Конституция куни: инсон ақли қонун чиқаришдан ожиз…
СССР қулаганидан сўнг унинг меросхўри Россия, шунингдек, ундан ажраб чиққан ва соҳта мустақиллик олган республикалар ҳам – социализмдан капитализмга олиб ўтган – конституцияларни қабул қилишди. Яъни, мазкур конституциялар демократик ақидадан келиб чиқиб, унинг номи остида капитализм қонунларни татбиқ қилинишига асос бўлиб берди. Шундай қилиб, соҳта мустақиллик олган республикаларда бу конституциялар мустамлакачилар нуфузларини мустахкамловчи услублардан бири бўлиб қолди. Биздаги конституцияларни “демократик принципларга мос келиши”, “халқаро нормаларга зид келмаслиги”, шунингдек, халқаро ташкилотлар томонидан назорат қилиб турилиши – жозибадор сўзлар билан қанчалик безатилмасин – бизнинг мустамлака эканлигимизга далолат қилади.
“Мустақилликка эришган”лар қаторида Қирғизистонда ҳам “афсонавий парламент”1993-йил 5-майда мамлакатни социализмдан капитализмга олиб ўтган конституция қабул қилди. Бундаги энг эътиборли жиҳат давлат мулкини хусусийлаштириш бўлди (ердан бошқа).
Мустамлакачилар мустамлака давлатлар бойликларини тошиб кетиш, халқини қул қилиш учун уларнинг устига ўз малайларини ҳоким қилиб қўйишади. Бу ҳокимлар эса мустамлакачиларга малайлик қилишдан ташқари ўз ҳокимиятларини мустаҳкамлашда биз сўз юритаётган конституциялардан фойдаланишади.
Қирғизистон конституциясига ўзгартиришлар биринчи бор 1994-йили киргизилди. Бу орқали президент Акаев ўз салоҳиятларини кенгайтириб, 105 одамдан иборат “қўлбола” қўшпалатали парламентни олиб келишга йўл очди (бунга қадар 350 депутатдан иборат бўлган “афсонавий парламент” тарқатиб юборилди).
Иккинчи ўзгартириш 1996-йили бўлди. Бу орқали президент вазирлар, маҳаллий ҳукумат раҳбарларини ўзи тайинлайдиган бўлди ва парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқини олди.
1998-йилги ўзгартиришларда, ер хусусий мулк сифатида бериладиган бўлди. Бу социализмдан капитализмга босқичма-босқич ўтиш лойиҳаси доирасида ишга ошди.
2001-йилги ўзгартиришларда, асосан, рус тили расмий тил бўлиб киритилди. Бу Россиянинг бевосита хўжайин сифатида тан олиш ва уни рози қилиш илинжида бўлди.
2003-йилги ўзгартиришлар бўйича, фуқароларнинг намойишлар ўтказишларига чекловлар киритилди, собиқ президентга нисбатан дахлсизлик қабул қилинди, собиқ президентнинг яқинлари давлат бюджетидан таъминланадиган бўлди. Бундан ташқари, президент қаторасига икки мартадан кўп сайланиш имконига эга бўлди. Бу эса Акаев президентлиги узлуксиз давом этишини билдирар эди. Шунингдек, парламент 90 депутатдан иборат бўлиб бир палатага айлантирилди ва партиявий тизимда сайланадиган бўлди. Бу ўзгартиришлар ҳам Акаев оила аъзоларининг ҳукмронлигига хизмат қилар эди. Шу сабабли ҳам 2005-йилги парламент сайловларида Бермет Акаеванинг “Олға Қирғизистон” партияси кўпчилик овоз билан ғолиб чиқди. Халқ бунга қарши чиқиб, 2005-йилги тўнтаришда Акаев қувиб юборилди, ҳокимият тепасига Бакиев келди.
Бакиев ҳокимиятга келганида унинг дастлабки даври “конституциявий кураш” йиллари бўлди. 2006-йилнинг икки ойи ичида (ноябр-декабр) конституцияга икки марта ўзгартиришлар киритилди. Бунга бакиевчилар билан унинг мухолифлари келишмовчиликлари сабаб бўлди. Бир йилдан кейин, 2007-йили янги конституция қабул қилинди ва шу сабабли 2005-йилда сайланган партамент тарқатиб юборилди. Бўлиб ўтган парламентга сайловларида Бакиевнинг “Оқ йўл” партияси ғолиб бўлди.
2010-йили Бакиев ағдарилганидан сўнг яна янги конституция қабул қилинди. Бу конституция Россия мустамлакачилигига қарши, Қирғизистонга Ғарб мустамлакачиларининг кириб келиши доирасида бўлди. Чунки, Ғарб мустамлакачилари Россияга қарши курашда “демократиялашув”, “ошкоралик”, “сўз эркинлиги”, “инсон ҳуқуқлари”, “парламентлик бошқарув” ва шу каби фикрларни ишга солиб келади. Булар орқали Россиянинг мустамлакаларига қарата олиб бораётган зулмларини очиб ташлади. Шундай қилиб, Қирғизистонда 2010-йили ҳукумат тепасига Ғарбга мойил сиёсатчилар келиб, конституцияни шулар тузишди. Бу конституцияга ўша вақтдаги Россия президенти Медведев қарши чиққан, Венеция комиссияси эса олқишлаган эди.
2010-йилги конституцияда 2020-йилга қадар ўзгартиришлар киритилишига тақиқланган эди. Бироқ, бу мораторий 2016-йилга қадар тура олди. Атамбаев 2016 йили яна ўзгартиришлар киритди. Халқаро жиҳатдан қараганда, Атамбаев Россиянинг кўнглини олиш, инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ташкилотлар битимлари давлат қонунларидан устун бўлмаслиги, шунингдек, бир жинсли никоҳларни маън қилинишини ўз ичига олган ўзгартиришлар киритилди (бу моддалар билан маҳаллий халқ туйғуларини ҳам қитиғлади). Маҳаллий сиёсатдан қараганда, бош вазир ваколатларини кенгайтирди. Бу орқали ўзи ҳокимиятдан кетганида, ўзи тайинлаган президент билан бош вазир ўртасида мувозанатни сақлаб, парда ортида ҳокимиятни ушлаб қолишни режалаштирди. Бироқ, ишлар у ўйлагандек чиқмади.
Амалдаги ҳукумат конституцияга ўзгартириш киритадими ёки йўқми бундан қатъий назар, бу конституция куфр конституцияси ҳисобланади. Чунки, унинг асоси – демократия куфр ақидаси, ундан келиб чиққан қонунлар эса – демократик-капиталистик қонунлар.
Эй мусулмонлар, бу конституциялардан кимлар қандай фойдаланиб келаётганини кўриб турибсизлар. Улар сабабли бўйнимизга қуллик занжирлари илинмоқда. Шунингдек, уларга рози бўлганлар учун охиратда азоб бор.
Буларга муқобил равишда, Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партияси – асоси исломий ақида, қонунлари шариат ҳукмлари бўлган – Исломий давлатнинг конституция лойиҳасини таклиф қилиб келмоқда. Шунинг учун буни яна бир бор ақл торзингларга солиб кўришга чақирамиз. Эслатиб ўтамиз, унда бу дунёдаги азизлик, Охиратда ажр бор.