Ўшда коронавирусдан даволанаётган аёл ўз жонига қасд қилди

666
0

Ўшда коронавирусдан даволанаётган аёл ўз жонига қасд қилди

Ўш шаҳар касалхонасида коронавирусдан даволанаётган 34 ёшли аёл 1 июль куни ўзини касалхонанинг учинчи қаватидан ерга ташлаб, ҳалок бўлди.

Ўш шаҳар милициясининг билдиришича, аёл 29 июндан бери коронавирусдан даволанаётган эди. Ҳозирча уни ўз жонига қасд қилишига нима сабаб бўлгани маълум эмас. Бу борада тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хабарда айтилишича, аёлнинг 25 июнда кўзи ёрган. Ўзи касалхонада бўлгани сабабли, чақалоқ онасининг қарамоғида бўлган.

Айни пайтда Қирғизистонда коронавирус авжига чиқмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, сўнгги бир суткада 526 кишида коронавирус аниқланди. Бу билан беморлар умумий сони 6261 кишига етди. Улардан 2530 нафари соғайди.

2 июлда хабар қилинишича, бир суткада коронавирусдан Қирғизистонда 4 одам ўлди. Бу билан коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 66 кишига етди.

Изоҳ:  Қирғизистон коронавирус билан кураш усулини нотўғри белгилаб олди. Натижада, одамлар руҳий, ижтимоий, иқтисодий муаммоларга кириб чорасиз аҳволларга гирифтор бўлиб боришяпти.

Коронавирус кенг тарқай бошлади. Лекин чора тадбир, муолажалар нотўғри олиб борилаётгани сабабли, ҳукуматнинг ўзи ҳам эсанкирай бошлади. Мамлакатдаги имкониятлар ҳам, ўз олдига қўйган кураш услуби шартларини давомий олиб боришга жавоб бермайди. Ташқи қарзларга ишониб белгилаб олинган карантин жорий қилиш ва касалларни мажбурий абсервацияга олиш услуби, мамлакатдаги мавжуд имкониятларни ҳисобга олмаган. Чунки олинаётган ташқи молиявий қарзлар мамлакат инфраструктурасини ривожлантиришга ишлатилган эмас. Бундан ташқари карантин усули “инсон саломатлигини ҳимоя қилиш” асосида олиб борилаётганини даъво қилгани билан, одамларни бошқа инсоний эҳтиёжларини умуман ҳисобга олган эмас. Минглаган одам қашшоқлик ҳолатида, яна минглагани ишсизлик ва яна бошқа қийинчиликларга гирифтор бўлиб боришяпти.

Бош вазир Боронов партияларга “сайлов олдидан ишлатиладиган пулларни коронавирусга қарши сарфланглар” деди. Демак Қирғизистон ҳукумати ташқи қарзлар билан вазиятни тўғрилай олмаётганини тан олиб, имконияти борлардан ички қарз олиш ҳақида бош қотира бошлади. Ҳукуматнинг бу ҳаракатлари юқоридаги услубни нотўғри белгилаб олди деган гапимизни тасдиқлайди.

Ҳозирда ҳукумат “агар биз карантин қилмаганимизда бундан баттар бўлар эди” деган фикрни илгари суришяпти. Аслида бундан баттар бўлиши мумкин эмас эди. Булар вазиятга фақат вирусни бартараф этиш асосидан қарашяпти. “Инсон саломатлиги аввалги ўринда” деган баландпарвоз шиорлар билан келишяпти. Юқоридаги ўз жонига қасд қилган аёлга ёки шунга ўхшаган бечора ҳолда қолиб, қийинчиликдан ўлган фуқоролар учун саломатликнинг кераги борми?! Йўқ албатта. Демак муаммолар инсон фаровонлиги асосига қурилиши керак! Ундаги бир жузий тармоқ қолганларини тепалаб ўтиб кетиши тўғри эмас.

Масалан инсонни ўз жонига қасд қилиши руҳий ҳолатини заифлигига далолат қилади. Демак жамиятда руҳий манавият заифлашиш пайдо бўлиб боряпти. Ҳукумат эса яна масжидлар ва диний маориф ишларига тўсқинлик қилиб, даватчи аёлларни қамаб бораяпти! Бу ҳукуматнинг саводсизлиги ва инсонга инсоний муомала тартибини билмаслигидан далолат қилади!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here