АҚШдаги ҳодисалар ва уларнинг халқаро позицияга бўлган таъсири

364
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШдаги ҳодисалар ва уларнинг халқаро позицияга бўлган таъсири

(Биринчи қисм)

Устоз Асъад Мансур қаламига мансуб

Халқаро позицияга, таъсир кучига эга халқаро муносабатлар тузилиши (шакли), дея тариф берилган. Яъни, таъсирли давлатларга тааллуқлидир. Шу сабабдан у ёки бу давлатнинг бошқа давлатларга таъсири қанчалик даражада эканини ўрганиш керак. Давлатнинг таъсири қанчалик кучайса, унинг халқаро позицияси ҳам ортаверади ва таъсири зиёдалашиб, ниҳоят, йирик давлатга айланади… Агар унда йирик давлат бўлиш сифатлари мавжуд бўлса, албатта. Энди, бу йирик давлат дунё воқеа-ҳодисаларини бошқаришга ва бошқа йирик давлатларга таъсир ўтказишга қодир даражага етса, дунёнинг биринчи давлатига айланади. Давлатни шундай ўрганиш учун аввало халқаро воқеа-ҳодисаларни узлуксиз кузатиш, таъсир омиллари ва элементларини ўрганиб, бу омилларнинг қанчалар кучли ёки заифлигини билиш керак. Ана шундагина у ёки бу давлатнинг таъсири кучли ёки кучсиз давлатлигини, пастлаган ёхуд кўтарилган давлатлигини англаш мумкин.

Шунинг учун халқаро позиция бир хил турмайди, ушбу омил ва элементларга қараб ўзгариш ва алмашиш қобилиятига эга. Бу ўзгаришлар йирик давлатларнинг ҳар томонлама ички ҳолатларига ёки нуфуз минтақаларига боғлиқ. Ҳамда уларнинг биринчи давлат учун у билан шиддатли рақобатлашишларига ёки биринчи давлатни айни марказдан силкита олишларига ё-да биринчи давлат билан биргаликда халқаро ишларда шериклик қилишларига ёхуд унга таъсир ўтказишларига тааллуқлидир. Шунингдек, у ёки бу йирик давлатнинг кичик давлатга таъсир ўтказишига ва шу орқали ўзининг халқаро улушларини кўпайтириб, таъсир доирасининг кенгайтиришига ва ўзининг халқаро позициясини кучайтириб, биринчи давлат билан бўйлашишига тааллуқлидир бу ўзгаришлар.

Шунинг учун йирик давлат ўзидаги барча имкониятлар ва услубларни ишга солиб, биринчи давлатни ўз ўрнидан силкитишга ёки ўзининг халқаро даражасини кўтариб, ўлжаларни бўлишиш, нуфузини ошириш учун биринчи давлатга шерик бўлишга ёки унинг биринчи давлатлик мавқеига зиён етказишга ҳаракат қилади. Биринчи давлат ичкарисидаги кризислардан, унинг заиф нуқталаридан, кучсиз ҳолатларидан фойдаланишга уринади. Булардан унинг халқаро нуфуз ва вазиятига путур етказишда фойдаланади. То шу мақсадларини амалга оширмагунча кўз юммай бедор ҳаракат қилаверади. Чунки бу ҳаракатлар йирик давлатнинг сифатларидандир, акс ҳолда, биз уни йирик давлат, дея олмаймиз. Шунингдек, бошқа давлатларда ҳам – агар улар йирик давлат бўлишни истасалар – шундай сифатлар бўлиши, яъни, шундай савияда фаолият қилишлари керак бўлади. Ушбу сифатларга эга бўлмаган, шундай ҳаракатларни қилмай, бунинг учун унда туртки ҳам бўлмаган давлат эса, халқаро даражада йирик давлат ҳисобланмайди. Балки у Хитой каби региондаги энг йирик ва мустақил давлат бўлади ёки Швейцария ва Голландия каби мустақил кичик давлат бўлади ёхуд бошқа давлатнинг сиёсати доирасида ҳаракат қилувчи давлат бўлади, Канада ва Япония каби ё-да, тобе давлат бўлади ва улар Африка, Осиё ва Жанубий Америкадаги дунёнинг аксар давлатлари ҳисобланади.

