Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Ғазо сектори марказида «Трамп келишуви ва унга қарши туриш йўллари» номли форум ўтказдилар

474
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Ғазо сектори марказида «Трамп келишуви ва унга қарши туриш йўллари» номли форум ўтказдилар

Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари 2020 йил 27 феврал пайшанба куни оқшомда Ғазо сектори марказида «Трамп келишуви Осло шартномасининг нопок меваси ва давомчисидир, бас, унга қарши қандай курашиш керак» номли форум ўтказдилар. Форумда устоз Ториқ Абу Арибот нутқ сўзлади.

Устоз ўз нутқининг бошида Трампнинг бир ярим миллиард сондаги Умматни писанд қилмай, мана шундай провокацион келишувни тақдим этишига асосий сабаб Халифаликнинг қулаши, қолаверса, Ислом Умматининг бўлиниши ва анави режимларнинг хиёнати ва тил бириктируви эканини таъкидлади.

Трамп келишувига қарши қандай курашиш ҳақида бундай деди:

«Келишувга норози бўлиш Уммат ақидаси ва шариатидан келиб чиқиши керак. Бу эса, икки давлат ечимини ҳам, битта давлат ечимини ҳам, таклиф қилинаётган барча тинчлик ечимларини ҳам инкор этишни ҳамда шариатни маҳкам ушлаб, Фаластин масаласини бирлаштиришни, яъни, уни тўла озод этиб, Ислом Уммат бағрига қайтармоқни талаб қилади».

Устоз айни масалани шундай бадбўй ботқоққа олиб келган кимсалар (ҳукмдорлар ва Фаластин режими)дан қўлни ювиб, қўлтиққа уриш зарурлигини таъкидлади ва халқаро адолатсиз қонунларга ишонишдан огоҳлантирди. Чунки босқинчи яҳудий вужудининг мана шу қонунлар бағрида етишиб чиққанини билдирди.

Фаластин масаласини қандай ҳал қилишга келсак, устознинг таъкидлашича, айни масалани жангчи гуруҳлар, миллатчилар ва ватанпарварлар орқали ҳал қилиб бўлмайди, балки уни аввалига қайтариш, яъни, бутун Уммат масаласига айлантириш билан ҳамда ушбу юрт тупроғини тўла озод этиш жавобгарлигини Исломий Уммат армиялари зиммасига юклаш билан амалга ошади.

Сўзининг ниҳоясида устоз «Трамп келишуви ғирт ёлғон. Росулуллоҳнинг босқинчи яҳудийларнинг албатта завол топажаги ҳақидаги ваъдасигина ростдир. Мусулмонлар у кун қачон бўлади, дейдилар, шоядки у яқиндир», деди.

Роя газетасининг 2020 йил 4 март чоршанба кунги 276-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here