охират шаҳидлари ким? Шаҳиднинг қарзини ким тўлайди? – деган саволга жавоб

846
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фиқҳий)

اسماء فوزي محمد (Асмоъ Фавзий Муҳаммад)нинг охират шаҳидлари ким? Шаҳиднинг қарзини ким тўлайди? – деган саволларига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, фазилатли шайхимиз…

Шахсия китоби иккинчи жуз, шаҳидлар мавзуси, 165 бетида охират шаҳидларига алоқадор қуйидаги иборалар келган (Муслимда ворид бўлганидек саҳих гап шуки, вабо касали билан ўлган киши, қорин оғриғи билан ўлган киши, ғарқ бўлиб ўлган киши, устига бино қулаб ўлган киши, жангдан бошқа пайтда Аллоҳ йўлида Аллоҳ калимасини олий қилиш учун ўлган киши).

Яна бир қанча ҳадислар ворид бўлиб, уларда ушбу ҳолатлар Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган мақомга тенглаштирилган.. Юнус ибн Абдулаъло Ибн Ваҳбдан, у Абдурраҳмон ибн Шурайҳдан, у Абдуллоҳ ибн Саълаба Хазрамийдан, у ибн Ҳужайрадан, у Уқба ибн Омирдан ривоят қилишича Росулуллоҳ ﷺ шундай деганлар:

«خَمْسٌ مَنْ قُبِضَ فِي شَيْءٍ مِنْهُنَّ فَهُوَ شَهِيدٌ: الْمَقْتُولُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ شَهِيدٌ، وَالْغَرِقُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ شَهِيدٌ، وَالْمَبْطُونُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ شَهِيدٌ، وَالْمَطْعُونُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ شَهِيدٌ، وَالنُّفَسَاءُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ شَهِيدٌ»

«Беш турли кишилар борки, улар вафот этса, шаҳиддир: Аллоҳ йўлида ўлган киши шаҳиддир. Аллоҳ йўлида ғарқ бўлиб ўлган киши шаҳиддир. Аллоҳ йўлида қорин оғриғи туфайли ўлган киши шаҳиддир. Аллоҳ йўлида вабо туфайли ўлган киши шаҳиддир. Аллоҳ йўлида ой куни яқинлашиб, (қорнида боласи билан) ўлган аёл шаҳиддир». (Албоний саҳиҳ деган. Саҳиҳа китоби 407 саҳифа).

Савол: Бу ерда икки ҳадис ўртасида мувофиқлик борми? Ёки қарама-қаршилик борми?

Мана шуни тушунтириб берсангиз, олдиндан улкан ташаккурлар билдириб қоламан

Иккинчи савол: Шаҳидлик мавзусида Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан қуйидаги ҳадис ворид бўлган: Росулуллоҳ ﷺ айтади:

«يُغْفَرُ لِلشَّهِيدِ كُلُّ ذَنْبٍ إِلَّا الدَّيْنَ»

«Шаҳиднинг қарздан ташқари барча гуноҳи кечирилади».

Савол: Шаҳид шаҳид бўлишидан олдин қарзини тўлашдан ожиз бўлган бўлса… шаҳид бўлганидан кейин қарзини тўлаш вазифаси кимга тушади? Сизга улкан ташаккурлар бўлсин.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Биринчи: Шаҳидларга нисбатан айтамизки:

  1. Имом Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ айтади:

«بَيْنَمَا رَجُلٌ يَمْشِي بِطَرِيقٍ وَجَدَ غُصْنَ شَوْكٍ عَلَى الطَّرِيقِ فَأَخَّرَهُ فَشَكَرَ اللَّهُ لَهُ فَغَفَرَ لَهُ وَقَالَ الشُّهَدَاءُ خَمْسَةٌ الْمَطْعُونُ وَالْمَبْطُونُ وَالْغَرِقُ وَصَاحِبُ الْهَدْمِ وَالشَّهِيدُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ»

«Бир киши йўлда кетаётиб тикон новдасини топиб олиб, уни четга олиб қўйса, Аллоҳ бунинг эвазига унинг гуноҳларини кечиради. Шаҳидлар беш хил бўлади: вабо туфайли ўлган, қорин оғриғидан ўлган, чўкиб ўлган, девор босиб ўлган ва Аллоҳ Азза ва Жалла йўлида шаҳид бўлган киши».

  • Таҳовийнинг Мушкилул осор китобида шундай келган: Уқба ибн Омир ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ айтади:

«خَمْسٌ مَنْ قُبِضَ فِي شَيْءٍ مِنْهُنَّ فَهُوَ شَهِيدٌ: الْمَقْتُولُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ شَهِيدٌ، وَالْغَرِيقُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ شَهِيدٌ، وَالْمَبْطُونُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ شَهِيدٌ، وَالْمَطْعُونُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ شَهِيدٌ، وَالنُّفَسَاءُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ شَهِيدٌ»

«Беш турли киши вафот этса шаҳид бўлади: Аллоҳ йўлида ўлган киши шаҳиддир. Аллоҳ йўлида ғарқ бўлиб ўлган киши шаҳиддир. Аллоҳ йўлида қорин оғриғи туфайли ўлган киши шаҳиддир. Аллоҳ йўлида вабо туфайли ўлган киши шаҳиддир. Аллоҳ йўлида ой куни яқинлашиб, (қорнида боласи билан) ўлган аёл шаҳиддир». Насоий ва Табаронийлар чиқарган.

