Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонуннинг хатарларини фош этиш учун Ғазо секторида тадбир ўтказдилар

398
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонуннинг хатарларини фош этиш учун Ғазо секторида тадбир ўтказдилар

Маълумки, Ҳизб ут-Таҳрир муборак Фаластин заминида CEDAW конвенцияси ва «Болалар ҳуқуқи» қонунининг хавфлилиги билан боғлиқ кампания бошлаган. Ғазо секторида Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ҳам айни кампания доирасида Нусайрот шаҳри ҳокимиятини ва таълим мудирлигини зиёрат қилдилар.

Ушбу зиёратларда Ҳизб аъзолари болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ва унга асос бўлган конвенциянинг хатарини тушунтириб ўтдилар. Яъни бу хатарларни қуйидагича баён қилдилар: бу хатар ўқувчиларни ўз отаси ва муаллимларига қарши қўйишдан, ота-онага нисбатан Аллоҳ буюргандек ҳурматлаб, эъзозлаш ўрнига, оддий боқувчиларга қилинадиган муомала қилишни ўргатишдан, ҳатто бу қонунлар болага ўз отаси устидан расмий органларга шикоят қилиш имконини бериш ва бу нарса отанинг қамоққа олинишига олиб келишидан иборат.

Ҳизб аъзолари, шунингдек, Фаластин маъмуриятининг айни халқаро қонунларга имзо чекиш билан уларни ички қонунлардан ҳам устун қўйиш мажбуриятини зиммасига олганини, бу билан мустамлакачиларга батамом итоатгўй ҳисобланишини очиб бердилар.

Таълим соҳаси раҳбарлари зиммасига фарзандларимизнинг дини ва қадриятларини асраб-авайлаш ва мазкур иллатнинг ўқувчиларга улар орқали кириб келишига йўл қўймаслик омонатини юкладилар.

Ҳизб аъзолари, шунингдек, Нусайрот шаҳри ҳокимини ҳам зиёрат қилиб, уни ҳам айни мавзу билан хабардор қилдилар ҳамда мактабларимизнинг бу каби конвенциялар орқали душманларга нишон бўлиб қолаётганини таъкидладилар.

Зиёратда йигитлар мезбонларга «Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш конвенцияси яқинлашаётган хавф бўлиб, Фаластин маъмурияти томонидан татбиқ этилиши Исломга қарши урушдир» номли китобча тақдим этишди.

Роя газетасининг 2023 йил 12 апрел чоршанба кунги 438-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here