Амирликлар, Миср ва Иорданиянинг хиёнати билан сенинг хиёнатинг ўртасида фарқ йўқ!

341
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Фаластин режими!

Амирликлар, Миср ва Иорданиянинг хиёнати билан сенинг хиёнатинг ўртасида фарқ йўқ!

Фаластин режимининг ғайритабиий ишларидан бири шуки, у малай Миср режимининг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришдек хиёнатини Фаластин масаласи учун хавфли деб билмайди-да, аммо Амирликлар хиёнатини хавфли деб билади! Ваҳоланки, Миср режими қирқ йилдан бери хиёнат қилиш билан бошқа мусулмон юртларидаги ҳукмдорларнинг кириши учун хиёнат дарвозаларини ланг очиб қўйган!

Бу режим Амирликларни жиноят ва хиёнатда айбламоқда-ю, бироқ ўзининг жиноят ва хиёнатларини гўё унутгандай. Зотан, бу режим босқинчи вужуд билан муносабатларни нормаллаштириш ва у билан «муқаддас» хавфсизлик бўйича мувофиқлашиш хиёнатини чорак асрдан бери содир этиш орқали бошқа ҳар бир хоин давлатларга ўз хиёнатини табаррук қилиб қолдирди. Ҳатто бу режим босқинчи билан муносабатларни нормаллаштириш босқичини муваффақиятли ўтказиб, энди у билан сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларда ҳамкорлик қилиш босқичига ўтганини ҳам гўё унутгандек. Фаластин раҳбари ҳар қандай имкониятни қўлдан бой бермай, Шабак хизмати раҳбари билан учрашишга ва у билан 99 % масалада келишиб олиб ишлашга зўр бериб келмоқда!

Фаластин режими яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришга қаршилиги ҳамда Фаластин ва унинг аҳлини қизғаниб, қарор чиқариш ўз қўлида экани ҳақидаги иддаолари ҳақиқатдан рост бўлса, у ҳолда, яҳудийлар билан тузилган барча хоинона келишувларни бекор қилсин, Иордания ва Мисрдаги элчиларини чақириб олсин, яҳудий вужуди билан бўлган барча турдаги мувофиқлашувларни амалдан тўхтатсин. Сўнг Фаластиннинг халоскор армиялардан нусрат талаб қилишини баралла эълон қилиб, яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштирувчи рувайбизаларнинг барчасини лаънатласин. Бироқ бундай қилиши қаёқда, ахир, у мана шу келишувларнинг қонидан дунёга келган бўлса!

Роя газетасининг 2020 йил 26 август чоршанба кунги 301-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here