بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эй жангчи гуруҳлар! Шом аҳли сиздан хоин етакчиларингиздан ҳисоб сўрашни талаб қилмоқда
Шом аҳлига қарши бутун давлатлараро тил бириктирув кучайди ва улардан навбатдагиси трассаларни режимга очиб бериши бўлди. Мана шундай вазиятда Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти душанба куни Идлиб яқинидаги Арамноз шаҳрида «Ярашув шармандаликдир, трассаларни очиш ўз жонига қасд қилишдир», деб аталган намойиш уюштирди. Намойишдаги плакатларнинг бирида «Минтақаларни топшириш саҳнасини уюштирган ҳам, шу орқали қўзғолонни йўқ қилишни кўзлаган ҳам Туркиядир», дейилди. Яна бирида «Эрдоганнинг Шомдаги мазлум мусулмонларга ёрдам беришга эмас, Сочи кофирлари билан келишув имзолашга ғайратли» экани айтилди. Бошқа бир плакатда гуруҳларга мурожаат қилиб, «Агар Аллоҳ йўлида жанг қилаётган бўлсангиз, золимларга ёрдамчи бўлманг», дейилди. Яна бир плакатда бундай дейилди: «Ким режимга «М5» йўлини топширган бўлса, у албатта «М4» йўлини ҳам топширажак», дейилди. Бинобарин, бошқа бир плакатда «Эй жангчи гуруҳлар, Шом аҳли сиздан хоин етакчиларингиздан ҳисоб сўрашни талаб қилмоқда», дейилди.
Роя газетасининг 2020 йил 25 март чоршанба кунги 279-сонидан