Яҳудий вужуди электрон алоқа воситаларини бошқармоқда

335
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яҳудий вужуди электрон алоқа воситаларини бошқармоқда

Ал-Ваъй журнали веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил рабиулаввал, милодий 2020 йил декабр ойидаги 411-сонида) қуйидаги хабар нашр қилинди (баъзи сўзларга бир оз ўзгартиш киритилган):

(Британиянинг «Middle East Eye» сайти ҳисоботида (Гогл, Фейсбук, Твиттер ва Ютуб) каби ижтимоий медиа компаниялар қабул қилган қарорлар ҳаётимизга зарарли таъсир кўрсатмоқда деган хавотир кучайиб бораётгани таъкидланади. Унда айтилишича, уларни сиёсий жиҳатдан нейтрал платформа деб ҳисоблаш аҳмоқлик ва уларни фойда келтирадиган тармоқлар дейиш мутлақо нотўғридир. Силикон водийсида ишлаган собиқ телевидение ходимлари ушбу тармоқлар сабабли инсониятни зулматли келажак кутаётганидан огоҳлантиришган. Ҳисоботда келишича, (Исроил) одамларнинг тасаввури ва позицияларини манипуляция қилишда ушбу тармоқларнинг аҳамияти катта эканини бошқа йирик давлатлардан олдин англаган. Унда айтилишича, (Исроил)ни қўллаб-қувватловчи медиа лобби 2008 йилдан бери интернетдаги википедия энциклопедиясига яширинча сизиб киришга уринади. Ундан мақсад (Исроил) учун қулай йўллар билан маълумотларни таҳрир қилиш ва (тарихни қайта ёзиш)дир. (Исроил) армияси 2011 йили ижтимоий тармоқларни янги «жанг майдони», деб эълон қилган эди. 2015 йилда эса, (Исроил) ташқи ишлар вазирлиги интернет орқали бўладиган жангга раҳнамолик қилиш учун собиқ аскарларни сафарбар этиш ва жосуслик ширкатларини таъсис этиш учун қўшимча марказ очган. Ушбу марказ медиа бизнеснинг ажралмас қисмига айланган. 2017 йили Act.IL иловаси ишга туширилди ва (Исроил) мобил тарафдорлари йиғилиб, (Исроил) жосуслик бюроси билан боғланишди. Сўнгра ундан маълумотлар (шу жумладан видео лавҳаларни) ўчиришда уларга ёрдам беришни сўрашди. (Исроил) адлия вазирлиги 2016 йили Гугл, Фейсбук ва Ютуб тармоқлари (Исроил)нинг маълумотларни ўчириш ҳақидаги талабларининг 95 % ни бажараётгани билан фахрланди.

Диффамацияга (туҳматга) қарши кураш ассоциацияси, (яъни Фаластин ташкилотлари ҳамда (Исроил)ни танқид қилувчи яҳудий жамоалар обрўсини тўкишда ўзига яраша тарихи бўлган медиа лобби) «Интернетдаги нафратни қўзғовчи сўзларни» кузатиш учун 2017 йили Силикон водийсида «марказий бошқарма» ташкил этди. Айнан шу йили ушбу марказ Ютуб тармоғининг «Ишончли хабарчи»си деб эълон қилинди. Бу шуни англатадики, ушбу марказ маълумотларни биринчилардан бўлиб ўчирадиган бўлди. Шу йилнинг май ойида Фейсбук тармоғи янги кузатув кенгаши (Исроил)нинг интернетдаги Фаластинликларга қарши репрессив сиёсати муҳандисларидан бири Эми Палморни мудир қилиб олаётгани ҳақида эълон қилди. 2018 йилнинг бошида Фаластин оммасининг ғазаби янада ортди ва Фейсбукни бойкот қилишни талаб қилишди. Бунда улар Фейсбукни «Оккупациянинг бошқача юзи» деб айблашди)

Роя:

Ушбу шубҳали тармоқларнинг хатари (Исроил)гагина чекланиб қолмайди, балки улар Исломга қарши курашнинг энг муҳим қуролларидандир. Чунки улар мусулмонлар онгини эгаллаб олишга ҳамда уларнинг тақдирий масалалари борасидаги қарашлари ва позицияларини динларидан узоқлаштиришга ҳаракат қилади. Ушбу қурол хатарига фақат исломий давлат орқали барҳам бериш мумкин. Аммо ҳозир мусулмонлар ушбу қуролга барҳам бериш учун ўзларининг тақдирий масалалари атрофида бирлашишлари, бу масалада шаръий нусусларга мурожаат қилишлари, шаръий нусусларга биноан позиция билдиришлари лозим. Шунингдек, қалбларга ҳаёт бахш этадиган жиҳодий ва қаҳрамонона позицияларни тирилтиришлари ҳамда Халифалик давлатининг мусулмонлар ҳаётида, яъни, ўтмишда, ҳозирда ва келажакда нақадар аҳамиятли эканини таъкидлашлари лозим.

وَقُلِ اعْمَلُواْ فَسَيَرَى اللَّهُ عَمَلَكُمْ وَرَسُولُهُ وَالْمُؤْمِنُونَ وَسَتُرَدُّونَ إِلَى عَالِمِ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ

Айтинг: амал қилинглар, бас, Аллоҳ, Росули ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турур ва яқинда ғайбу шаҳодатни билгувчи зотга қайтажаксиз, У сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини беражакдир» [Тавба 105]

Роя газетасининг 2020 йил 30 декабр чоршанба кунги 319-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here