Бутун мусулмонларга, хусусан, куч-қудрат аҳлига

391
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бутун мусулмонларга, хусусан, куч-қудрат аҳлига

Бугунги кундаги аҳволингиз кеча уни нима тузатган бўлса, ўша нарса билан тузалади. Яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати соясида исломий бошқарув билан тузалади. Зеро, ушбу давлат осмонида Уқоб байроғи, Росулуллоҳ ﷺнинг роялари ҳилпирайди. Бу иш айнан Росули акрам ﷺнинг илк Ислом давлатини барпо этиш учун тутган тариқатлари бўйича амалга ошади: Бу фақат Исломга асосланган ва ундан бошқа нарсага асосланмаган уюшма тузиш, Уммат билан ўзаро алоқада бўлиб, унинг орасидаги куч-қудратга эга кишилардан нусрат талаб қилиш ва исломий бошқарув бўлмиш Ислом давлатини барпо этиш тариқатидир. Аҳвол шу билан тузалади, ёлғиз шу орқали Уммат ғафлатдан уйғониб, ўзининг аввалги сийратини, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати тарихини қайта бошлайди. Зеро, ушбу давлат ичкарида Исломни татбиқ этади, ташқарига уни даъват ва жиҳод билан олиб чиқади. Ана шунда Азиз ва Ҳаким Аллоҳ Умматга нусрат берган бўлади:

إِنَّا لَنَنْصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ

«Биз пайғамбарларимизга ва мўминларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар ҳозир бўладиган Кунда ҳам албатта нусрат берамиз» [Ғофир 51]

Роя газетасининг 2023 йил 12 апрел чоршанба кунги 438-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here