустақил давлат бўла олмайди.

Сиёсий мустақилликка эришмай туриб амалга оширилаётган ҳар қандай ислоҳий ҳаракатлар, ҳокимият ағдаришлар, ҳукуматлар ўзгартириш ишларининг бирортаси мувоффаққият олиб кела олмайди, иқтисодий ўзгариш ҳам, ривожланиш ҳам бўлмайди. Чунки мавжуд халқаро сиёсат бизга оғир ва енгил саноатни ривожлантиришимизга йўл бермайди. Йўл берса уларнинг бутун саноати хом ашё ва энергетика ресурсларидан маҳрум бўлади! Бу иш фақат мабдаий инқилобий ўзгаришлар ортидан амалга оширилиши керак бўлган иш бўлиб, бундан бошқа йўли мавжуд эмас!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here