Сисийга қарши чиқиш қандай бўлади?!

452
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сисийга қарши чиқиш қандай бўлади?!

Миср кризисларига сабабчи Сисийми?!

Устоз Саид Фазл

Ҳизб ут-Таҳрир – Миср вилояти

матбуот бўлими аъзоси

2020 йил 23 июн пайшанба куни Ал-Жазира Мубашир тарқатган хабарга кўра, Мисрдаги халқ мухолафати кампанияси Миср етакчилари ва армия зобитларини Эфиопиянинг Наҳза сув омборини тўлдириш учун биринчи босқич ишларини якунлаганини эълон қилиши ортидан Нил дарёсини ҳимоя қилиш учун президент Абдулфаттоҳ Сисийга қарши ҳаракатга келишга чақирган. Шубҳасиз, бу халқларни режимни туб ўзгартиришдан чалғитиб, унинг бошини ўзгартириш билан кифояланишга қаратилган кампаниядир. «Ботил» номли айни кампаниянинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида «Миср етакчилари ва армия зобитларини Нил қўлдан кетяпти, энди Миср ҳам қўлдан кетмасидан туриб ҳаракатга келишга чақирамиз», дейилади.

Миср режими, деганда Сисий тушунилмайди, худди илгари ҳам Ҳусни Муборак тушунилмагани каби. Сисийни ағдариш билан режим ўзгармайди, худди Муборакни ағдариш билан ҳеч нарса ўзгармагани каби. Чунки Сисий ва ундан олдинги Миср раҳбарлари Америка сиёсатини ижро этувчи қўғирчоқлар, холос. Бу мустамлакачи давлат 1952 йил июл қўзғолонидан бери юртдаги режим тизгинини ўз қўлида ушлаб келмоқда. Режим бирор бир муҳим ва тақдирий масалаларда Америка ва унинг манфаатларидан алоҳида мустақил ўзи ҳаракатга келмаган. Бу масалаларда Миср ва унинг аҳлига зарар етиши ҳам, ҳатто уларнинг ҳалок бўлиши ҳам режимни ташвишлантирмайди! Фикримизча, Наҳза сув омборининг қурилиши Америка манфаатига хизмат қилади ва бундан юрт ва унинг аҳлини суғораётган Нил оқимига ҳукмронлик қилиш орқали Мисрни стратегик жиҳатдан заифлаштириш кўзланган, бунга асло шубҳа йўқ. Режимнинг Нил сувларидаги Миср улушидан воз кечаётгани Оқ уйдаги хўжайинлари томонидан чизиб берилган режа бўйича кетяпти. Буни Миср ҳукмдорларининг Америка сиёсатига алоҳида эътибор қаратиб, у билан алоқа қилаётганларида кўриш мумкин. Агар режим урушни истаса, унинг оловига юрт фарзандларини ёқилғи қилиб беради, худди илагари Яманда Абдунносир қилгани каби ҳамда Сисий Ливияда қилмоқчилигини даъво қилаётгани каби. Агар тинчликни истаса, тинчликни муқаддас стратегик танловга айлантиради, худди Муборак қилгани, унинг ортидан Фаластин масаласида Сисий қилгани каби.

Аслида, Миср режимининг малайлиги унинг кўтариб юрган капиталистик қуроллари ва мафкурасидадир, режим бошида эмас. Режимнинг фақат боши бўлмиш Сисийни ўзгартириш режим ва унинг мафкурасини эса сақлаб қолиш тўғрисидаги гап ҳеч қандай ўзгариш олиб келмайдиган тутуриқсиз гап. Аксинча, бунинг оқибати янада ёмонроқ бўлади. Ахир, Мисрда Муборак, Ливияда Қаззофий, Тунисда Ибн Али, Яманда Солиҳ ортидан нималар бўлганини кўрдик, уларнинг ҳаммасида юрт боши ўзгартирилган, режим ва унинг мафкураси ҳукмрон ва зўравон ҳолда сақланиб қолаверди. Демак, жамоатчилик диққатини режимнинг бошига қаратиш жуда ёвуз мақсаддаги ҳаракатдир. Бундан кўзланган мақсад, кураш ва ўзгартириш ҳаракатларини капитализм доирасида сақлаб қолиш ҳамда Ғарбнинг бу борадаги ютуқларини Сайкс-Пико чегараларида муҳофаза қолишдир. Сайкс-Пико чегаралари билан Умматнинг бўлиниши ва қайта бирлашмаслиги таъминланиб, халқаро хартиялар, ажнабий компаниялар имтиёзлари ва шартномалар сақланиб қолмоқда. Булардан ташқари, Мисрнинг Ғарбга тобелиги ҳам, Ғарбнинг ҳукмронлиги ҳам сақланиб қолмоқда.

