Ливан икки ўт орасида: Бир томонда Макрон ташаббусини тиқиштириш иккинчи томонда уни бузишга уриниш

390
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ливан икки ўт орасида: Бир томонда Макрон ташаббусини тиқиштириш иккинчи томонда уни бузишга уриниш

Муҳандис Муждий Али

2020 йил 16 сентябр куни «Ҳурра» телеканали бундай хабар тарқатди: «Ҳизбуллоҳ ва Амал ҳаракатидан иборат «шиа иккилиги» Франция президенти Эммануэл Макроннинг Байрут портлашлари ортидан олиб келган асосий сиёсий ташаббусини четга суришга уринаётгани ғайритабиий эмас».

Бу масалани, яъни, Франция ташаббусини бузишга уриниш масаласини тушуниш учун аввало минтақа ва Ливандаги айрим масалаларни ўрганишимиз лозим:

  • Ливанда Америка ва Европа тобелари кезиб, изғиб юришади. Америка тобелари Мишел Аун, Набий Бари каби тўғридан-тўғри ёки Эроннинг Ливандаги Ҳизби сингари билвосита тобеларидир. Булар моддий жиҳатдан кучли томонлар ҳисобланади. Европа, айниқса, Британия ва Франция тобелари эса, булар заиф томонлар бўлиб, улар Самир Жаъжа, Валид Жонпўлатлардан иборат. Булар кескин қарор қила олмайдиган, балки иккинчи томоннинг ишларига халақит берадиган ишлар билан шуғулланадиган тобелардир.
  • Эрон ва унинг минтақадаги қанотларининг роли Американинг пухта ишлаб чиқилган сиёсатини бажаришдан иборат. Бу роль Америка сиёсати талабларига мувофиқ ва вазиятга қараб кенгайиб-торайиб турибди.
  • Европа Эрон билан бўлган савдо йўлларини очиш ва Эроннинг АҚШдаги савдо муносабатларини озайтиришда ядровий битимдан фойдаланмоқда.
  • Америка Эрон билан бир томонлама бўлган ва Европа фойдалана олмайдиган битимни имзолашга қаттиқ уринмоқда. Бунга энг кучли далил, АҚШ-Эрон ўртасида стол остидан музокаралар кетмоқда ва буни Трампнинг ҳозирги сайловолди кампаниясида қилган баёнотлари тасдиқлаб турибди. Масалан, 2020 йил 13 августда «Спутник» веб-сайти Трампнинг «агар сайловда ютиб чиқсам, Эрон билан 30 кун ичидаёқ битим имзолайман», деган баёнотини нашр қилди. Кейин 22 августда «Мудун» электрон сайт ҳам унинг «Улар битим имзолашмоқчи, айтиб қўяй, улар бир ойда имзолашга уринаётган бўлсалар, мен бир ҳафтада имзолайман ва албатта бу ишни пухта бажараман», деган баёнотини нашр қилди.
  • Америка Эронга бўлган душманлигини бошқа давлатларга, айниқса, Саудияга бўрттириб кўрсатмоқда. Бундан мақсад, Эронга бўлган душманлик яҳудий вужудига бўлган душманлик ўрнини эгаллашидир.

Ана энди, Ливаннинг ўзида бўлаётган воқеа-ҳодисалар воқелигини тушуна оламиз:

