Ҳокимиятлар ўртасини бўлиш сохта мафкурадир

314
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳокимиятлар ўртасини бўлиш сохта мафкурадир

Устоз Ҳомид Абдулазиз

Халифалик тузумида учта ҳокимиятнинг, яъни, ижроия ҳокимият, қонун чиқарувчи ҳокимият ва адлия ҳокимиятларининг битта шахс, Халифа қўлида бўлишини эътиборга олиб, баъзилар Халифалик тузумига мустабидлик дея ҳужум қилишяпти. Ҳужум қилаётганлар Ғарбнинг шундоқ ҳам бузуқлиги яққол намоён бўлиб қолган демократик тузумига ҳавас қилувчи кимсалардир. Бундан ҳам ғалатиси, ўзларини мусулмонларга Уммат ташвишини елкаларига олиб, шариатни ҳакам қилишга ҳаракат қилаётганлар, деб таништираётганлар шу ҳужум қилаётганларга ишониб, эргашишяпти. Улар Халифаликка ҳужум қилаётган ва уни мустабид ва эски тузум деяётган кимсаларга эргашишнинг зарари йўқ, шариатни ҳозирги демократик фуқаролик давлатида татбиқ қилиш мумкин, деб ҳисоблашяпти. Улар биз муайян бир тузумга – ҳатто у Уммат узоқ асрлар давомида соясида бахтли яшаган Халифалик тузуми бўлса ҳам – риоя қилишга мажбур эмасмиз, деб билишяпти.

Маълумки, ҳокимиятлар ўртасини бўлиш масаласи Монтескьё ўзининг «Қонунлар руҳи» номли китобида асос солган мафкуралардан асосийсидир. Ғарб мафкураси саналган илмоний фуқаровий давлат шакли ҳам ҳокимиятлар ўртасини бўлиш мафкурасидир. Бу мафкура Ғарбда диний давлат тушунчасига зид бўлган фуқаровий давлат мафкураси билан баробар пайдо бўлган. Ушбу ҳокимиятлар ўртасини бўлиш мафкураси Европада ҳокимиятнинг мустабид подшоҳ ва императорлар қўлида қолаётганига нисбатан реакция сифатида пайдо бўлган.

Дарҳақиқат, баъзи ғарблик муфаккир сиёсатчилар истибдод деганда ҳокимиятнинг ёки ҳукм юритиш салоҳиятининг ҳукмдор қўлида чекланиб қолиши, деб ўйлашди. Аксар Ғарб давлатлари конститутцияларида ҳокимият ўртасини бўлиш тамойили қайд этилган. Бироқ шунга қарамай, бу тамойилни воқеий ҳокимият даражасида амалда татбиқ қилишга келганда учала ҳокимият ўртасини бўлиш амри маҳол иш экани исботланди. Ўз навбатида, бу ижроия ҳокимият билан қонун чиқарувчи ҳокимияти ўртасида зиддиятнинг юзага келаётганини реал асослаб берди. Чунки ижроия ҳокимият муайян қонунлар тузилишини ва ишларни бошқариш пайтида қарорларнинг ижро этилишини тўғри-манфаатли деб ҳисоблади. Аммо қонун чиқарувчи ҳокимият бунинг аксини тўғри деб билди. Оқибатда иккала ҳокимият ўртасида зиддият чиқди, кўпинча бу нарса ҳукумат ишини фалажлаб қўймоқда. Шунинг учун бу масалада ҳийла-найранг қилишга ўтиб, ҳукуматни парламентнинг кўпчилигидан тузадиган бўлишди, парламентнинг кўпчилигидан ҳукумат тузилганлиги бу ҳукуматга қонун ва қонунчилик ишлаб чиқишига, қарорлар қабул қилишига ёрдам берадиган бўлди, ҳукумат партияси ҳукуматнинг бу қонун ва қарорларини маъқуллайдиган бўлди. Оқибатда қонун чиқарувчи ҳокимият ижроия ҳокимият билан мувофиқлашган ёки тил бириктирган ҳокимиятга айланди. Шундай қилиб, бу икки ҳокимият ўртасида ҳеч қандай мустақиллик ҳам, бўлиниш ҳам қолмади, аксинча улар бирлашишди. Ана шунда ижроия ҳокимият қонун ишлаб чиқувчи ҳокимият орқали осонлик билан қонунлар ва қонунчилик ишлаб чиқадиган бўлди. Бошқача ибора билан айтганда, парламент ҳукуматга у истаган қонунларни ишлаб чиқиб беряпти, унинг қарорларини маъқуллаяпти, олиб бораётган сиёсатига рози бўляпти. Чунки бу икки ҳокимият кўпчиликни ташкил қилувчи партиядан ёки кўпчиликни ташкил қилувчи бир нечта партиялардан тузилиб қолди. Шундай қилиб, демак, ҳокимиятлар ўртасини бўлиш, деган нарса амалда рад этилди. Бу эса, ҳокимиятлар ўртасини бўлиш мавзусида назария билан воқеий амалиёт ўртасида зиддият мавжудлигига ҳамда ушбу иккала ҳокимият ўртасини бўлишнинг имконсизлигига далолат қилади. Акс ҳолда, давлат фаолиятини ва одамлар ишларини юргизиш мумкин эмас. Бундан халқ ҳукм юритади, унинг вакили сифатида парламент қонун чиқаради ва у мустақилдир, деган нарсанинг нақадар ҳийла ва ёлғон экани кўриниб турибди. Демакки, буларнинг барчаси шунга далолат қилмоқдаки, уларнинг ҳокимиятнинг битта шахс қўлида қолмаслиги кераклиги ва уни ажратиш лозимлигига оид мафкурани муқаддаслаши сохтакорликдан бошқа нарса эмас.

