Сисий янги хўжайини Байденни кўнглини олиш мақсадида оммавий ахборот воситалари ходимларини янгилаш ва сохта мухолафатчилар яратиш режасини тузмоқда

535
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сисий янги хўжайини Байденни кўнглини олиш мақсадида оммавий ахборот воситалари ходимларини янгилаш ва сохта мухолафатчилар яратиш режасини тузмоқда

Ал-Жазира нет (ҳижрий 1442 йил 28 рабиулаввал, милодий 2020 йил 14 ноябр шанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Мисрдаги юқори мартабали бир хавфсизлик манбаининг маълум қилишича, сўнгги пайтда содир бўлган ўзгаришларга мос равишда, асосан, АҚШдаги Республикачи президент Дональд Трампнинг ўз рақиби Демократ Жо Байденга ютқазиши воқеаси фонида, Миср ҳукумати ҳам оммавий ахборот воситалари ходимлари орасида янги амалиёт бошлаган ва уни «алмаштириш ва янгилаш», деб атаган.

Ал-Жазира нетга эксклюзив интервью берган ушбу манбага кўра, Сисий олдиндан АҚШнинг янги маъмурияти билан қадам ташлашни истамоқда. Чунки Қўшма Штатларда Байден билан демократлар мухолафатга катта роль ўйнаш имконияти беришни ҳамда бошқача қиёфани шакллантирувчи янги шахслар олиб келишни истамоқда. Ўз навбатида, бу Мисрдаги демократик қиёфаларни ўзгартирилишига намуна сифатида ҳисса қўшади.

Кузатувчиларнинг айтишича, Сисий парламентдаги мухолафатнинг катта сонига йўл бериш ҳамда оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти тажрибаларидан манфур суратда модел кўчиришга ҳаракат қилмоқда, худди ўлган Ҳусни Муборак қилгани каби. Лекин кузатувчилар Сисийнинг ўз шахсини кескин танқид қилиши мумкин бўлган бундай тажрибани амалга ошириш қўлидан келмаслигини таъкидлашмоқда.

Миср режимининг бу қадами – айниқса, Байденнинг ўтган июл ойидаги танқидларидан сўнг – АҚШдаги янги маъмурият билан эҳтимолли тўқнашувни олдини олиш учун ташланмоқда. Ўшанда у «Энди Трампнинг севгилиси ҳисобланган диктаторга бошқа ҳеч қандай чек бериш бўлмайди», дея Сисийга ишора қилган эди. Бундан ташқари, АҚШ Конгресси аъзолари ва Европарламент депутатлари ҳам алоҳида мактублар орқали Сисийга мурожаат қилиб, ундан инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва зудлик билан сиёсий маҳбусларни озод этишни талаб қилишган.

Ушбу хавфсизлик манбаига кўра, Сисий Бош разведка хизмати раҳбари Аббос Комилдан келаси босқич учун режа тайёрлашни буюрган. Шундан келиб чиққан ҳолда, собиқ босқични баҳолаш ва келаси режаларни ишлаб чиқиш учун Комил раҳбарлигида қўмита тузилди. Қўмита таркибида, асосан, Президент девони раҳбари генерал-майор Муҳсин Абдунаби, президентнинг ўғли Маҳмуд Сисий, Бош разведка хизмати офицерлари ва разведка оммавий ахборот воситалари котиби подполковник Аҳмад Шаъбон кабилар бор.

Яна ушбу манбанинг маълум қилишича, бу қўмита мухолафатнинг адашмайдиган ва Сисийни сўкмайдиган аъзоларига имконият эшикларини очиб беришга, уларни ахборот воситаларида тез-тез чиқишларига имкон яратишга ва худди Муборак режими даврида бўлгани каби, расмий-сохта мухолафат тузиш, шу билан бирга, оддий ватандошларга эркинлик бериб, хавфсизлик таъқиблари ва қамоққа олишларни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилган».

Роя газетасининг 2020 йил 18 ноябр чоршанба кунги 313-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here