  • Франция ўзининг айрим йўқотган ёки заифлашган ролларини қайта тиклаб олиш мақсадида Ливан кризисига аралашишга уриняпти ва бунда глобал характерга эга бўлган даҳшатли Байрут портлашларидан фойдаланмоқчи.
  • Франциянинг бу уринишларига унинг Эрон билан бўлган алоқаси ёрдам берди. 2020 йил 6 августда Макрон Ливанга қилган ўзининг биринчи сафаридан кейиноқ Руҳоний билан учрашди. Макроннинг изоҳлашича, у Руҳонийга Франция Эронни қўллаб-қувватлайди ва Хавфсизлик Кенгашининг Эронга қарши санкцияларни узайтиришига қарши Эронга ёрдам беради, деган ҳамда Эрондан ўзининг Ҳизбига кўрсатма беришини талаб қилган. Бу Макроннинг Ливандаги миссиясига ҳамда Франциянинг ташаббусига ёрдам бериш кўрсатмасидир.
  • Мана шундай бир манзарада Франциянинг Эрон Ҳизби тўғрисида барчанинг диққатини жалб қилувчи баёноти янгради. «Ал-Жазира» канали веб-сайтининг 2020 йил 1 сентябрдаги хабарига кўра, Макрон вайрон бўлган портни зиёрат қилиши чоғида «Эрон Ҳизби Ливан сиёсий режимининг бир бўлагидир ва сайланган партиясидир», деди. Бундай кутилмаган баёнот айрим оммавий ахборот воситалари ва қолган-қутган норозилик ҳаракатларини Франция ташаббусига бўлган ишончларини пучга чиқарди, буни улар режим томонига ўтиш, деб аташди. Табиийки, Макроннинг 2020 йил 6 августдаги биринчи сафарида диққатни жалб қиладиган нарса, Эрон Ҳизбининг Ливан парламентидаги аъзоси ва унинг парламентдаги вакиллиги раиси Муҳаммад Раъд билан икки марта учрашгани бўлди. Зотан, Эрон Ҳизби билан французлар учрашувлари тўхтовсиз давом этяпти. Масалан, яқинда Франциянинг Ливандаги элчиси Бруно Фуше Эрон Ҳизбининг ташқи алоқалар бўйича расмийси Аммор Мусавий билан учрашди. Учрашув Франциянинг кутилаётган ҳукумат тузиш ишларини ҳал этиш бўйича саъй-ҳаракатлари доирасида бўлди. Шунингдек, учрашувга Эрон Ҳизби билан «Амал» ҳаракатининг Молия вазирлигига чирмашаётгани ҳам сабаб бўлди!
  • Шундай воқеалар давом этар экан, Франция билан Европа БМТнинг Эронга қарши санкцияларини янгилашига тўсқинлик қилишда давом этмоқда. Ўз навбатида, айни санкцияларни Хавфсизлик Кенгашидан талаб қилаётган АҚШ ҳам 2020 йил 20 сентябрда БМТнинг Эронга қарши барча санкцияларини қайта тиклашни бир томонлама равишда эълон қилди. Ўша куни АҚШ давлат котиби бундай баёнот берди: «Биз БМТга аъзо барча давлатлардан Эронга қарши санкцияларнинг татбиқ этилишига бўлган ўз ваъдаларига вафо қиладилар, деган умиддамиз». Трамп ҳатто «Агар бу давлатлардан бирортаси Эронга қарши БМТ санкцияларини жорий қилмаса, оқибати яхши бўлмайди», дея таҳдид қилиш даражасига етди. Бир вақтда, Франция баёнотлари бунинг зиддига бўлди. Масалан, Франциянинг БМТдаги вакили 2020 йил 20 сентябрда бундай баёнотлар берди: «Эрондан БМТ санкцияларини олиб ташлаш ҳаракати давом этади, Теҳрон ўз мажбуриятларини бажармагунча жавобгар бўлиб қолаверади», «Франция, Германия ва Британия Эрон билан бўлган ядровий келишувни тўлиқ амалга оширишда содиқ қоладилар», «Ядровий келишув Эроннинг ядровий дастурини назоратда ушлаб туришнинг ягона йўлидир».

