Судьялар ва ҳуқуқбонлар Аббос режими хавфсизлик кучларига таслим бўлмадилар

360
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судьялар ва ҳуқуқбонлар Аббос режими хавфсизлик кучларига таслим бўлмадилар

«Маан» ахборот агентлиги веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 19 муҳаррам, милодий 2020 йил 7 сентябр душанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Душанба куни хавфсизлик хизмати Бира шаҳри суд биноси атрофини ўраб олиб, судья ва адвокатларни бинога киритмади. Улар бинода ўтиш даври ҳукуматини тарқатишни талаб қилиш ҳақидаги ва доимий олий судьялар кенгашини тузишга чақириш тўғрисидаги матбуот анжуманини ўтказишлари керак эди. Бинога оммавий ахборот воситалари ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ходимларини ҳам киритмади. Ўз навбатида «Ҳақ» ташкилоти режимнинг судьялар, адвокатлар, оммавий ахборот воситалари ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ходимларига нисбатан бундай хатти-ҳаракатини қоралади. Бино олдидаги воқеалар оқимини ҳамда айни районнинг ҳарбий казармага айланганини кузатар экан, «Ҳақ» ташкилоти режимнинг бундай қилмиши судьялар ҳолатларини тартибга солиш принциплари ва қоидаларини бузиш эканини билдирди. Шунингдек, режимнинг бу қилмиши Фаластиннинг асосий қонунини ва суд ҳокимияти қонун-қоидаларини топташ эканини, судьялар мустақиллиги ва ҳокимиятлар ўртасининг бўлинганлигига очиқдан-очиқ қарши чиқиш ҳисобланишини ҳамда ҳукм чиқариш асоси бўлган шаффофлик қадриятларини вайрон қилишдан бошқа нарса эмаслигини, айтиб ўтди».

Роя:

Бу воқелик биз айтаётган ҳақиқат учун етарли далилдир. Ҳақиқат шуки, Фаластин режимига қарши турмаслик унинг муборак замин аҳлига нисбатан зўравонлиги ва такаббурлигини янада оширди. Зотан, режимнинг қонун, конституция, оила фаровонлиги каби гаплари масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Бу масхарабозлиги билан режим содда ва ғофил одамларни алдаяпти, ҳаёт ва турмушларини эса заҳарлаяпти. Бу қонунлар, қарорлар, судлар, ижроий ва қонун чиқариш ҳокимиятлари, хавфсизлик хизматлари, бу ташкилотларнинг барчаси Фаластин режими, деб аталган жиноятчининг қуролларидир, холос. У айни қуролларни ўзининг тил бириктирувлари учун ҳамда фитна тўқиб, макр қилиб, юрт аҳлининг дини, дунёси, номуслари ва заминларига қарши уруш қилиши учун истаган вақтида ва истаган ҳолатда ишга солади. Бас, шундай экан, ҳар бир ҳалол холис инсон бундай режим, хавфсизлик хизмати ва қонунларидан буткул қутулмоқлари даркор. Чунки у фақат ёмон мева берадиган заҳарли дарахтдир.

Роя газетасининг 2020 йил 16 сентябр чоршанба кунги 304-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here