Рамазон ойида амалга оширилган тадбирлар

573
0

Туркияда Ҳизб ут-Таҳрир уюшмаси Исломий ҳаётни қайта бошлашга даъват қилиш учун муборак Рамазон ойида бир қанча тадбирлар уюштирди. Барчага маълум бўлганидек, Рамазон ойининг илк жума кунида Халифалик давлатининг охирги пойтахти бўлган Истамбул шаҳрида улкан юриш ташкил қилди. Ўн минглаган мусулмонлар иштирокида ташкил қилинган бу юриш барча мусулмонларнинг кўзларини қувонтирган бўлса, демократ илмонийларни саросимага солиб қўйди.

Ушбу қайноқ нидо ортидан Туркиянинг шарқидан ғарбигача, шимолидан жанубигача бутун халқларга ифторлик ташкил қилинди. “Маҳалламизга ифторга марҳамат” ташаббуси остида барча рўзадорлар ифтор дастурхонига таклиф қилинди. Шунингдек, нодавлат ташкилотлар вакиллари, мутафаккирлар, зиёлилар ва матбуот вакиллари билан учрашувлар ташкил қилинди. Улардан куннинг асосий мавзусига айланган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилиш ва шу йўлда фаолият олиб бораётганларга ёрдам бериш талаб қилинди.

Яна шундай тадбирлардан бири сифатида “Лайлатул қодр” кечасида бутун дунёдаги мазлумлар ҳаққига, хусусан Шарқий Туркистонда азият чекаётган мусулмонлар ҳаққига “Қунут дуоси” ташкил қилинди. Бу тадбир ўттиздан ортиқ минтақадаги катта масжидларда амалга оширилди.

Мазкур тадбирлардан Халифалик давлатининг тикланишини орзуқиб кутаётганлар ва уни талаб қилаётганлар – айрим кимсалар даъво қилаётганидек – озчиликни ташкил қилмаслиги аён бўлди. Халқлар тўп-тўп бўлишиб Халифалик давлатини нақадар интизорлик билан кутаётганлигини изҳор қилишди. Мана шулардан келиб чиқиб, айта оламизки, Ҳизб ут-Таҳрир уюшмаси мазкур ойда бир қанча хайрли қадамларни ташлашга муваффақ бўлди. Аллоҳ Таолодан Халифалик давлатини тезроқ тикланишини сўраб қоламиз.

لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلْ الْعَامِلُونَ

“Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар!”(Соффат:61)

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here