Фаластин ҳақиқий шаръий ечим билан сохта ечимлар ўртасида

382
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин ҳақиқий шаръий ечим билан сохта ечимлар ўртасида

Фаластин муаммоси ечими билан боғлиқ таклифларга диққат билан қараган киши бу таклифлар ёшларни бутунлай йўлдан оздирувчи таклифлар эканига ҳамда улардан юрагида жиҳод ва озодлик олови ёниб турган йигитларни Фаластинни озод этиш сари кетаётган йўлларидан буриб юбориш кўзланганига гувоҳ бўлади. Афсуски, Фаластин масаласини ўз зиммасига олган инсонлар томонидан шариатга зид бўлган ҳамда муборак заминни озод қилиш билан боғлиқ ҳақиқий лойиҳага тормоз берадиган қатор саъй-ҳаракатлар қилинмоқда.

Ушбу замин учун ўз жонини ўртага қўйиб чиққан, лекин Фаластин бу мустамлакачи чизган чегара эмас, балки ақида эканини билмайдиган ёш йигитларнинг ўша миллатчилик ва ватанпарварлик тафаккурини озиқлантириб, кечаю кундуз ана шу сурнайни чалаётган оммавий ахборот воситалари гарданига тушади.

Инсонлардан ва уларнинг келажагидан хавотирда эканликларини иддао қилиб, диний уруш келиб чиқишидан огоҳлантираётган сиёсатчиларга келсак, аслида, улар ҳам босқинчига хизмат қилишяпти. Зеро, бу босқинчи ушбу ақидавий курашни «Исроил-Фаластин» можаросига ўзгартиришга ҳаракат қилиб, шу орқали Ақсо масжидида сажда қилишни жуда-жуда истайдиган миллионлаб мусулмон ва исломий қўшинларни нейтраллаштириб олмоқда.

Босқинчининг зулми ва золимлар таъқибига сабр қилиб, Фаластин номини дунёга олиб чиқаётган, хоҳ интернет орқали бўлсин, хоҳ хорижга қилган сафарларида бўлсин, соатлаб вақтларини айни курашга сарфлаган, шунингдек, форумларда, матбуот конференцияларида ва радио эшиттиришларида Фаластин ҳақида нутқ сўзлайдиган фаолларнинг ҳолати ҳам афсусланарли. Чунки улар жуда ҳам кичрайтирилган ва мажруҳ ҳолдаги Фаластинни кўтариб чиқишмоқда. Бу – илк бор ушбу заминни босиб олиб, уни Халифалик давлатидан суғуриб олган яҳудийларнинг ўлчовидаги Фаластиндир. Шунинг учун ушбу фаолларнинг ўртага ташлаган ечим ва таклифлари ҳам расво-бузуқ ечим ва таклифлардан иборат.

Зотан, бутун Фаластинни озод этиш ечимидан бошқа ҳар қандай ечим босқинчининг фойдасига хизмат қилади. Умматнинг кучлари ва жамоаларидан бошқа тарафга қилинган ҳар бир мурожаат остида фитна яширилган мурожаатдир. Чунки мурожаат фақат Умматга, унинг холис уламолари, сиёсатчилари, қўшинлари, фаоллари, нуфузли оқсоқоллари билан қўшиб бутун Умматга қилиниши керак. Мақсадимиз, шу мурожаатимиз орқали уларни Аллоҳ Таоло томонидан зиммаларига юкланган ўз жавобгарликларига амал қилишга, яъни бор куч-қувватларини Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканларини босқинчи яҳудийлардан қутқаришга сарфлашларига чақиришдир.

Роя газетасининг 2023 йил 12 апрел чоршанба кунги 438-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here