Сизни дунё офатлари ва охират азобларидан қутқарувчи раббоний тузумни татбиқ этишингиз вақти келмадими?!

605
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сизни дунё офатлари ва охират азобларидан қутқарувчи раббоний тузумни татбиқ этишингиз вақти келмадими?!

Би-Би-Си веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 25 ражаб, милодий 2020 йил 20 март жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Идрий Лагрини Амирликда чиқадиган Халиж газетасига – афтидан, Корона даҳшати ортидан дунёда йирик ўзгаришлар бўладиган кўринади, бу ҳозирги мавжуд халқаро тизим таянчларини ларзага солиб, янги глобал тизимга замин яратадиганга ўхшайди», деди. Ўз навбатида, Муҳаммадокиф Жамол бундай деди: «Биз унинг мафкуравий, иқтисодий, сиёсий ва маъмурий доирасида яшаётган оламий тизим вақти-вақти билан унинг вужудини ларзага солаётган жиддий синовларга учради. Бу ларза мамлакатлар иқтисодиётига зарар етказаётган молиявий кризислар… хавф-хатари маҳаллий ва регионал миқёсдан ҳам ошиб ўтиб кетаётган атроф-муҳитнинг ифлосланиши… маҳаллий низоларнинг регионал ва халқаро можарога айланиб кетишига олиб борадиган сиёсий кескинликлар…  кўплаб давлатлар қарши курашга муваффақ бўлолмай қоладиган эпидемиялар шаклида намоён бўлмоқда».

Роя газетаси шарҳи:

Бутун оламий тизим ўзининг ер юзидаги энг майда нарсага ҳам қарши кураша олмаслигини тан олди ва яна ўз залолатида давом этиб, инсониятни ўлимга қўйиб берди. Ваҳоланки, бу дарднинг давоси бор эканлиги илмий, тиббий ва шаръий жиҳатдан ҳам исботланган. Бутун оламга раҳмат бўлиб келган Муҳаммад Мустафо ﷺ

«لِكُلِّ دَاءٍ دَوَاءٌ فَإِذَا أُصِيبَ دَوَاءُ الدَّاءِ بَرَأَ بِإِذْنِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ»

«Ҳар бир дарднинг давоси бор. Агар дарднинг давоси топилса Аллоҳ Азза ва Жалланинг изни ила албатта тузалади», деганлар. (Имом Муслим ривояти). Бироқ бугун дунё соғлиқни сақлаш муассасалари бузуқ илмий ва тиббий услубни қўллашаётгани ҳамда бу ишда моддий манфаатни устун қўйишаётгани сабабли касаллик шу даражада мураккаблашиб кетдики, натижада одамларни ҳеч бир асоратларсиз соғайтириши мумкин бўлган дорини топишолмаяпти, топишолмайди ҳам. Зеро, бу муассасаларнинг қанд касаллиги ва қон босими сингари касалликларни муолажа қилиш учун ишлаб чиқаётган дорилари шундай зарарли таъсирларга эгаки, баъзан бу дориларнинг зарари айни касалликнинг ўзидан ҳам хавфли чиқмоқда… Кўпинча касаллар даволаниш учун бор мулкини сарфлашларига тўғри келяпти. Аслида, бу муассасалар ўзларига доимий мижоз топиб олишни кўзлашади, касалларга инсоний муносабатда эмас, аксинча, «қийноққа солувчи шайтонлар» каби муомалада бўлишади.

Катта ёки кичик бўлишидан қатъий назар, пандемиянинг ҳар қандай тури шу даражада ёвузки, ундан тоғу тошлар ва дов-дарахтлар ҳам тилга кириб, бутун инсониятга, хусусан, уларнинг пешқадами Ислом Умматига бундай дея ҳайқирмоқда гўё: Бу халқаро тизимнинг оловида минг-минг бора жизғинак бўлганингиз етмадими?! Наҳотки сизни дунё офатлари ва охират азобларидан қутқарувчи раббоний тузумни татбиқ этишингиз вақти келмади?!

Роя газетасининг 2020 йил 1 апрел чоршанба кунги 280-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here