Исломда Иқтисод низоми

520
0

Исломда Иқтисод низоми

 Оламдаги жамийки нарса Аллоҳнинг мулкидир. Қиёматга қадар – Аллоҳ қанча одам бўлишини ирода қилган бўлса – шуларнинг барчасига Аллоҳ берган бойлик етарли. Бироқ, инсонлар ўртасида бойликни тақсимлашда муаммо бор. Аллоҳ ато этган бойлик инсонлар ўртасида қандай тақсимланади? Агар инсонлар ақллари ёки нафс-истакларидан келиб чиқиб тақсимлашса у ҳолда муаммо устига муаммо пайдо бўлади. Масалан, камбағал нонга тўймайди, бой камбағалга нон бермайди. Шундай қилиб камбағал бойга, бой худога тенг бўламан, бу муаммонинг ечими деб кетаверади. Буни капиталистик иқтисод низомида аниқ кўриб турибмиз. Шу сабабли, агар тўғри тақсимот бўлмаса бу муаммо хал бўлмайди. Мазкур ечим эса Аллоҳнинг шариятида мавжуд, яъни иқтисодий муаммо Исломнинг иқтисодий низоми билангина тўғри ҳал этилади.

 Ислом иқтисодида иқтисод илми билан иқтисодий тузуми ўртаси фарқланади. Бойликни ишлаб чиқиш соҳаси иқтисодий илмга тааллуқли. Масалан, завод-фабрикаларда товар ишлаб чиқариш каби. Мулкка эга бўлиш; мулкни сарфлаш; бойликни инсонлар ўртасида тақсимлаш булар – иқтисодий низомга тегишли. Ислом иқтисодий низоми мана шуларга эътибор қаратади.

 Исломдаги иқтисодий сиёсат ҳар бир одамнинг барча асосий эҳтиёжлари тўлиқ қондирилишини кафолатлаш, шунингдек, камолий эҳтиёжларини имкон қадар қондириш имкониятларини хосил қилишдан иборат.

 Ислом яҳлит ҳаёт тузуми (мабда) бўлиб, ундан иқтисодий низомни ажратиш мумкин эмас. Ислом “жамият қандай бўлиши лозимлигини” инсон эҳтиёжларини қондириш учун асос этиб белгилади. Чунки, Ислом ҳар бир одам ва инсоний жамиятнинг ҳаёт тарзи учун нозил қилинган.    

 Жамият асосланиши лозим бўлган нарсаларнинг шахс ва жамиятга тааллуқли жиҳатлари бор. Эҳтиёжларни қондиришда шахсга тегишли – моддий қиймат билан бирга – аҳлоқий, инсоний, руҳий қийматлар ҳисобга олиниши керак. Жамиятга тааллуқли жиҳатидан инсон навини сақлаб қолиш; ақл-идрокни (чунки инсон ақл билангина инсондир); инсоний шарафни; инсоннинг ўзлигини; хусусий мулкни; динни; хавфсизликни; шу жумладан давлатни муҳофаза қилиш– мана шулар ҳисобга олиниши керак. Исломда буларнинг барчаси уйғундир. Капитализмда эса асосий эътибор моддий қийматга қаратилади, бунинг олдида бошқа қийматларни аҳамияти қолмайди.

Абдулҳакийм Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here