Аллоҳнинг конституцияси ҳаётда мавжуд эмаслигининг асосий сабаби

719
0

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Аллоҳнинг конституцияси ҳаётда мавжуд эмаслигининг асосий сабаби

Халқ адолатни, ҳақиқатни талаб қилишда давом этар экан, Қирғизистондаги конституциянинг ўзгариши тўхтамайди. Чунки ҳақиқат-адолат фақат бутун оламни ҳамда уларнинг ичидаги энг мукаммал қилиб аратилган инсонни Яратувчиси бўлган Зот-Аллоҳ Таолонинг нозил қилган рисолати – Қуръон ва ҳадис – дадир. Унга қайтмас эканмиз, биз жаҳолат-билимсизлик ботқоғидан чиқолмаймиз. Аллоҳ Таоло айтади:

أَلَيْسَ اللَّهُ بِأَحْكَمِ الْحَاكِمِينَ

Ахир Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг адолатлиси эмасми?! [95:8].

أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنْ اللَّهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ

Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?! [5:50].

Бироқ оғир аҳволда яшаётганимизга гоҳида конституцияни, гоҳида ҳукуматни, президентни, баъзан депутатларни айбдор деб қарашда давом этаверамиз. Табиийки, қайси “айбдор” устида кўпроқ гап кетса, ҳаётимиз ўнгланиши учун ўшани алмаштириш зарур деб биламиз. Аслида бундай эмас, балки бизнинг оғир аҳволда яшашлигимизнинг асосий сабаби Аллоҳ Таолонинг “конституция”си –Қуръон ва ҳадис –дан юз ўгирганимизда. Аллоҳ Таоло айтади:

فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلا يَضِلُّ وَلا يَشْقَى () وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضنكاً.

– “Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур”.   20:123-124.

1924 йил Туркияда Ислом сиёсий майдондан йўқ қилингандан кейин мустамлакачи давлатлар бир қанча вақт Исломни сиёсий майдонга келиб қолишини тўсиш учун алоҳида-алоҳида курашиб келишди. БМТнинг Бош ассамблеясида 1948 йили 10 декабрда қабул қилинган қарори асосида куфр олами биргалашиб, Исломни сиёсий майдонга қайтиб келиб қолишига қаттиқ қаршилик қилиб келмоқда. Ушбу қарор: “барча давлатларнинг конституциялари беш давлат(АҚШ, Россия, Британия, Франция ва СССР) белгилаганидек, БМТ устави ва резолюцияларига мувофиқ бўлиши шарт. Йўқса у давлатни давлат сифатида тан олинмайди. Шунга кўра барча давлатларнинг давлат тузуми демократия асосидаги капиталистик тузум ёки социалистик тузум бўлиши шарт” қилинганидан буён барча давлатлар Исломни сиёсий майдонга келишига тусқинлик қилишади. Шунинг учун исломий юртлардаги барча жамиятлар нотўғри асосга – инсонлар ўйлаб топган тузумларга – асосланган ғойри исломий жамиятлардир. Бу жамиятларнинг асоси – Демократия – куфр бўлиб, унга эътиқод қилганлар кофирлардир. Уларнинг таомлари ҳаром, улар билан мўминлар қудачилик қилишларини Аллоҳ Таоло манъ қилган. Демак, улар билан никоҳ битимлари саҳиҳ бўлмайди, туғулган фарзандлари “валадизино”(зинодан дунёга келган фарзандлар) бўладилар. Термизий чиқарган ҳадисда Адий ибн Ҳотам айтди: «Мен Набий(с.а.в)нинг олдиларига келдим – бўйнимда тилла хоч бор эди – у зот менга бутни олиб ташла дедилар. Ва «Бароат» сурасидан мана бу:

اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ

Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар. [9:31] оятни ўқиб, шундай деганларини эшитдим: «Тўғри, одамлар роҳибларга ибодат қилишмаган, лекин роҳиблар бирор нарсани ҳалол дейишса, одамлар уларни ҳалол санашган, бирор нарсани ҳаром дейишса, уни ҳаром дейишган». Демократиядан воз кечиб, Аллоҳ Таолонинг ҳукмларига қайтиш мўминликдир. Демократлар кофирлар эканини мен уйлаб топганим йўқ, Аллоҳ Таоло айтмоқда:

وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الْكَافِرُونَ

Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир. [5:44].