Афтидан, Ғарбнинг демократик тузумига бўлган ҳавас, баъзиларни «ҳақиқий демократия», «ҳурриятли ҳаёт», «шўро», «фуқаровий тузум», «мустабидликка қарши ўлароқ, ҳокимиятлар ўртасини бўлиш», «исломий шариат» каби баландпарвоз даъватларни қилишга ундаётган кўринади. Уларга боқсангиз, мана шундай бир-бирига зид тузумларни бир саватга солишаётганини, аммо бу билан ўзларига ўзлари зид йўл тутишаётганини гувоҳи бўласиз! Бугина эмас, ҳатто уларни «Ислом демократик диндир, Исломда давлат ҳокимиятлар ўртасини бўлишга асосланган», дейишаётганини ҳам кўрасиз!

Кошки, бу кимсалар ҳақиқатни билишсайди. Яъни, аслида, ҳокимиятлар ўртасини бўлишнинг иложи йўқ, чунки у воқеликка зид бўлиб, ҳатто катта давлатларда ҳам ҳокимият битта шахс қўлида идора қилинмоқда, бу давлатлар ҳокимиятлар ўртасини бўлиш, деган нарсани даъво қилишса-да, бироқ ўзлари воқеликда бундай эмаслар, демократия ва халқ ҳокимияти, деган нарса ёлғон, буни ғирромлик билан халқники қилиб кўрсатишяпти, аслида эса, бошқарув капиталист-сармоядор кимсалар қўлида бўлиб, ҳокимиятнинг ҳақиқий эгалари ўшалардир. Ҳақиқат мана шу. Агар шу ҳақиқатни билсалар эди, демократия мафкурасини ҳам, ҳокимиятлар ўртасини бўлиш мафкурасини ҳам қабул қилишмаган бўларди, фуқаровий давлатга ҳам даъват қилишмасди.

Ҳокимиятлар ўртасини бўлиш мафкураси мустабид тузум ва диний давлатга реакция сифатида пайдо бўлди. Бу мустабид тузум ва диний давлат деган нарса эса, мусулмон юртларида ҳеч қачон мавжуд бўлган эмас. Бу Ғарбда бўлган нарса, бизда эмас. Аксинча, бизнинг нурафшон тарихимиз уларнинг зулм, истибдод ва тоғутга тўла тарихларидан фарқ қилади. 13 аср исломий бошқарув даврида мусулмонлар бирор марта ҳам Халифалик тузумини ағдаришни талаб қилмаганлар, у битта шахс томонидан бошқарилувчи мустабид тузум деган эмаслар. Чунки ушбу халифа мустабид бўлмади, ўзининг нафс-ҳавоси ва манфаати асосида ҳукм юритмади, йўқ, фақат Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритди. Улар эътироз билдираётган нарса эса, баъзи даврда учраган Исломнинг татбиқ қилишдаги хатолик ёки адолатсизлик, холос. Масалан, золим бошқарув замонида халифа ўз ўғлини ёки укасини ёхуд қариндошини номзодини кўрсатиб, ўзидан кейин шуларга байъат эттирган. Буни давлатнинг бирлигини ҳимоя қилиш ва ўзидан кейин одамлар ўртасида ихтилоф чиқиб, фитна тарқалишини олдини олиш мақсадида шундай қилганлар. Маълумки, Ислом халифа сайлаш ҳуқуқини Умматга берган. Хоҳ халифанинг ўғли бўлсин, хоҳ бирор қариндоши бўлсин ёки бегона шахс бўлсин, ҳар бири сайланишга лойиқ ҳисобланади ва Уммат уни сайлаш ва унга байъат қилишга ҳаққи бор. Айнан шу ердан эътироз билдириш ва ҳисоб талаб қилиш келиб чиқди. Чунки Уммат шариат томонидан унга ҳокимиятни берилганини, байъатнинг розилик ва ихтиёр билан бўлиши фарз қилинганини яхши англаган ва шунинг учун уч ҳокимиятни бир-бирига қўшишга ҳеч қандай эътироз бўлмаган ҳамда ҳокимиятни бир-бирига қўшиш халифани мустабидга айлантирмаган. Нега, чунки Ислом маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш динидир, бу ишни Уммат, ҳизблар ва жамоаларга фарз қилди. Балки қачон халифа Умматни бошқаришда камчиликка йўл қўйса ёки адолатсизлик қилса, Ислом Умматга уни мазолим маҳкамасига топширишни буюрди. Қачон халифа ўзида очиқ куфрни намоён этса, ҳатто унга қарши чиқишга буюрди.

