Намойишчилар Байрут марказида дор тайёрлаб, унга ҳукмрон сиёсий элита суратларини осиш билан ўз ғазабларини ифодалашмоқда

368
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Намойишчилар Байрут марказида дор тайёрлаб, унга ҳукмрон сиёсий элита суратларини осиш билан ўз ғазабларини ифодалашмоқда

Шанба куни оммавий ахборот воситаларида Ливан парламенти биноси олдида вазият кескинлашгани, норозилик намойишчилари хавфсизлик кучларига қарата тошлар отишаётгани, хавфсизлик кучлари эса, уларни бир бурчакка қамаб бориш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллашаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ушбу намойиш 160 кишининг ўлимига, 6 мингдан зиёдини жароҳатланишига сабаб бўлган Байрут портидаги портлаш ортидан одамларнинг ҳокимият расмийларига ўз ғазабларини ифодаси сифатида шанба куни асрдан сўнг бошланди. Ливаннинг «MTV» канали Байрут марказига хавфсизлик кучлари томонидан тортилган тикон сим олиб ташланиши ортидан улар билан намойишчилар ўртасида бевосита тўқнашув бўлганини алоҳида таъкидлади. Намойишчилар Байрут марказида дорлар тайёрлаб, портдаги портлашга жавобгар раҳбарларнинг мана шундай жазоланишлари шарт, деган ифода билан раҳбарларнинг суратларини осишди. Ижтимоий тармоқлар орқали «сенларга ҳукм ўқилди», «сенлар қотил, қурбонлар одилдир», «ҳаммаларингга уят-расволик ёғилсин», «режимдан интиқом оламиз» каби хабарлар тарқатилди. Таъкидлаш лозимки, намойишчилар Ливан Ташқи ишлар вазирлиги биносига бостириб кирганларидан сўнг Ливан армияси уларни бинодан чиқаришга муваффақ бўлди. Намойишчилар президент Мишель Ауннинг суратини ёқишди, расмийларнинг жавобгарликка тортилиб, суд қилинишини талаб қилиш ёзилган плакатлар кўтариб чиқишди. Бу норозиликлар ўтган сешанба куни Байрут портида содир бўлган портлашга нисбатан ҳукуматнинг тутган позициясига халқнинг ғазаби аланга олиши манзарасида бўлмоқда. Намойишчилар ташқи ишлар вазирлиги биносига «Байрут қуролсизлантирилган шаҳардир», деб ёзилган плакат осишди. Шунингдек, улар Байрут марказидаги Иқтисод вазирлиги биносига ҳамда Атроф-муҳит вазирлиги биносига ҳам бостириб киришди ҳамда «Ливан халқини барча вазирликларни босиб олишга чақиришди».

Роя газетасининг 2020 йил 12 июл чоршанба кунги 299-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here