Қозоғистонда коронавирус юққанлар 4 мингга яқинлашди, Қирғизистонда коронавирусдан шифокор вафот этди

586
0

Қозоғистонда коронавирус юққанлар 4 мингга яқинлашди, Қирғизистонда коронавирусдан шифокор вафот этди

 Қозоғистонда сўнгги бир суткада коронавирусга чалинганлар сони яна 44 кишига кўпайди. Бу билан мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони расман 3 964 кишини ташкил қилди.

Беморларнинг 1190 нафари тузалди, 27 нафари вафот этди. Расмийларнинг билдиришича, Қозоғистонда коронавирусга чалинганларнинг 50 фоизга яқини, яъни 1989 нафари Олмаотада, 698 нафари пойтахт Нур-Султонда.

 Қирғизистонда эса 4 май ҳолатига кўра, коронавирус яна 35 кишида аниқланиб, беморлар сони 830 кишига етди.

 Қирғизистонда беморлардан 575 нафари тузалди, ўн нафари вафот этди. Вафот этганлардан бири Бишкекдаги 3-сонли поликлиника бош шифокоридир.

Таҳлил: Қозоғистон ҳам, Қирғизистон ҳам, карантинни имкон қадар узоқ муддатга чўзишмоқчи.

Ҳар икки давлатда ҳам, ўзига хос сиёсий ва иқтисодий муаммолар мавжуд бўлиб, ҳукуматлар муаммоларни каранавирус қалбаки пандемияси ортидан ечиб олишмоқчи. Россиянинг тест ўлчагичлари, бу ишда уларга жуда қўл келди. Бу ўлчагичлар вазиятга кўра улар хоҳлаган саноқда коронавирусларни аниқлаб бера олади. Касаллик аломатлари ҳам, бадандаги муайян даражада давомли сақланиб туриши керак бўлган иситмани ҳам кераги йўқ.

 Коронавирус аллақачон оламий сиёсий муаммога айланиб бўлди. Ҳукуматлар халқаро сиёсатнинг қўллови ва ваъда қилган молиявий кўмаклари илинжида ўз давлатларининг иқтисодий механизмларини издан чиқариб боришяпти.

Муаммо шундаки, илгари Ғарб етакчилиги остидаги оламий матбуот тизими билан СССРдан қолган Россияпараст матбуот тизимлари бир-бирларига қарши йўналтирилар эди. Пандемия масаласида ҳар икки лагер манфаати бир-бирларига параллел келиб қолганидан, бутун олам бир томонга ҳаракатлана бошлади. Шу сабабдан майда давлатлар ҳам, йирик давлатлар ортидан пандемия масаласида қўрқмай, очиқчасига ёлғон маълумотлар тарқатиб боришяпти.

Абдураззоқ Мўъмин.        

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here