Ислом давлатида ҳеч қачон ҳокимиятлар ўртасини бўлиш, деган нарса бўлмаган. «Қонун чиқарувчи ҳокимият»га келсак, бу Аллоҳ ва Росулининг ҳуқуқи бўлган. Росулуллоҳ ﷺ рафиқи аълога риҳлат қилганларидан сўнг ўрнига рошид халифалар бўлди. Лекин уларда қонун чиқариш ҳуқуқи бўлмади. Ўшандан бошлаб, уламо ва фуқаҳолар ижтиҳод қиладиган ва ўшаларнинг фикрига амал қилинадиган бўлди. Улар шаръий нусус-матнлардан аҳкомлар истинбот қилар, халифа ушбу аҳкомлардан бир ҳукмни табанний қилар эди. Баъзан халифа мужтаҳид бўлса, унинг ўзи ҳам аҳкомлар ижтиҳод қиларди.

Қозилик (адлия) ҳокимиятига келсак, у мустақил ва ўхшаши йўқ ҳокимият эди. Унинг мустақиллиги Ғарб назарда тутган ҳолатда бўлмади. Чунки Исломдаги қозилик шаръий матнларга амал қилишга маҳкум. Қозилик бир ҳукмни хабар қилувчи, холос. Бу амал қилдириш учун бўлган хабардир. Халифа волийларни тайинлаганда, улар ёнига қозиларни ҳам тайинлайди. Аммо бу қозилар волийларга эмас, тўғридан-тўғри халифага тобе бўлганлар. Улар халифага тобе бўлади, деган гап халифа улар устидан ҳукмрон бўлади, деганни англатмайди, чунки халифа ҳам, қозилар ҳам шариат ҳокимияти остидалар. Халифа ёки Ислом давлатидаги ҳукмдор ёхуд ноиб дарҳол мазолим маҳкамасига тортилади ва уларнинг қарорларида бирорта дахлсизлик деган нарса бўлмайди, балки бу борада шаръий далилга таянилади.

Уммат фарзандлари орасидаги холис инсонлар барпо этишга ҳаракат қилмоқлари лозим бўлган намунавий давлат, албатта Пайғамбарлик минҳожи асосидаги давлат, яъни, Халифалик давлатидир. Бу ҳақда Росулуллоҳ ﷺ

«عَلَيْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الْخُلَفَاءِ الرَّاشِدِينَ مِنْ بَعْدِي»

«Сизлар менинг суннатим-йўлимни ва мендан кейинги рошид халифалар йўлини маҳкам тутинглар», дея марҳамат қилганлар. Негаки Аллоҳ Таоло Ислом Уммати учун рози бўлган тузум Халифаликдир.

Дарҳақиқат, демократик бошқарув тузумларнинг айби ҳамма учун очилиб, илмонийлик ниқоби фош бўлди. Уммат бу тузумлардан қолоқлик ва хорликдан бошқа «самара»ни ололмади. Оқибатда биз бошқа умматларнинг этагини ушлайдиган бўлиб қолдик.

Ислом Уммати ўзининг илгариги ўрнига қайта кўтарилишининг ва хорлигу хўрликдан қутулишининг ягона йўли Ислом тузумидир. Умматнинг холис фарзандлари ушбу тузум учун ҳаракат қилмоқлари керак. Миллионлаб мусулмонлар «Халқ қайта Халифаликни истайди», дея қалбларини тўлдириб ҳайқириш учун ушбу давлат сари намойиш қилмоқлари шарт. Биз ушбу давлат билангина бутун олам билан беллашмоғимиз даркор.

Роя газетасининг 2020 йил 5 август чоршанба кунги 298-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here