Кутилаётган Президент сайлови ва референдумда Мусулмонларнинг позицияси ҳақида

593
0

Кутилаётган Президент сайлови ва референдумда Мусулмонларнинг позицияси ҳақида

10-январ куни президент сайлови билан бирга, мамлакат бошқарувида президентлик ёки парламентлик тизимини танлов референдуми ҳам ўтказилиши кутилмоқда. Танлов бюллетенларида “ҳа” ёки “йўқ” яъни икки бошқарувни бирини танлашни шарт қилиб қўйишмоқчи. Бюллетенларда икковини ҳам инкор қилиш танлов ҳуқуқи берилган эмас.

Президентлик ёки парламент бошқарувининг ҳар иккиси ҳам, демократик ақидадан балқиб чиққан капиталистик бошқарув тизимининг икки бутоғи бўлиб, аслида улар бир биридан деярли фарқ қилмайди. Етакчи гуруҳ вакиллари халқни чалғитиш мақсадида бу икки системани киритишди. Қирғизистон халқи ҳар икки бошқарув тизимини ҳам бошидан кечирди.

Демократик ёки бошқа башарий тизимларнинг бирортасида хайр, осоишталик ва ҳақиқат мавжуд бўлиши мумкин эмас! Чунки ундаги ҳаёт қонунлари, унда яшаб келаётган бир гуруҳ одамлар томонидан ишлаб чиқилади, ёзилади, ўзгартирилади ва ижро қилинади. Ҳаётининг аввали ва охирини, бошланиши ва келажагини англай олмаган одамлар томонидан ишлаб чиқилган қонунлар инсонларни доимий фаровонликка олиб чиқиши мумкин эмас!

Мусулмонлар бу каби куфрга (ношарий бошқарув тизимига) асосланган мабдаларни қўллаб қувватлаши, ундаги ички ривожланиш жараёнларида иштирок этиши, уни талқин қилиб жамиятда ривожланиб боришига ҳисса қўшиши шаръан ҳаром.

Салтанат халқники бўлгани учун сайловларда қатнашиш амалида кароҳият йўқ. Лекин демократия куфр низоми эканлиги сабабли, Мусулмон учун демократик тамойиллардан бирини танлаш референдумида қатнашиш ҳам, у тузум учун етакчи президент танлаш сайловида қатнашиш ҳам, дуруст эмас.

Эй Мўъмин – Мусулмон биродарлар! Золим ҳокимиятлар зулми остида жуда кўп азиятлар чекдик, чекиб келяпмиз. Устимиздаги бошқарув тизим нотўғри эканлиги боис, унга ҳар қанча инсофли деб танилган одам келганида ҳам, кўп ўтмай аввалгилари сингари худбин, оч-кўз золим етакчига айланиб қолаяпти. Чунки бутун тизим, бошқарув, сиёсий доира бузуқ бўлган жамиятда, уни бир киши, ҳатто бир гуруҳ ҳақиқат ва фаровонлик томон тортиб кетиш маҳол иш! Муаммо етакчи гуруҳ ёки шахсларда эмас. Балки улар таянишга мажбур бўлишаётган оламий ва маҳаллий бошқарув системасининг нотўғри асосга қурилганида!

Шунинг учун улар ҳокимиятга келиб олишгач ҳамиша диктарурага, халқни алдаш, чалғитиш учун ёлғон маълумотлар тарқатиш, халқ мулкини ташқи кучларга пора сифатида бериб юбориш каби жиноятларни қилишга мажбур бўлишади. Акс ҳолда бу етакчилар қарама қарши фикрий ва моддий кучларга рўпарў келиб, жамиятда сиёсий ёки стротегик бўшлиқлар касофатидан боши чиқмай қолади.

Биз Мусулмонлар бу каби золим кучлар билан бирга бўлишдан, уларга ёрдамчи, кўмак берувчилардан бўлиб қолишдан сақланайлик! Улардан бирини сайлаб, куфр тизимларидан бирини танлаб олиш билан уларга шерик бўлиб қолмайлик. Аксинча уларни муҳосаба (амру-маъруф ва наҳий мункар) қилиб, охиратимизни уларни кутган аянчли ҳолатлардан сақлаб қолишга ҳаракат қилайлик.

Зора Аллоҳ Таолонинг раҳми келиб, ушбу бузуқ жамиятда золимлар орасида яшаб, тақводор покиза одамлар қаторидан ўрин олишимизга, охиратда улар билан бирга тирилишимизга изн берса!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here