Қозоғистонда Россия вакцинаси ишлаб чиқарилади

487
0

Қозоғистонда Россия вакцинаси ишлаб чиқарилади

 Қозоғистонда 2020 йилнинг 22 декабридан Россиянинг “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, аҳолини ихтиёрий равишда оммавий вакцина билан эмлаш ишларини 2021 йилдан бошлаш кўзда тутилган. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Касим Жомарт-Токаевнинг бош вазир Аскар Мамин билан бўлган учрашувидан сўнг маълум бўлган, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон нашри.

 “Давлат раҳбарига алоҳида блокда унинг Россия президенти Владимир Путин билан келишувига биноан шу йилнинг 22 декабрида Қозоғистонда Россиянинг “Спутник V” вактсинасини ишлаб чиқариш бошланиши ҳақида хабар берилди. Мамлакат аҳолисини оммавий равишда ихтиёрий эмлашни бошлаш ишлари 2021 йил бошидан режалаштирилган”, – деб ёзади Акорда.

 Таъкидланишича, биринчи босқичда аҳолининг вирусни юқтириб олиш хатарига кўпроқ мойил бўлган қисми, хусусан, шифокорлар, педагоглар ва куч тузилмалари ходимлари қамраб олинади.

Изоҳ: 2020 йил 1 августда Қозоғистон Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти ишлаб чиққан иккинчи вакцина ҳам Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти веб-сайтида номзод вакцина сифатида муваффақиятли рўйхатдан ўтганлиги маълум қилинган эди.

 Қозоқ матбуоти ҳам Жамбил вилояти Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти коронавирусга қарши ишлаб чиққан вакцина QazСOVID-In деб номлани тўғрисида хабар тарқатди.

 “Вакцина кимёвий жиҳатдан ўлдирилган ва тозаланган коронавирус бўлиб,  ёрдамчи моддалар билан аралаштирилади. Бу технология узоқ вақтдан бери маълум, шунга асосланиб биз биринчи навбатда ҳудди шундай вакцина ишлаб чиқаришга қарор қилдик. Бундан ташқари институтимизнинг олимлари ушбу технологияни яҳши билишади ва уни яратишга оз вақт талаб қилинади”, –  деган эди ўта хавфли юқумли касалликлар лабораторияси бошлиғи Леспек Кутумбетов.

 Бироқ, кейинчалик қозоқ ҳукумати ўз вакцинасини ишлаб чиқишдан воз кечгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Албатта, бу воз кечиш Россия босими остида ва унинг манфаати йўлида бўлди.

 2-декабр куни Россия президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак Владимир Путин топшириғига асосан Қозоғистонга ташриф буюриб, президент Қосим-Жомарт Токаев билан учрашиб кетганидан сўнг Қозоғистонда рус вакцинасини ишлаб чиқариш жараёни тезлашиб кетди…

 Дунёда соғлиқни сақлаш сектори жаҳон фармацевтика саноатини назорат қилувчи трансконтинентал компаниялар қўлида қолди. Бу компаниялар соғлиқни сақлаш секторидан шу қадар йирик даромад олишадики, бу даромад нефт компаниялари даромадидан кўп, “Microsoft” каби рақамли дастурлар билан таъминловчи компаниялар даромадига яқин ҳисобланади. Ушбу компаниялар фаолиятининг кафолати бўлган мустамлакачи капиталистик давлатлар инсоният учун мусибат бўлган коронавирус пандемиясидан ҳам ўз манфаатлари, сиёсий ва иқтисодий таъсирларини янада ошириш йўлида фойдаланиб, янги бозорлар очиш ва ўз бозорларини қўлдан чиқармаслик йўлида рақобат қилишмоқда.  

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here