Биз Исломга – Қуръон ва ҳадисга – қайтмас эканмиз, икки дунёда ҳам бахтли бўлолмаймиз. Бизнинг бахтли ҳаёт кечиришимизга ўзимиз йўл топа олмаслигимизни билган Меҳрибон, Раҳмли Зот осонлаштириб, Росулуллоҳ (с.а.в)ни бизга раҳмат қилиб юборди. Муҳаммад (с.а.в) олиб келган рисолатда яхши, бахтли ҳаёт кечиришимиз учун зарур бўлган аҳкомлар: ҳамма қонун олдида баробар, барча ҳуқуқлардан ҳамма ҳеч қандай фарқсиз фойдаланишлари зарур, раҳбарларни муҳосаба қилиб туриш, зулм қилаётган раҳбарларнинг ишини кўриб чиқиб, жазога тортиш, аёлларни ҳўрланишига йўл қўймаслик, оиладаги ишларни одилона тақсимлаш, мулк турлари, табиий бойликлар, конлар уммат мулки бўлиши, яшаш учун зарур бўлган барча нарсаларни ҳар бир фуқарога муҳайё қилиб бериш, барча фуқароларни иш билан таъминлаш, ишга яроқсизларга нафақа бериш, бепул даволаниш, бепул таълим олиш каби қонунлар мужассам. Мен қуйида улардан баъзиларини келтириб ўтаман, улар китобларимизда далиллари билан муфассал баён қилинган:

1-модда – Ислом ақидаси давлатнинг асосидир, яъни унинг таркибида, жиҳози, муҳосаба қилиниши ёки унга тааллуқли барча ишларда бирор нарсанинг вужудга келиши учун фақат Ислом ақидаси асос қилинади. Бир вақтнинг ўзида Ислом ақидаси дустур ва шаръий қонуларнинг ҳам асосидир, яъни бу иккисининг ҳар қайсисига алоқадор бирор нарсанинг мавжуд бўлишига фақат Ислом ақидасидан келиб чиқсагина рухсат берилади.

5-модда – Исломий тобеиятга эга бўлган (яъни Исломий Давлат фуқароси бўлган) барча одамлар шаръий ҳуқуқ ва бўрчлардан баҳраманд бўладилар.

6-модда – Давлат фуқаролар ўртасида ҳокимият, қазо, иш бошқариш ёки шу каби соҳаларда айирмачиликка йўл қўйиши жоиз эмас. Балки ирқи, дини, ранги ва миллатидан қатъий назар барчага бир хил назар билан қарамоғи вожибдир.

   20-модда – Ҳокимларни муҳосаба қилиш мусулмонларнинг ҳуқуқи ва улар учун фарзи кифоядир. Фуқаролар орасидаги ғайримусулмонлар эса ҳокимларнинг зулмидан ва уларга Ислом аҳкомларини ёмон татбиқ қилинаётганидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

82-модда – Мазолим маҳкамаси ҳар қандай зулмни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга. Бу ўринда зулмлар давлат жиҳозидаги шахсларга тааллуқли бўлишининг ёки халифанинг шариат аҳкомларига зид ишларига ёки давлат раиси табанний қилган дустур, қонун ва бошқа шаръий ҳукмлардаги қонуншунослик ҳужжатларидан бирортасининг маъносига ёки бирор солиқ солишга, ёки бошқа ишларга тааллуқли бўлишининг фарқи йўқ.

83-модда – Мазолим қозилигида қазо мажлиси, жавобгарни чақириш ва даъвогарнинг бўлиши шарт қилинмайди. Балки маҳкама, ҳеч ким даъво қилмаса ҳам, зулмни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

108-модда – Аёл – она ва уй бекасидир. Аёл ҳимоя қилиниши вожиб бўлган номусдир.

116-модда – Эр-хотинлик ҳаёти хотиржамлик ҳаётидир. Эр-хотиннинг турмуши дўстона турмушдир. Эр хотин устидан ҳукмрон бўлиб эмас, ғамхўр бўлиб бошчилик қилади. Хотин эрига итоатли бўлиши, эр эса хотинга – одатда шундай аёлга қандай нафақа қилиш лозим бўлса, шундай – нафақа бериши фарздир.

117-модда – Эр ва аёл уй ишларини бажаришда бир-бирларига тўлиқ ёрдам берадилар. Уйдан ташқарида бўладиган барча ишларни бажариш эрнинг зиммасидадир. Уй ичидаги барча ишларни кучи етганича бажариш хотиннинг зиммасидадир. Аёлнинг кучи етмаётган ишларни бажариш учун ёрдамчи хизматкорлар ҳозирлаб бериш эрнинг вазифасидир.

119-модда – Иқтисод сиёсати эҳтиёжларни қондиришга эътибор берилган вақтда жамият қандай бўлиши лозимлигига эътиборни қаратишдан иборат. Жамиятнинг қандай бўлиши лозимлиги эҳтиёжларни қондириш учун асос қилиб олинади.

120-модда – Иқтисодий муаммо раийятнинг ҳар бир шахсига бойлик ва манфаатларни тақсимлаб беришдан ҳамда бойлик ва манфаатларни қўлга киритиш ва улар учун ҳаракат қилишга имконият яратиб бериш орқали шахсларга бойлик ва манфаатлардан фойдаланиш имконини яратиб беришдан иборат.

121-модда – Шахсларнинг ҳар бири учун асосий эҳтиёжларни тўла қондириш кафолатланиши ҳамда камолий эҳтиёжларни иложи борича энг юқори даражада қондириш имконияти таъминланиши вожибдир.