Маълумки, Ғарб илмонийлик доирасида ўзгартириш қилишга чақириб, шу илмонийликни ва илмонийларни одамларга зўрлаб тиқиштираётган экан, бундай ўзгартириш чақириғини асло қабул қилиб бўлмайди. Бунинг самараси жуда-жуда оз бўлади, на бир айтарли ўзгаришни пайдо қила олади ва на халқ қўллаб-қувватловини. Биз буни ўтган йиллар мобайнида араб баҳори қўзғолонлари ортидан тажрибамиздан ўтказдик. Билъакс, бутун Умматнинг, хусусан, Миср аҳлининг Исломга талпинаётгани, ҳаммага исботланди. Бундан майдонларда инсонларнинг илмонийлик ўрнига Исломни талаб қилганлари кўринди ҳамда исломий ҳаракатлар режимга алданиб, унинг рўйхатидан жой олган бошқа «исломий» ҳаракатлардан сараланиб қолди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, бизнинг айтар сўзимиз, ўзгартириш бутун режим, унинг мафкураси, ақидаси, қонун ва қонунчилигини ҳамда буларни ижро этувчи башараларини ўз ичига олмоғи лозим. Ушбу ўзгартиришни асосан Миср мисолида оладиган бўлсак, ҳокимиятдаги капиталистик тузумни бутун қонунлари, қонунчилиги, шартномалари ҳамда буларни ижро этувчи малай ҳукмдорлар ва Ғарб билан алоқа қилувчи раҳбарлардан иборат башаралар даражасида ўзгариш орқали амалга оширмоқда лозим. Яъни, инсонларга татбиқ қилинадиган тузум билан бирга шу тузумни татбиқ қилувчи раҳбарларни ағдармоқ ва аввалги режимдан қайта нусха кўчирилмаслигига алоҳида эътибор қаратмоқ керак. Буни амалга оширишга эса, қўлларида Мисрни уйғотишга қодир ҳазорий альтернатив лойиҳаси бор бўлган ҳамда капитализм доирасидан ва Сайкс-Пико чегараларидан ташқарида фикрлайдиган кишиларгина қодир бўлади. Бошқача айтганда, бу Миср ва бутун Умматни уйғотишга яроқли оламшумул ҳазорий лойиҳа бўлиб, Ҳизб ут-Таҳрир уни Умматнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик лойиҳаси сифатида тақдим этмоқда. Зотан, қўзғолон бошланган илк куниёқ Уммат айни лойиҳани қидирди. Биз бунга шахсан ўзимиз тирик гувоҳ бўлдик. Ўшанда телевидение экранларидан биз ўз кўзларимиз билан кўрдик, Яман шайхи Зиндоний ўзгартириш майдонидаги қўзғолончиларга Халифалик хушхабарини етказиб, Халифалик келаётганини ва у Пайғамбарлик минҳожига асосланганини, у одамларни жамлайдиган ва қўзғатадиган омилга айланаётганини, режимлар Халифаликни ёмонотлиқ қилишса ҳам, уни ва унга чақираётганларни терроризмда айбласа ҳам одамлар Халифаликдан бошқасига ҳаргиз тиз чўкмасликларини хабар қилди. Одамларнинг Муҳаммад Алини озод этиш чақириғини қандай қўллаб-қувватлашганини гувоҳи бўлдик. Бунинг муқобилида, одамлар Аё Софияни қайта масжидга айланишини нақадар байрам қилганларини ҳам кўрдик. Умматнинг ўз Исломига қанчалар боғланганларини, қайта нусрат кириб келишига қалблари интиқ эканини гувоҳи бўлдик. Умматнинг ўз Исломига содиқлигини ва келаётган янги нусрат хушхабарини берувчи умид қуёшининг чиқишини кутиб турганини унинг кўтариб чиққан плакатларида кўрдик. Агар инсонлар қаршисида репрессия ва қирғин машинаси ишга солиниб, Миср режими томонидан шубҳа ҳолати пайдо қилинмаганда эди, ҳар бир янгиликдан янгилик чиққан бўларди, барча инсонларнинг Қоҳира марказида Аё София очилишини ўзларининг байрами қилиб нишонлаганларига гувоҳ бўлган бўлур эдик.

