Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис делегацияси диний ишлар вазирини зиёрат қилди

328
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис делегацияси диний ишлар вазирини зиёрат қилди

2020 йил 10 ноябр сешанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти делегацияси диний ишлар вазири жаноб Аҳмад Азумни зиёрат қилди. Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Ёсин ибн Яҳё билан айни қўмита аъзоси устоз Муҳаммадҳабиб Ҳажжодийдан иборат делегация учрашуви диний ишлар вазирлигидаги унинг офисида бўлиб ўтди. Учрашувда масжидларнинг ёпилиши ва Ҳизбнинг бунга нисбатан позицияси ҳақида сўз кетди. Ҳизб делегацияси масжидларни ёпишдек шаръий аҳкомларга зид хатти-ҳаракат жавобгарлигини вазир зиммасига юклади ва уни бундай жиноятни дарҳол тўхтатишга чақирди. Делегациянинг таъкидлашича, вазир Ҳизб талабларига нисбатан ижобий муносабат билдириб, уларни 15 ноябрда бўлиб ўтиши белгиланган парламент мажлисида ўртага ташлашга тайёр эканини билдирган.

Роя газетасининг 2020 йил 18 ноябр чоршанба кунги 313-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here