Коронавируснинг тарқалишини тўхтатиш шаръий масъулиятдир

684
0

Коронавируснинг тарқалишини тўхтатиш шаръий масъулиятдир

Коронавирус эпидемиясига қарши курашиш барча соҳаларда фаолият қиладиган кенг қамровли тизим бўлишини тақозо этади. Чунки бу тизимдаги асосий эътибор барча одамларнинг фаровонлигини таъминлашга қаратилади. Дарҳақиқат, Инсонларнинг ишларини, шу жумладан, ақидалар, қадриятлар ва уларга асосланган қонунларни ғамхўрлик билан бошқаришга энг яхши-қулай ер исломий ҳаёт мавжуд бўлган ердир. Барча инсониятга юборилган охирги пайғамбар Муҳаммад ﷺ айтадилар:

«أَلاَ كُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ فَالأَمِيرُ الَّذِى عَلَى النَّاسِ رَاعٍ وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ وَالرَّجُلُ رَاعٍ عَلَى أَهْلِ بَيْتِهِ وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْهُمْ وَالْمَرْأَةُ رَاعِيَةٌ عَلَى بَيْتِ بَعْلِهَا وَوَلَدِهِ وَهِىَ مَسْئُولَةٌ عَنْهُمْ وَالْعَبْدُ رَاعٍ عَلَى مَالِ سَيِّدِهِ وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْهُ أَلاَ فَكُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

«Барчангиз бошлиқсиз ва қўл остидагилардан жавобгарсиз. Одамлар устидаги амир бошлиқдир ва қўл остидагилардан жавобгардир. Эркак киши аҳли оиласи устидан бошлиқ ва улардан жавобгар. Аёл киши эрининг уйи ва болаларига бошлиқ ва улардан жавобгар. Қул ўз хўжайини молига бош-қош ва унга жавобгар. Барчангиз бошлиқсиз ва қўл остидагилардан жавобгарсиз».

Ушбу касалликнинг тарқалишини олдини олишга ёрдам кўрсатиш жавобгарлиги қиёмат кунида бутун инсоният устидан гувоҳ бўлувчи Ислом Умматининг зиммасига тушган. Шунинг учун ҳамма инсон бор саъй-ҳаракатини мана шу ғояни рўёбга чиқаришга қаратиши лозим.

Шунинг учун қуйидаги ишларга жиддий равишда риоя қилишимиз лозим:

  1. Санитария қоидаларига риоя қилиш лозим. Масалан икки қўлни доим яхшилаб ювиш, қўл ювишдан олдин юз, оғиз ва икки кўзни ушламаслик ҳамда йўталаётган ва ҳарорати кўтарилган касалларга яқинлашмаслик каби ишлар шулар жумласидандир. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«لاَ تُورِدُوا المُمْرِضَ عَلَى المُصِحِّ»

«Касални соғломга яқинлаштирманг».

«فِرَّ مِنَ الْمَجْذُومِ فِرَارَكَ مِنَ الْأَسَدِ»

«Моховдан шердан қочгандек қочинг».

  • Хусусан болалар, кекса ёшдагилар ва соғлигида муаммоси бўлган шахслар имкон қадар уйидан чиқмаслик. Тирикчилик учун мажбур чиқадиган шахслар касаллик тарқамаслиги ва уни юқтириб олмаслик учун одамлардан узоқроқ туриш ва санитария қоидаларига риоя қилиш. Кўчадан кирганидан кейин оиласидагилар билан аралашишдан олдин яхшилаб икки қўлини ювиш. Токи уларга касаллик юқмасин. Чунки Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«لَا ضَرَرَ وَلَا ضِرَارَ»

«Зарар ҳам кўрманг, зарар ҳам етказманг».

  • Бошқалар билан алоқа қилиш (тегиш)дан сақланиш ва тўхтатиш имкони бўлган барча тадбирларни тўхтатиш.
  • Қўл бериб кўришиш ва ўпишиш каби жисмонан бўладиган алоқалардан узоқ бўлиш.
  • Касаллар санитария карантинига риоя қилиши ва уни бузмаслиги.
  • Зарур бўлмаса сафарга чиқмаслик ва мажбурий ҳолатда эҳтиёт чораларини кўриш.

Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«إِذَا سَمِعْتُمْ بِالطَّاعُونِ بِأَرْضٍ فَلاَ تَدْخُلُوهَا، وَإِذَا وَقَعَ بِأَرْضٍ وَأَنْتُمْ بِهَا فَلاَ تَخْرُجُوا مِنْهَا»

«Агар бирор жойда ўлат касали чиққанини эшитсангиз, у жойга кирманглар. Агар сиз яшаб турган жойда ўлат тарқалса, у жойдан чиқманг».

Оиша G ўлат ҳақида сўраганда, Росулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:

«أَنَّهُ كَانَ عَذَابًا يَبْعَثُهُ اللَّهُ عَلَى مَنْ يَشَاءُ، فَجَعَلَهُ اللَّهُ رَحْمَةً لِلْمُؤْمِنِينَ، فَلَيْسَ مِنْ عَبْدٍ يَقَعُ الطَّاعُونُ، فَيَمْكُثُ فِي بَلَدِهِ صَابِرًا، يَعْلَمُ أَنَّهُ لَنْ يُصِيبَهُ إِلَّا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَهُ، إِلَّا كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِ الشَّهِيدِ»

«У Аллоҳнинг азоби бўлиб, уни хоҳлаганига юборади. Аллоҳ уни мўминларга раҳмат қилган. Кимки ўлатга чалинса ва Аллоҳ пешонага ёзган нарсадан бошқа нарса бўлмайди, деб билган ҳолда юртдан чиқмай сабр қилиб ўтирса, албатта битта шаҳид оладиган ажрга эга бўлади».

  • Ишончсиз хабар ва мишмишларни тарқатмаслик. Чунки шу сабабли турли хатарлар туғилиши ва салбий натижалар келиб чиқиши мумкин.
  • Мутахассис ва лаёқатли кишилар муҳтожларга ёрдам беришга тайёр туриши.

Исломий Уммат ушбу эпидемияга юзланар экан, унга Аллоҳга суянган, эҳтиёт чораларини кўрган ва Аллоҳга яқин бўлган ҳолда юзланиши керак. Шунингдек, Аллоҳга таваккал қилиши, у зотдан истиғфор сўраши ва Аллоҳнинг қазосига юзланган пайт мўминнинг хотиржам қиладиган исломий ақидани маҳкам тутиши лозим. Чунки касаллик Аллоҳнинг қазоси бўлиб, Аллоҳ у билан мўминларнинг имонини синайди, мўминлар Аллоҳ у билан жазоламаслигини сўраши лозим. Бу мўминларга даъват бўлиб, улар Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўраши, яхшиликларни кўпайтириши ҳамда куч ва қудрат соҳиби бўлмиш Аллоҳдан бошқаси шифо бермайди деган ишонч билан даво излашлари лозим.

Худди вирус каби, капиталистларнинг очкўзлиги ҳам чегара билмайди. Дарҳақиқат, бугунги капиталистик давлатлар инсониятни бир неча марта вайронагарчилик жарлигига олиб борди. Бу давлатлар фақат фойда топишни билишади, на одамларнинг аҳволига қайғуришади ва на шу каби фалокатларга тайёр туришади. Бу ҳам етмагандек, улар дунё иқтисодини улкан қарзлар устига қуришди. Бу эса, уни ҳар қандай лаҳзада қулаши мумкин бўлган мўрт иқтисодга айлантирди. Шунинг учун уларнинг топган ечими қарзлар устига қарз олишдан бошқача бўлмади. Бу билан дунё иқтисодиётининг қулашини нафақат муқаррар, балки қулаш ҳажми бир неча баробар бўлган аянчли ҳолатга олиб келиб қўйди.

Бугун барча инсоният ушбу эпидемияга дуч келар экан, одамларнинг ишларини ғамхўрлик билан бошқарувчи бир давлатнинг ҳақиқий ғамхўрлигига муҳтож бўлиб қолдилар. Ҳа, биз бугун фақат моддий ва фойданигина ҳисобга олмай, балки, инсониятга қайғурадиган давлатга муҳтожмиз. Бутун инсоният касалликка иқтисодий муаммо деб эмас, балки инсоний муаммо, деб эътибор берадиган бир халифага муҳтождир.

Оламга бизни зулматлардан нурга олиб чиқадиган янги оламшумул етакчилик керак.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here