Хуллас калом, Исломнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликда гавдаланувчи ҳазорий лойиҳасисиз ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Миср армияси, зобит ва аскарлари Сисий, унинг режими, тарафдорлари ва Оқ уйдаги хўжайинларига қарши чиқишлари учун уларга етказмоқ лозим бўлган нарса мана шу. Ёлғиз мана шу нарса уларни аниқ ағдарилишига кафил бўлади, қайта ҳокимиятга келмасликларини таъминлайди. Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари қўлимиздаги ушбу нарсаларни Кинона юрти армиясидаги холис инсонларга рўпара қилмоқдамиз. Бу нарсаларнинг барчаси расмий сайтимизда ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда жойлаштирилган, истаган инсон уларга етиша олади. Қўлимиздаги борки ҳар бир яхшилик фақат ўзимизнинг мулкимиз эмас. Йўқ, уларнинг бари Ислом сақофати ва фикрларидир, Умматнинг мулкидир. Ким истаса, улардан ўз ҳаққини олиши ва уни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик сифатида эълон этиши мумкин, биз у билан биргамиз.

Эй Кинона армиясидаги холис инсонлар!

Умид тулпорлари сизларсиз. Сизнинг қўлингиз билан ўлчовлар ўзгариб, мезонлар алмашади. Агар Сисий сизга ишониб-хотиржам бўлмаганда ва сиз уни мудофаа қилмаганингизда, жиноятларига сукут этмаганингизда эди, у Миср аҳлига шунча зулмларни қилишга журъат қилолмасди. Сиз бу билан унинг жиноятларига шерик бўляпсиз. Унинг сизга бераётган поралари ўзингиз лойиқ бўлган мол-давлатдан оздир. Аллоҳ Умматингиз ва динингиз ҳақида албатта сиздан сўрайди, бас, жавобга ҳозирланинг. Аллоҳга қасамки, биз сизга ўлимдан олдин ва вақт ўтиб кеч бўлмасидан туриб эс-ҳушингизни йиғишни эслатмоқдамиз. Аллоҳга қасамки, сиздан Умматингиз томонига ўтиб, динингиз ва ақидангизга нусрат беришингизни сўраяпмиз. Сизни Мусъаби хайр даъват қилгандек даъват қиляпмиз: Ёки бизни эшитинг ва сизга, умматингизга етказаётганимиз нарсаларга боқиб, унинг ҳар бир нуқталари ва тафсилотларини биз билан муҳокама қилиб кўринг. Агар унда яхшилик топсангиз-қабул қиласиз, ёмонлик топсангиз-ёқтирмаган нарсангизни сизга бермаймиз, биз билан сизларнинг ўртамизда Аллоҳ турибди, Аллоҳ бизга ҳам сизга ҳам гувоҳдир. Аллоҳдан сиз учун сўраётганимиз ўзингиз қабул қилган динингиздир, намоз ва дуоларингизда илтижо қилаётганингиз Роббингиздир. Динингизга инсоф қилинг, давлатингизни қайтаринг, ушбу давлатингиз динингизни қайтадан воқе ва ҳақиқатда татбиқ қилажак, ана шунда инсонлар Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб киражаклар, ўша кунда барча инсонлар Аллоҳнинг нусратидан шодланурлар… огоҳ бўлингки, Аллоҳнинг нусрати яқиндир.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинг, билингки, Аллоҳ киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб туради ва албатта Унинг олдига йиғилажаксиз» [Анфол 24]

Роя газетасининг 2020 йил 5 июл чоршанба кунги 298-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here