Профилактик хавфсизлик хизмати Корона пандемиясидан фойдаланиб, соғлиқни сақлаш ходимлари ниқобида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олмоқда

795
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Профилактик хавфсизлик хизмати Корона пандемиясидан фойдаланиб, соғлиқни сақлаш ходимлари ниқобида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олмоқда

Фаластин хавфсизлик хизмати 2020 йил 20 март жума куни аср пайтда устоз Асъад Қабожани қамоққа олди. Тарқумия шаҳридан бўлган устоз Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бўлиб, шаҳардаги «Шуҳадо» номли бош мадрасада мударрислик қилади.

Хавфсизлик хизмати ходимлари устоз Қабожани жуда хунук услубда қамоққа олишди. Уйини тақиллатиб, биз соғлиқни сақлаш вазирлигиданмиз, очинглар, дейишди. Устоз эшикни очганда эса, ҳеч қандай ордерсиз уни қамоққа олишди. Ёлғон ишлатиб, соғлиқни сақлаш вазирлигидан эканликларини даъво қилишдан ташқари, хавфсизлик ходимлари устознинг фарзандлари оталарига осилган пайтда ҳавога ўқ узишди… Мана шундай ваҳший қилмиш билан устознинг тўққиз ёшдан ошмаган фарзандларини қўрқитишди.

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўз баёноти орқали ҳозирги фавқулодда вазиятда содир этилган бундай сиёсий қамоққа олишга қарши чиқди. Хавфсизлик хизматининг ўқ узиш билан тинч инсонларни қўрқитишдек аҳмоқона ва болаларча қилиғини қоралади. Фаластин режимидан устоз Асъад Қабожанинг дарҳол озод этилишини талаб қилиб, шундай қалтис шароитда унинг сиҳат-саломатлиги жовобгарлигини режим зиммасига юклади. Чунки режим Корона пандемиясига нисбатан соғлиқни сақлаш ва санитариянинг энг оддий воситаларига ҳам эга эмаслигини урғулади.

Баёнотда айтилишича, Фаластин режимининг бундай қамоққа олиш ишлари ва қўпол хатти-ҳаракатлари, унинг биз Фаластин аҳолиси сиҳат-саломатлигига қайғурамиз, деган даъвоси сохта эканини кўрсатмоқда. Чунки ким Фаластин аҳли сиҳат-саломатлигига чиндан қайғураётган бўлса, ҳаргиз уларга зулм қилмайди, қамоқ зиндонларига отмайди. Зеро, бундай фавқулодда вазиятларда бошқа ҳукуматлар фикр тутқунларини қамоқлардан чиқариб юбормоқда.

Баёнотда яна қуйидагилар таъкидланди: Режимнинг бундай хатти-ҳаракатлари Фаластин аҳлини унга нисбатан янада ғазабини орттиради. Шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг ҳақни маҳкам ушлаб, маъруфга буюриш ва мункардан қайтаришга бўлган ғайратига ғайрат қўшади, воқеликни ўзгартириш ва исломий ҳаётни қайта бошлашдек Ислом ақидаси буюрган сиёсий фаолиятларни мустаҳкамлайди.

Роя газетасининг 2020 йил 25 март чоршанба кунги 279-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here