122-модда – Мулк ёлғиз Аллоҳникидир. Аллоҳ инсонни мулкни тасарруф этишда Ўзининг халифаси деб эълон қилди. Мана шу умумий ваколат билан инсон мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Аллоҳ инсонга мулкни қўлга киритишга изн берди. Мана шу махсус изн билан инсон амалда мулкнинг эгасига айланди.

123-модда – Мулк уч турли бўлади: Хусусий мулк, умумий мулк ва давлат мулки.

124-модда – Хусусий мулк айн (мавжуд нарса) ёки манфаат билан белгиланган шаръий ҳукм бўлиб, бу ҳукм хусусий мулк эгасига ўша нарсадан фойдаланиш ва унинг ўрнига эваз олиш имконияти яратилишини тақозо этади.

125-модда – Умумий мулк жамоатга айндан муштарак фойдаланишга Шореъ томонидан берилган изндир.

126-модда – Сарф қилиниши халифанинг раъйи ва ижтиҳодига боғлиқ бўлган ҳар қандай мол – солиқ, жизя, хирож каби – давлат мулки деб ҳисобланади.

133-модда – Умумий мулк уч нарсада намоён бўлади:

а)     Жамоанинг заруратлари деб ҳисобланадиган барча нарсалар: шаҳарнинг кўча ва хиёбонлари каби.

б)    Битмас-туганмас конлар: нефт конлари каби.

в)    Табиати шахсни унга эгалик қилишдан ман қиладиган нарсалар: дарёлар кабилар.

134-модда – Корхона – моҳиятига кўра – хусусий мулк ҳисобланади. Лекин у ишлаб чиқарадиган маҳсулотининг ҳукмини олади. Агар маҳсулот хусусий мулк ҳисобланса, корхона ҳам хусусий мулк бўлади: тўқимачилик корхоналари каби. Агар маҳсулот умумий мулкдан бўлса, корхона ҳам умумий мулк ҳисобланади: темир ишлаб чиқариш корхоналари каби.

135-модда – Давлат хусусий мулкни умумий мулкка айлантириши мумкин эмас. Чунки умумий мулк – давлатнинг раъйига қараб эмас, балки мулкнинг моҳияти ва сифатида ўз ифодасини топади.

138-модда – Бойлик жамғариш – гарчи закоти берилса ҳам – ман қилинади.

149-модда – Давлат ҳар бир фуқарони иш билан таъминлаш кафолатини олади.

152-модда – Ҳеч қандай маблағга эга бўлмаган, ишсиз ва қарайдиган яқинлари бўлмаган шахсларни давлат таъминлайди. Ожиз ва ногиронларни ўз қарамоғига олади.

153-модда – Давлат бойликларнинг раийят ўртасида баробар айланиб туришига жиддий эътибор беради, фақат бир гуруҳ қўлига ўтиб қолишига йўл қўймайди.

160-модда – Давлат барча учун бепул тиббий хизматни таъминлайди, лекин шифокорларни ёллаш ва дори-дармон савдосини ман қилмайди.

173-модда – Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин ҳар бир шахснинг ҳаёт майдонида зарур билимларга эга бўлиши фарздир. Шунинг учун бошланғич ва ўрта босқичларда таълим олиш барчага мажбурийдир. Бу таълимни барчага бепул таъминлаш давлат зиммасидадир. Олий таълим ҳам имкони борича барчага бепул таъминланиши лозим.

Ҳулоса қилиб айтганда, бу мақола Қуръон ва ҳадисдан ишлаб чиқилган адолатли, ҳақиқий “конституция”ни тўла, муфассал баён қилиш ўрни эмас. Биз фақат мўминларни эътиборини ўзлигига қайтишлари учун бир эслатма сифатида бу мақолани кисқача келтирдик. Муфассал ўрганишни хоҳловчи мўминлар китобларимиздан далил-ҳужжатлари билан ўрганишлари мумкин. Айни бахт ва нажот йўли айнан Қуръон ва ҳадисдадир. Бунга бепарво бўлишимиз билан нафақат бу ўткинчи дунёдаги қийинчиликлар, ўзга юртларда сарсон-саргардон бўлишлар, хорликлар, балки Охиратда ҳам Аллоҳ Таолонинг ҳузурида юзи қаро бўлиб, кофир-жоҳиллардек ҳаёт кечирганлар қаторида тириламиз, ундан Аллоҳ Ўзи асрасин! Муслим Нофеънинг шундай деганини ривоят қилди: Ибн Умар менга бундай деди: мен Росулуллоҳ(с.а.в)нинг шундай деганини эшитдим:

«مَنْ خَلَعَ يَدَاً مِنْ طَاعَةٍ لَقِيَ اللَّهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لاَ حُجَّةَ لَهُ، وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«Кимки итоатдан бош тортса қиёмат куни Аллоҳга ҳужжати йўқ ҳолда йўлиқади. Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди».

Ғариб Муслим

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here