Биз Американинг Ливандаги баёнотлари ва ишларининг Франция ташаббусини барбод қилиш сари кетаётганига гувоҳ бўляпмиз:

  • Кутилмаганда Ливан саҳнида Мустафо Адиб, деган янги исм пайдо бўлди. Уни янги ҳукумат тузадиган шахс сифатида тилга олиняпти. Афтидан, бу кимса парламент спикери Набиҳ Биррийнинг қаноти остида ҳамда собиқ бош вазир Нажиб Миқотийнинг ҳимоясида келганга ўхшайди. Чунки Адиб Германияда элчи бўлиб ишлаган пайтда Баррий билан яқин алоқада бўлган шахс сифатида ҳамда Нажиб Миқотийнинг маслаҳатчиси ва вакили сифатида танилган. Баррий билан Миқотий эса, Америкага содиқ кимсалардир.
  • Америкалик сиёсатчилар Эрон Ҳизбига қарши оташин баёнотлар бермоқда. Бу баёнотлар Американинг Эрон ва унинг қанотларини қирқишга қаратилган саъй-ҳаракати доирасида бўляпти. АҚШ Давлат департаменти матбуот воизи Морган Ортагус хоним 2020 йил 2 сентябрда бундай деди: «Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи Ҳизбуллоҳ террористик ташкилотдир, у ҳамон Қўшма Штатлар ва унинг халқаро ҳамкорлари учун катта таҳдид туғдирмоқда». Бундан ташқари, Помпео ва Шенкер каби бошқа сиёсатчилар ҳам шу мазмунда баёнот беришди.
  • Эрон Ҳизбини қўллаб-қувватлайди, дейилган шахслар ва ташкилотларга ҳам Америка томонидан санкциялар жорий қилиш тезлашиб кетди. Буни гарчи ҳозирда Эронга босим қилиб, унинг ролини қайта ишлаб чиқишга ҳаракат қилиш, дея кўрилса-да, бироқ Американинг Ливандаги одамлари Эрондан ҳукумат тузиш ўйинида фойдаланишмоқда. Масалан Баррий билан Эрон Ҳизби тузилажак ҳукуматдан ўз ҳиссаларига эга бўлишга қаттиқ чиранишяпти. Маълумки, бундай ҳол ҳукумат тузилишини барбод қилади ҳамда бош вазир вазифасини бажараётган Мустафо Адибни истеъфо беришга мажбур қиладиган ҳолдир. Бироқ айтишларича, Франция аралашуви Адибдан истеъфо ишини пайсалга солишини талаб қилмоқда. Шу нарса эътиборлики, «MTV» телеканали сайтларида 2020 йил 19 сентябрда қуйидагича хабар тарқатди: «Франция Эрондан «шиа иккилигини» (Ҳизбуллоҳ ва Амал ҳаракатини) молиявий портфелдан воз кечишга кўндиришни талаб қилди, агар ундан воз кечса, бунинг муқобилида Франция душанба куни АҚШнинг Хавфсизлик Кенгашида Теҳронга санкциялар жорий қилиш таклифига овоз бермайди, деди. Бироқ Эрон Европанинг бошқа давлатларининг позициясини кутмоқда».

Ушбу Франция-АҚШ воқелиги бизни қуйидагиларни таъкидлашга ундамоқда: Бутун Европа, хусусан Франция билан АҚШ ўртасидаги ушбу мураккаб вазият Ливанни икки олов ўртасига тушириб қўйди. Аммо бу нарса Америка билан Франциянинг Эрон Ҳизбига нисбатан туб ихтилофли қарашларини англатмайди. Йўқ, балки бу Эрон ядровий келишувининг АҚШ томонидан бекор қилиниши сабабли Европанинг иқтисодий зиёнлари билан боғлиқ ихтилофдир. Бутун Европа, хусусан Франция ушбу зиённи қайта тиклашга уринди. Франция-АҚШ келишмовчилигида ўз ифодасини топувчи саҳнлардан бири эса, Ливан саҳнидир. Шунинг учун айтишимиз мумкинки, «шиа иккилиги»нинг Франция ташаббусини бекор қилишга бўлган уринишлари Американинг бевосита Набиҳ Баррий орқали ҳамда билвосита Эрон Ҳизби орқали уринишларига бориб тақалади. Бунинг билвоситалиги Эроннинг ўз Ҳизбига буюришида кўринади.

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here