Фаластин режими юртда аёлларни бузишга қаратилган лойиҳани ўлиб-тирилиб ҳимоя қилмоқда!

389
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин режими юртда аёлларни бузишга қаратилган лойиҳани ўлиб-тирилиб ҳимоя қилмоқда!

Душанба куни Фаластин хавфсизлик хизмати судья ва адвокатларнинг матбуот анжумани ва намойиш ўтказишларига тўсқинлик қилди. Босиб олинган Ғарбий соҳил марказидаги Рамаллоҳ шаҳар суди биноси олдидаги ушбу тадбирда «Фаластин судьялари мустақиллиги»ни талаб қилиш белгиланган эди. Судьялардан бири «Фаластин хавфсизлиги кучлари ҳарбий блокадалар ўрнатиб, судьяларни суд биноси олдига боришдан ман қилишди», деди.

Жиноятчи режим шу каби хатти-ҳаракатлари доирасида, шанба куни асрдан кейин халқ ҳаракатининг Рамаллоҳ шаҳри марказида «CEDAW»га қарши ўтказаётган оммавий намойишига ҳам ҳужум қилди.

Фаластиндаги жиноятчи режим ўзининг шундай хатти-ҳаракатлари билан шуни исботламоқдаки, у Фаластиндаги аёлларни бузишга қаратилган «CEDAW» ва бошқа ташкилотларни ўлиб-тирилиб ҳимоя қилмоқда. Рамаллоҳ ва бошқа шаҳарларда Ғарбнинг «CEDAW»и ва бошқа фаҳшга чақирувчи ташкилотлари тарафдорлари ўтказаётган расво намойишлар ва маршларни эса хавфсизлик ва ҳимоя билан таъминламоқда. Ҳолбуки, бу намойишчилар Ғарб эркинликларига, мусулмон оилани вайрон қилишга ва шариат аҳкомларига исён этишга чақиришяпти. Бунинг муқобили ўлароқ, режим иффат ва покликка даъват қилаётган ҳамда Ғарбнинг фаҳш ишларига тарғиб қилувчи «CEDAW»га норозилик билдираётган муслима аёлларга газ, таёқлар билан ҳужум қилиб, эрлари ва фарзандларини қамоққа олмоқда!

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, унда режимнинг фаластинлик аёллар ва аҳолига нисбатан қўллаётган ваҳший муносабатини қаттиқ иборалар билан қоралади. Режимнинг бу қилмиши Фаластин заминини бир қаричидан то ҳаммасигача воз кечишдек, нобакор режалари олдида денгиздан бир томчи эканини, агар бу режим ўз қаршисида ҳалол, холис фаластинликларнинг кучли норозиликларини кўрмаса, у муслима аёлларни бузишни кўзлаган седавчилару бошқа ташкилотлардаги ёлланган кимсаларнинг нопок лойиҳаларини татбиқ қилишда давом этаверишини таъкидлади. Кейин ҳар бир Фаластин аҳлини режимга, унинг «Оилани ҳар қандай зўравонликдан ҳимоя қилиш», деб аталган қонунини ратификация қилиш билан мусулмон оилаларни вайрон қилиш кўзланган лойиҳаларига қарши туришга даъват қилди.

Роя газетасининг 2020 йил 16 сентябр чоршанба кунги 304-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here