Даъват юкини кўтаришда елкадош бўлган биродаримизнинг вафот этгани тўғрисида хабар

535
0

Даъват юкини кўтаришда елкадош бўлган биродаримизнинг вафот этгани тўғрисида хабар

 Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси даъват юкини кўтаришда елкадош бўлган биродаримиз Шодиев Дилшодбек вафот этганини чуқур қайғу билан хабар қилади.

 3 фарзанднинг отаси биродаримиз Шодиев Дилшодбек 1972-йил Ўш вилояти Бозор-Қўрғон тумани Арслонбоб қишлоғида таваллуд топганди. Олий маълумотли, бир неча йиллар давомида мактабда математика ва физикадан дарс бериб келди. 2001-йилдан буён Ҳизб сафида Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо қилиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлида фаол ҳаракат олиб борди. Биродаримиз даъват юкинини кўтаришда маломатчининг маломати, золимнинг зулмига заррача парво қилмади. Аммо ҳар бир иш учун ажал (муддат) белгилаган Аллоҳнинг қазоси билан бугунги кунда инсоният учун мусибат бўлган коронавирус иллати сафимиздан яна бир фаол, Ислом Уммати қайғуси билан ёниб яшаган биродаримизни олиб кетди.

 Шу қайғу-мусибат муносабати билан биродаримизнинг оила аъзоларига, яқинларига таъзия изҳор қиламиз, уларга Аллоҳдан сабр, ажр тилаймиз.

 Ҳар нарсадан олий ва ҳар ишга қодир Аллоҳдан биродаримизга Ўзининг кенг жаннатидан жой ато этиб анбиёлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилишини сўраймиз. Уларга шерик бўлиш қандай ҳам яхши. Бизлар Аллоҳ Субҳанаҳу рози бўлган сўзнигина айтамиз:  

إنا لله وإنا إليه راجعون

“Албаттабарчамиз Аллоҳникимизва албатта, барчамиз Унга қайтгувчидирмиз”

 Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here