Дарвоқе, сўнгги пайтда АҚШнинг биринчи давлат бўлиб турган айни вақтда муайян бир вазият юзага келди ва бу нарса халқаро позицияларда ўзгариш бўлиши мумкинлигидан дарак бермоқда. Шунинг учун биз пайдо бўлган айни ўзгаришни ўрганмоғимиз керак, қандай пайдо бўлди, қанчалик даражада ва қандай ҳолатда каби. Чунки дунёнинг тақдири йирик давлатларга боғланиб қолган. Ишларни юргизадиганлар ҳам, нуфуз минтақалари катта ва кичик урушлар оловини ёқадиганлар ҳам, катта кризисларни яратадиган ҳам, баъзан тобе давлатларда кризислар келтириб чиқарадиганлар ҳам мана шу йирик давлатлардир. Кичик давлатлар эса, таъсирланувчи давлатлар бўлади. Баъзан кичик давлат бошқа бир кичик давлатдан катта бўлади ва ўзи тобе бўлган йирик давлат рухсат берса, ўша кичик давлатга таъсир ўтказади. Масалан, Миср Суданга таъсир ўтказади, Сурия Ливанга, Саудия Баҳрайнга… ва ҳоказо таъсир ўтказишади. Кичик давлатлардаги сиёсий ўзгаришлар кўпинча ўзлари тобе бўлган йирик давлатларга ва уларнинг халқаро курашларига боғлиқ. Қачон бирор кичик давлатда мустақил ўзгариш бўлса, дарҳол йирик давлатлар бу ўзгаришнинг такомиллашишини олдини олиш учун аралашишади. Айниқса, бу Ислом Уммати орасида бўлса шундай. Чунки Ислом Умматида дунёнинг нафақат йирик давлатига, ҳатто биринчи давлатига айланиш қобилияти бор. Мана, Ислом оламида, айниқса, араб оламида ўз-ўзидан табиий интифоза ва қўзғолонлар аланга олганда ушбу қобилият кўпроқ кўзга ташланди. Шунинг учун ҳам дарҳол йирик давлатлар аралашишди, мустақил бўлишини олдини олишга ва фақат ўзининг ички кураши доирасига изоляция қилишга уринишди. Қачон йирик давлат аралашмоқчи бўлса, масала халқаролашади ва масала йирик давлатлар ўртасидаги кураш масаласига айланади, масалан, сўнгги пайтларда Ливияда бўлгани каби. Шу орқали Уммат билан йирик давлатлар ўртасидаги курашга айланишини олди олинади, Сурияда бўлгани каби.

Совет Иттифоқи 1989 йилда қулашни бошлаб, 1991 йилда буткул емирилди ва Шарқий блогини йўқотди… Ҳолбуки, бу блог унинг учун муҳим стратегик майдон ва мудофаа йўналиши бўлиб, унинг учун Варшава шартномасида тузилган эди. Иттифоқнинг емирилишига унинг ички муаммолари, социалистик системадан воз кечиш ва иқтисодий силкинишлар сабаб бўлди. Хусусан, бу давлат хаёлий юлдузлар урушига қўшилгандан кейин шундай бўлди. Кейин Афғонистонда бўлгани каби ҳарбий жиҳатдан мағлубиятга учради… Шулардан сўнг дунёнинг биринчи давлати бўлган АҚШ билан рақобат қилувчи Совет Иттифоқи ўзининг иккинчи йирик давлатлик мақомидан тушиб кетди. Ана шунда АҚШ бу вазиятдан фойдаланди. Биринчи давлат мақомини талашадиган ҳеч қандай рақиб қолмаганидан фойдаланиб, ўзини дунёнинг рақобатчисиз ва шериксиз бирдан-бир давлати эканини эълон қилди. Чунки 1961 йилда бу икки давлат дунёни нуфуз учун иккига бўлиб олиб, келишув сиёсатини имзолашгандан бошлаб халқаро муносабатларни идора қилишда Американинг ягона шериги Совет Иттифоқи эди.

Совет Иттифоқ парчалангандан сўнг Россия унинг ўрнини боса олмади ва кучи кетиб, ҳолдан тойди. Ваҳоланки, илгари у Иттифоқнинг етакчиси эди, ҳатто ўн тўртта республика Россияга иттифоқ сифатида тобе эди. Россия учун табиий нуфуз минтақаси бўлган Иттифоқ йўқ бўлгач, Россия айни нуфузини ҳам йўқотди. Гарчи кейин улардан ўн бир нафарини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) сифатида ўзига боғлаб олган бўлса-да, бироқ Россия ўз нуфузининг бир қисмидан айрилди ва айримларини қўлдан бой берди… Украина, Грузия каби. Қолган қисмини, айниқса, бешта Марказий Осиё давлатларини таъқиб остида ушлаб турадиган бўлиб қолди. Шу тарзда Россия Совет Иттифоқи парчаланиши оқибатида шундай қақшатқич зарба едики, кураш майдонида қайта оёққа туролмай қолди. Фақат орадан ўн йилча вақт ўтгандан кейингина ўрнидан турди, бироқ аввалги ҳолатига қайта олмади.

