Путин дунё хавфсизлигига нима таҳдид солаётганини айтди

753
0

Путин дунё хавфсизлигига нима таҳдид солаётганини айтди

 Россия президенти Владимир Путин дунё хавфсизлигига нима таҳдид солаётганини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

 “Афсуски, бугунги кунда инсоният яна хавф ёқасига келиб қолди. Минтақавий можаролар кўпаймоқда, терроризм ва экстремизм таҳдиди ўсмоқда. Қуролланиш устидаги назорат тизими барбод бўлмоқда”, – деди Путин ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида.

 Шунингдек, у жаҳон иқтисодиёти ҳам беқарор ҳолатда эканини таъкидлади.

 Изоҳ: Левада-Центр тадқиқот маркази 2020-йил январ ойида ўтказган сўров натижаларига кўра, бошқа ҳақиқий альтернатив номзод бўлмаган тақдирда фақат 45 фоиз россияликлар амалдаги президент учун овоз беришга тайёр эканлиги, сўровда иштирок этган фуқароларнинг атиги 23,8 фоизи Владимир Путин сиёсатини қўллаб-қувватлаши маълум бўлди. Бу эса 2000-йилдан бери тадқиқот тарихидаги энг паст кўрсаткичдир.    

 Путин ўз атрофига бир гуруҳ олигархларни йиғиб, уларга чексиз имконият ва ваколатлар бериш орқали рус иқтисодини боши берк кўчага олиб кириб қўйди. 2014-йили Россия томонидан Қрим аннекция қилиниш ортидан АҚШ ва Европа давлатлари қўллаётган иқтисодий санкциялар ҳам қўшимча бўлди. Одамларнинг яшаш даражалари йилдан-йилга пасайиб, Россия бўйлаб амалдаги ҳукумат ва Путинга қарши норозилик намойишлари ортиб бормоқда …

 Путинни бундай вазиятдан фақат ҳарбий вазият ва ҳаракатларгина сақлаб қолиши мумкин. Бунинг энг осон ва синалган йўли эса фуқароларни “терроризм” таҳдидидан “ҳимоя” қилиш баҳонаси билан мусулмонлар номидан бир нечта терактларни амалга оширишдан иборат. У президентлик курсига келишидан олдин ҳам шу каби терактларни амалга ошириб фуқаролар ишончига кирган ва ўз мавқейини мустаҳкамлаб олган эди.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here