Иордания режими ва гумашталарининг ҳаракатларидан Фаластин улар учун сариқ чақалик аҳамият кабс қилмаслиги кўриниб турибди

515
0

Иордания режими ва гумашталарининг ҳаракатларидан Фаластин улар учун сариқ чақалик аҳамият кабс қилмаслиги кўриниб турибди

Иордания қироли Абдуллоҳ Абу Даби валиаҳди билан телефон орқали ўтказган суҳбатда бундай деди: «Фаластин масаласини икки давлат ечими асосида ҳал этиш билан яҳудийлар билан бўлаётган курашга барҳам бериш зарур. Чунки икки давлат ечими 1967 йил 4-ияюнда белгиланган чегараларда мустақил, суверен ва жонли Фаластин давлатининг барпо этилишини, унинг пойтахти Шарқий Қуддус бўлишини кафолатлайди».

Бунга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўз сайтида баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Иордания қиролининг хатти-ҳаракатлари ва расмийларнинг баёнотларини кузатган киши Фаластин бу қирол учун сариқ чақалик аҳамият касб этмаслигига, фақат ўзининг тахтини ҳимояси учунгина ҳаракат қилаётганига амин бўлади. Чунки қирол Абдуллоҳ ўзининг тахтда қолиши, мустамлакачининг манфаатини таъминлаб, уни мудофаа қилишига боғлиқ эканини, тахтдан кетиши эса, мустамлакачи қабул қиладиган қарорга боғлиқлигини яхши билади. Бу режимнинг олаётган нафаси ҳам хиёнат. Агар Иордания режими ва бошқа мусулмон юртларидаги режимлар яҳудийларни ҳимоя қилишмаганда эди, бу малъун босқинчилар муборак Фаластин заминида бир кун ҳам яшай олмасди албатта.

Роя газетасининг 2020 йил 24 июн чоршанба кунги 292-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here