Шундай қилиб, халқаро позицияда ҳеч қандай жаҳон урушисиз ёки бирор каттароқ урушсиз ўзгариш юз берди ва бу йирик давлатнинг мағлубияти сабабли бўлди. Зотан, тарихда йирик давлатларнинг йиқилиши шундай бўлган… Ҳеч қандай катта уруш бўлмай, Совет Иттифоқи ва у тобе бўлган Россия йиқилиб, мағлубиятга учради. Бундай ҳолатда унинг душмани ғолиб бўлиб унинг пойтахтига кириб келади, худди Усмоний давлат билан бўлгани каби ҳамда Биринчи Жаҳон урушида Германия билан бўлгани каби, иккинчи жаҳон урушида Германия, Япония ва Италия билан бўлгани каби. Ғолиб душман кириб келиб, мағлуб душманга истаган шартларини қўйиб, уни бажаришга мажбур қилади. Натижада, ғолиб давлат халқаро позицияда хўжайинга айланади.

Дарҳақиқат, Америка ўзининг асосий рақиби Совет Иттифоқи қулаши ортидан беҳуда ғурурга учди. Такаббурлик, манманлик қилиб, бошқа йирик давлатларни писанд қилмай, уларнинг талаб ва эътирозларини ортга улоқтирди. Ҳеч қандай халқаро қарорларсиз Болқонга ҳарбий аралашув қилди. Ёлғон дастаклар билан ҳамда Халқаро Хавфсизлик кенгаши рухсатисиз Афғонистонни, кейин Ироқни босиб олди. Ваҳоланки, Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг БМТ таъсис этилгандан бошлаб Халқаро қонунга бўйсунишга халқаро келишув имзоланган эди. Бу билан АҚШ БМТда тасдиқланган Халқаро қонунни бузган ҳисобланади, ҳолбуки, 1945 йил бу Ташкилотни тузишда асосий томон унинг ўзи бўлганди. Бу билан Америка БМТга ва халқаро тизимга бўлган ишончга путур етказган бўлади. Бу эса, Американинг ва БМТнинг йиқилиш омилларидан биридир. Чунки Американинг ўзи тасдиқлаган ҳамда ер юзи халқлари наздида ва урфида эътироф этилган халқаро қонунни  Америка қанчалик бузгани сари, одамларнинг Америкага бўлган ишончларига ҳам шунчалик путур етади, ростгўйлиги йўқолаверади… Оқибатда, АҚШ одамлар кўз олдида юз тубан қулади, улар қайтиб уни ҳурмат қилмай, унга эргашмай қўйишди… Аксинча, унга қарши чиқиб, исён кўтариб, унга қарши ҳужумлар уюштиришмоқда. Бу эса, Американинг бошқа давлатлар ва халқларга бўлган таъсири олдида жиддий муаммолар келтириб чиқармоқда. Чунки АҚШнинг таъсири ишончга, унинг ростгўйлигига асосланган, унинг халқаро қонун ва стандартларга риоя қилишига боғлиқ бўлган.

Мисол учун, Америка 2001 йил бошида яна халқаро позицияда яккаҳокимлик сиёсатини эълон қилиб, бошқа йирик давлатларни писанд қилмай, айни сиёсатига қарши чиққан халқларни сариқ чақага олмади. Унинг президенти кичик Жорж Буш ким Америка билан бўлмаса, унга қарши ҳисобланади, деди. Бу бутун дунёнинг Америкага қарши ғазаблантирди, кўпчилик инсонлар уни ёмон кўрадиган ва унга қарши позицияда туришга чақирадиган бўлиб қолди. Бошқа давлатлар айни ҳолатдан фойдаланди. Масалан, Франция кўтарилиб, Германия ва Россияни ўзи томонга тортди ва АҚШнинг Ироқдаги босқинчилигига мухолиф томонни ташкил қилди. Бу Америкага ўз таъсирини ўтказди ва Бушни 2005 йил 21 февралда Брюсселни зиёрат қилишга ва европаликлар билан келишишга мажбур қилди. Бушнинг европаликлар билан муносабатларни тузатиш сафари, деб аталган ушбу зиёратда у бундай деди:  «Қўшма Штатлар Европанинг кучли суратда намоён бўлишини қўллаб-қувватлайди. Чунки бизга улкан миссияларни бажаришда кучли шерик керак. Бизни кутиб турган ушбу миссияларинг асосийси дунёда эркинликлар ва демократияни амалга оширишдир». (Radio D, 2005 йил 21 феврал). Худди ўша куни Ширак билан учрашуви чоғида ҳам «Ўртамизда келишмовчиликлар бўлди, бироқ энди уларни бир четга суришимиз керак», деди. (Айни манба).

Роя газетасининг 2020 йил 2 сентябр чоршанба кунги 302-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here