Йигирма миллион яманлик очликдан азият чекаётган бир пайтда БМТнинг Ямандаги ваколатхонаси мулозимлари дабдабали ҳаёт кечиришмоқда

718
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Йигирма миллион яманлик очликдан азият чекаётган бир пайтда БМТнинг Ямандаги ваколатхонаси мулозимлари дабдабали ҳаёт кечиришмоқда

«Ахборул Явм» веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 16 ражаб, милодий 2020 йил 11 март чоршанба куни) нашр қилган хабарда шундай келади:

«БМТнинг Ямандаги махсус вакили Мартин Гриффитс ваколатхонаси билан БМТнинг Ҳадида шаҳридаги ваколатхонасининг бюджети ҳақида маълумотлар ва расмий баёнотлардан маълум бўлишича, ушбу икки ваколатхона мулозимларига ортиқча даражада сарф-харажат қилинади. Ваҳоланки, БМТ ҳисоботига кўра, ҳозирда юртда йигирма миллион яманлик очликдан азият чекмоқда.

«БМТнинг Ямандаги махсус вакили Мартин Гриффитс ваколатхонасига 2019 йил учун ажратилган бюджет 17 миллион долларни ташкил қилган, бу йил эса, 18 миллионга етиши кутилмоқда», дейди «Тинчлик йўли» ташаббус ташкилоти раиси Раша Жарҳум хоним.

«Анита Аугспургнинг урушга қарши исёнчи аёллар» номли мукофоти совриндори Раша хонимнинг айтишича, БМТнинг Ҳадидадаги чартер кема ваколатхонаси ижараси ойига 810.000 долларни ташкил қилади. Ушбу чартер кемани ижарасини 2020 йилнинг март ойидан тўхтатиш ва ўрнига Ҳадида шаҳридаги виллаларни таъмирлаб, ижарага олиш бўйича тавсиялар мавжуд».

Роя газетаси шарҳи:

Мана сизга мустамлакачи БМТ. Бу ташкилот Яман аҳли қони билан савдо қилмоқда. Унга қарашли бошқа жуда кўп ташкилотлар ҳам борки, уларнинг барчаси Яман аҳлига ёрдам сифатида ушоқларни ва бир тишлам билан тугайдиган ва фойдаси йўқ озиқ-овқатларни беришади. Афсуски, айрим яманликлар ҳануз БМТдан яхшилик кутишмоқда ёки Яманни инқироздан қутқаради, деган яхши гумон қилишмоқда. Ваҳоланки, бу ташкилот айни инқироз орқали беш йилдан бери озуқаланиб келмоқда.

Бас, Яман аҳли БМТнинг ниятларини англаб етсинлар ҳамда ажнабийлар нуфузини муассасалари, ташкилотлари ва малайлари билан қўшиб юртдан қувиб чиқарсинлар. То Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этмагунларича ҳаргиз ёруғ кунларга етишолмасликларини тушунсинлар. Зотан, Халифалик давлати улар устидан Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилиб, қон тўкилишини тўхтатади, моллари ва бойликларини муҳофаза қилиб, душманлар зулми ва макридан уларни ҳимоя қилади.

Роя газетасининг 2020 йил 25 март чоршанба кунги 279-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here