Одамларни уйда ўтиришга мажбурлаëтган давлат уларга товон пули тўлашни ҳам зиммасига олиши керак эмасми?

744
0

Одамларни уйда ўтиришга мажбурлаëтган давлат уларга товон пули тўлашни ҳам зиммасига олиши керак эмасми?

 Модомики, давлат аҳолини ўз-ўзини изоляция қилишга йўллаётган экан, ушбу қарор одамлар ҳаёти учун қандай оқибатларга олиб келиши билан боғлиқ масъулиятни ҳам зиммасига олиши керак.

 Бундай вазиятда давлат аҳолини нафақат ушбу даврда жисмонан омон қолиш имконини берадиган шароит билан таъминлаши, қолаверса, асосий эҳтиёжларини қондириши шарт. Бу – ҳуқуқ ва ижтимоий ахлоқ талабидир.

 Шу ўринда масаланинг ҳуқуқий жиҳати хусусида бир-икки оғиз сўз айтиш жоиз. Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 24-моддасига асосан, яшаш ҳар бир инсоннинг дахлсиз ҳуқуқидир. Унга дахл қилиш энг оғир жиноят саналади. Агар ҳукумат ватандошларнинг тирикчилик учун пул ишлаб топишини тақиқласа-ю, тегишли даврда омон қолиши учун товон пули билан таъминламаса, бу инсон ҳаётига дахл қилиш деб қаралиши ва қонун билан жазоланиши керак.

 Зикр этилган модда конституциянинг бошқа, яъни 14-моддаси билан ҳам мустаҳкамланган: “Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади”.

Агар мажбурий ва товон пулисиз “ўзини изоляция қилиш” режимида ўтириши оқибатида инсонлар фаровонлигига путур етса, бунинг учун ҳукумат жиноий жавобгарликкача бўлган масъулиятни зиммасига олиши шарт. “Манба: Озодлик”

 Изоҳ: Ҳатто иккинчи жаҳон урушида ҳам, одамларга махсус карталар рўйхати билан, кундалик егулик озиқ-овқати бериб турилган. Ўзбекистонда ҳам, Қирғизистонда ҳам карантин давом этаётганига қарамай шу кунгача тавон пули тўлангани йўқ. Ёки фуқороларини асосий эҳтиёжини қондириб турувчи атайин кўмак кўрсатиш механизми ишлаб чиқилгани йўқ.

 Одамлар давлат мажбурлаган карантин вақтида, охирги жамғармаларини ҳам еб тугатишди. Дўконларда маҳсулотлар нарҳи қимматлаб боряпти. Деҳқонлар далада ўз ҳисобларидан экин ишларини бошлаб юборишди. Лекин бу содда одамлар ўзларининг ҳақ ҳуқуқларини талаб қилмайди!

 Ваҳоланки давлат – фуқоролар устидаги барча ҳақ ҳуқуқларини охиригача, куч билан мажбуран рўёбга чиқариб бораяпти. Матбуот ва диний муассалар, одамларни давлат устидаги ҳақ ҳуқуқларини талаб қилишдан чалғитиб, уларни сабр-қаноатга, фидоийлик ва ватанпарварликка чақиришади. Давлат эса, одамларнинг “сабрларидан” фойдаланиб, уларни ҳаққига хиёнат қилишда давом этаяпти.

 Давлатларт халқаро ташкилотлардан қарз олишаётиб, фуқороларининг халқаро ҳуқуқлари поймол бўлаётгани, давлат уларни инсонийлик шароитларини бекамукўст қила олмаётганини рўкач қилиш йўл билан миллионлаган долларлар ундириб олишади. Сўнг яна халқни сабр-қаноатга чақириб, уларни ўз тирикчиликларини ўзларига ташлаб қўйиб, ташқи қарзларни суистеъмол қилишда давом этишади.

 Биродарлар, биз сабр деб ўйлаган ёки сарой уламолари бизга сабр деб уқтиришаётган нарса аслида сабр эмас, балки хоинлар хиёнатига имконият яратиб бериш дейилади! Мўъмин – бировни ҳаққини емайди, ўз ҳаққини бировлар еб кетишига ҳам йўл бермайди!

 Шундай экан биродарлар, биз мажбур бўлсак ҳам итоат этаётган битимга давлатни ҳам, итоат этишга мажбур қилайлик. Карантин жорий қилишса – унда унинг барча ҳуқуқий шартларини улар ҳам тўла бажаришсин! Агар бажара олишмаса одамларни “ўзини изоляция қилиш”дан озод қилишсин. Бой камбағал демай барчани ишлаш имкониятидан маҳрум қилгани учун, ўзлари ёзган шартнома (конституция) асосида компенсация тўласин!!!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here