Туркия Фонд биржасидаги молиявий битимлар миллий иқтисодиётга фойда келтирмайди

432
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Туркия Фонд биржасидаги молиявий битимлар миллий иқтисодиётга фойда келтирмайди

Ал-Арабийя нет веб-сайти (ҳижрий 1442 йил 25 рабиулаввал, милодий 2020 йил 11 ноябр чоршанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Россиялик миллиардер Михаил Фридман, турк лираси курси ва жаҳон фонд бозорининг кескин кўтарилишидан фойдаланиб, Туркиянинг энг йирик уяли алоқа оператори акцияларидаги ҳиссаларни сотди.

Фридман душанба куни тезлаштирилган сотиш механизми ёрдамида «Турксел» компаниясидаги 5 % акцияни 205 миллион долларга сотди. Чунки талаб таклифдан ўсиб кетганди. Айни битимда «Кредит Суисс» ва «Голдман Сакс» каби банклар қўшма глобал координоторлар ва етакчи менежерлар сифатида фаолият қилишди.

«Кредит Суисс»нинг Туркия бўлими инвестиция банк хизматлари раҳбари Эмре Камол Меъморўғлининг таъкидлашича, бу битим хорижий маблағларни акцияларга жалб қилиш орқали Туркия капитал бозорларини қўллаб-қувватлайди, шу билан бирга, маҳаллий валютага бўлган талабни оширади.

Меъморўғли «Биз бошқа турк компаниялари билан фаол мулоқот қиляпмиз. Биржада рўйхатга олинган халқаро эркин муомаладаги акцияларни кўпайтириш мақсадида улар бунга ўхшаш битимларни кўриб чиқишлари мумкин», деди».

Роя:

Шубҳасиз, Туркия Фонд биржасидаги молиявий битимлар миллий иқтисодиётга фойда келтирмайди. Бундай битимлар қимор турига киради. Туркия Фонд биржасида жуда қисқа вақт ичида ишловчи компаниялар акцияларининг йирик савдоси турк иқтисодиётига даромад келтирмайди, балки бундан асосан хорижий сармоядорлар фойда олишади. Аксинча, бу нарса турк иқтисодиётига катта хавф туғдиради ҳамда мана шу сармоядорларнинг иштаҳасини қондириш учун молия бозорларидаги турк акциялари қийматини манипуляция қилади. Яъни, Туркия иқтисодиётини ўшаларга қарам қилиб қўяди. Ўз навбатида, бу айни компаниялар активларининг реал қийматлари билан уларнинг молиявий бозорлардаги рақамли қийматлари ўртасидаги фарқни янада катталаштиради.

Туркиядаги иқтисодий муаммолар ҳам, бошқа мусулмон юртларидаги иқтисодий муаммолар ҳам Ислом иқтисодига қайтиш билангина ечилади. Зеро, Ислом иқтисоди судхўрликни ҳам, паразит молиявий бозорларни ҳам, ажнабий инвестициянинг мусулмон юртларда бўлишини ҳам ҳаром қилган.

Роя газетасининг 2020 йил 18 ноябр чоршанба кунги 313-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here