Коронавирус ва Судандаги фуқаролик давлатининг кўрган чоралари

530
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Коронавирус ва Судандаги фуқаролик давлатининг кўрган чоралари

Устоз Муҳаммаджоме (Абу Айман)

Ўтиш даври ҳукумати ҳам коронавирусга қарши, деган даъво билан чора-тадбирларни кўра бошлади. Комендантлик соати ҳукумат кўрган чораларнинг энг машҳуридир. Баъзиларини ҳисобга олмаганда, дўконлар кундуз соат тўртдан беркитилди. Кеч соат олтидан эрталабки олтигача комендантлик соати эълон қилинди. Бироқ давлат одамлар хавфсизлиги ва хотиржамлиги учун соғлиқни сақлаш ёки иқтисод соҳасида бирор бир чора-тадбир кўра олмади. Оқибатда товар ва озиқ-овқатлар нархи осмонга чиқиб кетди, баъзи товарлар топилмай қолди, одамлар нон дўконлари олдида ҳануз ярим кечагача турнақатор навбат кутмоқдалар… комендантлик соатига ҳам, полиция патруллари тақиқига ҳам риоя қилмай, нонга навбат кутишяпти… Давлатнинг бундай бепарволиги одамларни ғазаблантирмоқда ва норозилигини келтириб чиқармоқда. Бу ёқда газ баллон учун узундан-узун навбатлар… транспорт инқирози… буларнинг барчаси давлатнинг чора-тадбирлари одамлар машаққатини янада оширганини, хавфсизликлари таъминламаганини кўрсатмоқда. Ҳатто онахонлардан бири бундай деди: «Агар бизга коронавирус билан ўлим ўртасида танлов берилса, биз коронавирусни хуш келибсан деб, бир бурда нон учун ўлимни танлайверамиз. Чунки коронавирус Аллоҳдан ва унга Аллоҳнинг ўзи шифо беради».

Қуйидаги саволлар жавобидан давлат ўзининг чиқарган қарорлари билан ғайритабиий равишда босимлар остида қолган одамлар манфаатини биринчи ўринга қўймаганлиги кўриниб турибди. Давлатнинг коронавирусга қарши курашда юрт бўйлаб амалга ошираётган соғлиқни сақлаш ва иқтисодий режалари нималардан иборат?! Бозорлар, жойлар ва йўллар каби жамоат жойларида давлатнинг бирор таъсири борми?! Одамларни ҳимоя қилиш, уларнинг хабардорлигини ошириш, эҳтиёт чораларини кўриш бўйича давлатда жиддийликни кўриш мумкинми, давлат бу мавзуда ташвиш билан ҳаракат қиляпти, дея бирортасининг кўнгли тўладими?!! Коронавирус касаллигига чалиниш ҳолатлари юрт ташқарисидан кириб келмадими?! Юртдан кириш ва чиқишга ким жавобгар?! Ушбу баъзи бир ҳолатлар – гарчи давлат уларга рухсат берган бўлса ҳам – тасодифан фош бўлиб қолмадими?! Давлатга бу каби касалликлар кирмасин учун наҳотки, одамлар аэропорт ва портларни қўриқлаш билан ўз ишларидан айрилиб, фарзандларини боқолмай қолаверсалар?! Бу касалликка шаҳар қишлоқ ва маҳаллаларда карантин, назорат, бошқарувни амалга ошириш ҳамда тиббий кадрларни жалб қилиш, муолажа имкониятларини сарфлаш орқали даво қилинадими, ёки ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйиш ва қишлоқ хўжалик, саноат, савдо каби ҳаёт машинасини ишдан чиқариш орқалими?! Касалликлар борлиқ қонунлари бўлиб, борлиқнинг қонун ва тартиблари билан баробар ҳаракат қилади, шунинг учун ҳаётни ҳам тўхтатиб қўймайди ҳамда давлат ҳам одамларни уларнинг орасида касал ва касаллик юқтирганлар бор, деган гумон билан уйларига қамаб, оч қўймайди… шундай эмасми?! Одамларнинг асосий эҳтиёжлар билан таъминламасдан уларни комендантлик соатида ушлаб туриш, коронавирус қолиб, уларнинг ўзига қарши уруш эмасми?! Комендантлик соати жорий қилиш иқтисодиётнинг вайрон бўлишини, нарх-навонинг кўтарилишини, доллар курсининг ошишини, кўплаб зарурий товарларнинг топилмай қолишини янада тезлаштирмайдими?! Комендантлик соати капиталистларга товарларни монополия қилиш ва нарх-наво ўйини қилиб, юрт аҳлини босим остида қолдириш имкониятини бермаяптими?!

Шу саволларга жавоб берилганидан кейин, давлатнинг юрт ва фуқаро ишларини бошқаришда тушунча, фикр ва йўл-йўриққа муҳтож эканлиги ойдинлашади. Ушбу йўл-йўриқ аслида, борлиқ қонуни билан уйғун келиши ва борлиқнинг Холиқи Аллоҳ Субҳанаҳуга алоқадор бўлиши шарт. Чунки Холиқ ҳар бир нарсани ёритиб, изоҳлаб, баён қилиб берган. Аммо бу инсон томонидан ўйлаб топилган демократик тузумларда асло бўлмайди. Чунки шу тузумлар жинсий бебошликлар, туғишганлар билан никоҳланиш, маст қилувчи ичимликлар ичиш, ифлос нарсаларни ейиш кабиларга рухсат берувчи ўзларининг ифлос қонунлари билан бутун оламга бало келишига сабаб бўлди, бу билан оламни мана шундай ҳалокатли аҳволда қолдирмоқда… Ана, илмоний демократик фуқаролик давлатлари ўз фуқароларини мана шундай ҳалокатлар олдида бошқаришга ожизлик қилишмоқда… Трамп ҳатто коронавирус ҳақида «биз бундай душманнинг келишини хаёлимизга ҳам келтирмагандик», деди! Кўриниб турибдики, уларнинг давлатлари заиф одамларга душманлик қилиш ва қириб ташлашга асосланган давлатдир, ахир, мусулмонларни Ироқда ядровий ва биологик қуроллар билан қириб ташлашди-ку, Мьянмада роҳинга мусулмонларини, Хитойда уйғурларни, Ҳиндистонда мусулмонларни номусини топтаб, сўйиб ташлашди-ку, Чеченистон, Марказий Африка ва бошқа мусулмон ўлкаларида ҳам худди шундай қилишди-ку?! Ҳатто баъзилари шу вирус кризисидан ўзининг разил худбинлиги йўлида фойдаланиб, иқтисодиётни таҳдид остига қўйди, шу орқали кризисни баҳона қилиб, Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон Банкидан иборат мустамлакачи муассасаларга ялинмоқда, ўшалар қўйган шартлар ва кўрсатмаларни амалга оширишмоқда.

Ечим Аллоҳнинг ҳидояти, аҳкомлари ва қонунларига асосланган давлатни барпо этишдадир. Ушбу давлатгина ишларни ўзининг тўғри ўрнига қўяди, адолат ўрнатади, хавфсизликни таъминлаб, инсонларни Роббул оламиннинг аҳкомлари билан бошқаради. Бу давлат одамларга етакчилик қилиш ва давлат ишларини, яъни, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати ишларини бошқаришда Набий ﷺнинг изидан боради.

Роя газетасининг 2020 йил 8 апрел чоршанба кунги 281-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here