658
1

ЕИ мамлакатлари 1 июлдан чегараларини очади, аммо туристлар учун эмас

Еврокомиссия Шенген ҳудудига кирган ЕИ мамлакатларига коронавирус пандемияси туфайли март ойи ўрталаридан ёпилган ташқи чегараларни 1 июлдан эътиборан босқичма-босқич оча бошлашни тавсия қилди.

Комиссия ўша пайтгача Шенген ҳудудига кирган мамлакатлар ўртасидаги ҳаракатланиш чекловлари олиб ташланишига умид қилмоқда.

30 июнгача ЕИ чегаралари учинчи мамлакатлар ватандошлари учун (доимий яшаш рухсатномасига бўлганлар ва зарурат туфайли кириб келаётганлар бундан мустасно) ёпиқлигича қолади. Еврокомиссия 1 июлдан хорижликларнинг қатор тоифалари, хусусан, талабалар ва юқори малакали ходимлар учун чегараларни очишни тавсия қилган. Бироқ улар ичида сайёҳлар йўқ.

Шу билан бирга, 1 июлдан ЕИга кирмаган Болқон ўлкаларининг бир қанчаси ватандошлари учун чегараларни очиш тавсия этилган.

Чегараларни очишда давом этиш, тавсияда айтилишича, қатор мезонларни ҳисобга олган ва мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилиши керак. Булардан асосийси – чегара очилаётган мамлакатлардаги эпидемиологик вазият Шенген ҳудудига кирган мамлакатлардагидан ёмонроқ бўлмаслиги лозим ва бу мамлакатларнинг ўзлари ҳам ЕИ фуқаролари учун чегараларини очишлари шарт.

Шенген ҳудудига кирган мамлакатлар консулликлари томонидан виза бериш ишини тиклаш учун ҳам мезонлар ишлаб чиқилган, бироқ бу борада аниқ сана белгиланган эмас.

Еврокомиссия тавсияларини расман ЕИга аъзо мамлакатлар маъқуллашлари керак.

Европа Иттифоқига кирган мамлакатларнинг кўпида сўнгги ҳафталарда коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолатлар ва ўлим ҳодисалари камайиб бормоқда.

Таҳлил: ЕИ ўз олдига қўйган сиёсий вазифаларига эриша олмади. Мавжуд халқаро сиёсат (АҚШ) ва  капиталистик оламий бошқарув системаси Европа давлатлари мақсадларини рўёбга чиқаришларига йўл бермади. Унга, Америка Қўшма Штатлари ёки Россия федерацияси сингари оламий кучли иттифоқ пайдо қилиш учун имкон беришмади.

Халқаро сиёсат олиб бораётган “оламий пандемия” сиёсати — дунёда янги бошқарув тизимини барпо қилмоқчи. Унга ЕИ бутун вужуди билан кира олмайди. “Пандемия”ни баҳона қилиб ЕИ бир биридан иқтисодий ва сиёсий ажрала бошлади. Энди ЕИ биргаликда ривожлана олмайди. Янги шаклланиши мумкин бўлиб турган халқаро сиёсий етакчи давлатлар қатламига ҳам, ЕИга бир бутун вужуд сифатида киришига йўл берилмайди. Франция, Германия сингари бир қатор ривожланган давлатлар янги оламий етакчи давлатлар сафидан ўрин олишлари учун ўзларича алоҳида ҳаракат қилишлари керак.

Иккинчи томондан Европа “пандемия” баҳонасида ўз зиммасига олган халқаро вазифаларидан ўзини қутқариб, муҳтож, қашшоқ ва қочоқликка маҳкум бўлган одамлар ва давлатлардан ўзини изоляция қилиб олмоқчи.

 Ғарб олами глобал оламий иқтисодий тизим барпо қилиш пайтида, давлатларнинг иқтисодий ривожланиш гарови бўлган оғир ва енгил саноатни ўзларига олиб, учинчи олам давлатларини хом-ашё етказиб берувчи аграр давлатлар сифатида белгилашган эди. Эвазига “катта еттилик” ва “йигирматалик” давлатлар аграр давлат фуқоролари олдида бир қатор иқтисодий ва сиёсий вазифаларни ўз зиммаларига олишган.

Охирги йилларда демократияга асосланган капиталистик бошқарув тизими инқирозга учраб, етакчи фикр мабдаъий асосдан ватанпарварлик, миллатчилик ва моддий манфаат асосида экани очиққа чиқди ва ҳар бир давлат ўз манфаатини асос қилишини яширмай қўйди. Натижада босқинчилик урушлари авж олиб, оламда қочқинлар, қашшоқлар ва норози кайфиятдаги мабдаий исломий фикрий муҳит кучая бошлади. Бу ҳолат Ғарб олами дунё олдида заиф давлатлар учун зиммасига олган масулиятларни кучайтирди.

“Пандемия” ортидан шаклланиб бораётган янги оламий бошқарув тизими етакчи давлатлар манфаати асосида очиқ зулм ва бир ёқлама иш олиб боришлари учун халқаро қонуний шароитлар яратиб олмоқчи! Улар биз томонга ҳеч қандай тўсиқсиз кириб келиб, ҳар қандай манфаатларини рўёбга чиқаришади. Биз эса аксинча, дунёқарашимиз ва итоат даражамизга кўра минг текширувлардан ўтиб, уларга хизмат қилиш учун ёлланамиз. Мамлакатлар қашшоқлигимиздан уларга мутлақ тобе ҳолда бир биримиз билан уларга қуллик қилиш имкониятларини талашиб урушларга киришамиз. Дунёни табақа,тоифа ва минтақаларга бўлиштириш қонунийлаштирилади!

Биродарлар устимиздаги етакчи қатлам вакиллари хоинлик қилишяпти! Йўқ жойдан “пандемия” ваҳимасини кучайтиришга зўр бериб, мамлакатларимизни оламий куфр сиёсатининг макрига боғлаб беришяпти! Бас етар – ваҳима устига қурилган бу сиёсий найрангларни йиғиштиринглар деб чиқиб, пандемияни қалбаки ваҳимасига ишончсизлик билдирмасак, ҳали кўришимиз кутилаётган зулмлар олдинда! Бу сиёсий, психологик ваҳима устимизга жуда катта, кўп ва узоқ қийинчиликлар, адолатсизлик ва зулмлар олиб келади! Вазият бизни бу ваҳималарга бўлган ишончимиз устига қурилган. Шунинг учун бутун дунё матбуот тизими бир томонлама иш олиб боряпти. Улар бор имкониятларини одамларда “пандемия”га бўлган ишонч ва ваҳимани кучайтириш ҳамда давомли ушлаб туриш асосига қуришган!

    Абдураззоқ Мўмин

1 КОММЕНТАРИЙ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here