Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти Триполи шаҳрида Рамазон кечасини уюштирди

385
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти Триполи шаҳрида Рамазон кечасини уюштирди

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти баёнотида айтилишича, Ҳизбнинг якшанба куни «Аллоҳнинг Китоби манҳажимиз бўла туриб, қандай бахтсиз бўлишимиз мумкин?!» номли Рамазон кечаси чақириғини Триполининг юзлаб аҳолиси қабул қилди.

Тадбир очилишида шайх Холид Сайф Қуръони Карим оятларидан тиловат қилиб берди. Кейин шайх Аҳмад Шимолий Ақсо ҳақида нутқ сўзлаб, ҳукмдорлар, қўшинлар, уламолар ва Умматга мурожаат қилиб, уларни Фаластинни озод этиш ва яҳудийларга қарши ҳаракатга келишга чақирди. Ливандаги кризисларга оид видеоролик намойиш этилгандан сўнг Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими раиси шайх доктор Муҳаммад Иброҳим айни кризислар ва уларни Аллоҳнинг шариати асосида ҳал этиш йўли, яъни расмий режимни йиқитиш ва ўғирланган бойликларни қайтариб олиш йўли ҳақида маъруза қилди.

Кеча дуолар қилиш билан якунланди.

Роя газетасининг 2023 йил 12 апрел чоршанба кунги 438-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here