  • Бу ерда қарама қаршилик йўқ. Чунки Муслимнинг ҳадиси

«الْمَطْعُونُ وَالْمَبْطُونُ وَالْغَرِقُ وَصَاحِبُ الْهَدْمِ»

«Вабо туфайли ўлган, қорин оғриғидан ўлган, ғарқ бўлган ва девор босиб ўлган», дея мутлақ келган. Аммо кейинги ҳадисда эса, (Аллоҳ йўлида) деган калима билан қайдланган, яъни

«وَالْغَرِيقُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ شَهِيدٌ، وَالْمَبْطُونُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ شَهِيدٌ، وَالْمَطْعُونُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ شَهِيدٌ»

«Аллоҳ йўлида ғарқ бўлган киши шаҳиддир. Аллоҳ йўлида қорин оғриғи туфайли ўлган киши шаҳиддир. Аллоҳ йўлида вабо туфайли ўлган киши шаҳиддир». Шунинг учун икки ҳадис мутлақни муқайядга боғлаш орқали жамланади. Шунда улардан ҳар бири агар Аллоҳ йўлида бўлсагина шаҳид бўлади. Бу ерда Аллоҳ йўлида калимаси қарина бўлади. Чунки Аллоҳ йўлида ибораси инфоқ эҳсон қилиш билан бирга келса (Аллоҳ йўлида инфоқ эҳсон қиладилар) ёки жиҳод калимаси билан келса (Аллоҳ йўлида жиҳод қиладилар) бу Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши йўлида жанг қилиш демакдир… Имом Бухорийнинг саҳиҳ тўпламида Абу Мусо шундай ривоят қилган: Бир киши Пайғамбаримиз ﷺ олдига келиб: Кимдир ўлжани қўлга киритиш учун, кимдир одамлар гапириши учун ва яна кимдир мартаба учун жанг қилади. Улардан қайси бири Аллоҳ йўлида жанг қилган бўлади? деди. Шунда Росулуллоҳ ﷺ:

«مَنْ قَاتَلَ لِتَكُونَ كَلِمَةُ اللَّهِ هِيَ الْعُلْيَا فَهُوَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ»

«Ким Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши йўлида жанг қилса, Аллоҳ йўлида жанг қилган бўлади», дедилар. Аммо Аллоҳ йўлида калимаси маънони чеклайдиган қаринасиз келса, унда унинг маъноси Аллоҳга итоат қилиб ва Аллоҳга яқинлашиш учун каби маъноларга далолат қилади… Кимки Аллоҳга итоат қилувчи мўмин бўлса ва ҳадисда айтилган тариқада вафот этса, охират шаҳиди бўлади. Аммо Аллоҳ йўлида бўлган бўлса у дунё ва охират шаҳиди бўлади. Бошқача айтганда, Аллоҳга итоат қилган ҳолда қорин оғриғи ва вабо касалига йўлиқиб ўлса, ёки ғарқ бўлса, улар шаҳиддир. Аммо улар вафот этаётган вақтда Аллоҳга итоат қилмаган бўлса, ҳадисга тушмайди.

Иккинчидан: Аммо қарзи бўлган ва вафотидан олдин қарзини узишга қурби етмай вафот этган шаҳид ҳақидаги саволга келсак, қарз узиш меросхўрларига юкланади. Агар меросхўрлар ҳам қарзни узишдан ожиз бўлсалар, давлат уни узиш учун маблағ ажратади. Бу ҳақда Росулуллоҳ ﷺ шундай дейди:

«أَنَا أَوْلَى بِكُلِّ مُؤْمِنٍ مِنْ نَفْسِهِ، مَنْ تَرَكَ مَالاً فَلِأَهْلِهِ، وَمَنْ تَرَكَ دَيْناً أَوْ ضَيَاعاً فَإِلَيَّ وَعَلَيَّ»

«Мен ҳар бир мўмин учун ўзидан кўра яхшироқман. Ким мол қолдирган бўлса, у аҳли учундир. Ким қарз ёки заё (ўз ишларини ўзи бошқара олмайдиган аёли ва ёш болалари)ни қолдирса, мен қарзини узаман ҳамда аёли ва болаларини боқаман». Муслим чиқарган. Абу Довуд Жобирни шундай деганини чиқарган: Росулуллоҳ ﷺ бўйнида қарз билан вафот этган кишига жаноза ўқимас эди. Бир куни бир маййит олиб келинган эди, у киши: унинг қарзи бормиди? – деб сўради. Шунда саҳобалар: Ҳа икки динор қарзи бор эди деб жавоб беришди. Росулуллоҳ ﷺ: Биродарингизга ўзингиз намоз ўқийверинг деди. Шунда Қатода ансорий: Эй Аллоҳнинг элчиси қарзини мен узаман деди. Шундан сўнг Росулуллоҳ ﷺ унга жаноза ўқиди. Макка фатҳидан сўнг Рсулуллоҳ ﷺ:

«أَنَا أَوْلَى بِكُلِّ مُؤْمِنٍ مِنْ نَفْسِهِ. فَمَنْ تَرَكَ دَيْنًا فَعَلَيَّ قَضَاؤُهُ، وَمَنْ تَرَكَ مَالًا فَلِوَرَثَتِهِ»

«Мен ҳар бир мўмин учун ўзидан кўра яхшироқман. Ким қарз қолдирган бўлса, уни узаман. Ким мол қолдирган бўлса, у меросхўрлари учундир».

Булар сизнинг саволингизга жавоб бўлиш учун етарли деб умид қиламан. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматлироқдир.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

29 жумодул-аввал 1441ҳ

24 январ 2020м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here