Бош вазир: логистикалик марказ қурилса, тахминан 150 миллион сом От-Боши районида қолади

598
0

Бош вазир: логистикалик марказ қурилса, тахминан 150 миллион сом От-Боши районида қолади

Биз ҳукуматдан иқтисодий ислоҳотларни талаб қиляпмиз. Ҳукумат ҳам, ўзини иқтисодий ривожланишдан масъул сезиб, бор имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қиляпти. Лекин ҳукумат барча имкониятларидан фойдаланган тақдирда ҳам, Қирғизистоннинг иқтисодий имкониялари халқаро сиёсатга боғлиқ эканлиги сабабли, ҳукумат ҳар доим ҳам ички ресурслардан мамлакат манфаати учун тўғри фойдалана олмайди. Масалан Ўзбекистонни Хитой орқали океанга олиб чиқиши мумкин бўлган темир йўли Қирғизистондан ўтиши керак эди. Лекин бу лоиҳа Россияни Марказий Осиёдаги манфаатларига путур етказиши аниқ эканидан, Россия бу лоиҳани имкон қадар ортга суриб келяпти.

Қирғизистон бош вазири Муҳамметкалый Абулгазиев маҳаллий намоишчиларга “150 миллион сом ой сайин сизларга қолдирилади”, деб улар билан савдолашяпти. Мақсади Хитой лоиҳасини амалга ошириш учун молиявий манфаат ваъда қилиш йўли билан маҳаллий халқнинг эътиборларини бошқа томонга тортиб, уларни чалғитишдир. Ваҳолангки ҳар бир лоиҳанинг фақат иқтисодий ёки молиявий манфаатларидан ташқари сиёсий ва гиосиёсий жиҳатдан ўта эътиборли томонлари ҳам мавжуд.

Бош-вазир “мавжуд халқаро сиёсат босими остида иқтисодий ривожланишга эришиб бўлмайди. Халқ иқтисодий ривожланишларни талаб қилаверса, ҳукумат буюджет бўшлиғини тўлдириш мақсадида мамлакат ерлари, конлар, аэропорт, темир йўли сингари стротегик обектларини сотиб бораверади. Чунки халқаро сиёсат бизни мустақил ривожланишимизга йўл бермайди”, – деб ҳақиқатни айта олмайди! Натижада ҳукумат вакиллари шу кундаги арзимас манфаатлар ва ҳокимиятдаги ўз ўринларини сақлаб қолиш мақсадида мамлакат манфаатига улкан путур етказувчи лоиҳаларни имзолаб юборишади.

Муҳамметкалый Абулгазиев ҳам, халқаро сиёсат ғирромларидан бехабар эмас. У Тожикистон чегарасидаги муаммолар, Хитой экспансиясига қарши йўналаётган ҳаракатлар ортида Россия ва АҚШ сингари халқаро таъсирга эга кучли давлатлар турганини билади. Бош-вазир парламент олдида шунга ишора қилиб, 20-30 кишидан иборат бир тўда одамларни норозиликка тарғиб қилиб бораётгани ҳақида гапирди.

Шулардан хулоса қилиб, Қирғизистонни ҳақиқатда ривожланиши керак деган нуқтадан мулоҳаза қиладиган бўлсак, мавжуд халқаро бошқарув системасидан воз кечишимиз керак деган мантиқий хулосага келамиз. Чунки халқаро сиёсат ва унга тобе бўлган оламий бошқарув системаси йирик давлатлар ўртасида талаш тортишувлар остида қолди. Улар бир бирлари билан бизнинг юртларимиздаги моддий ва маънавий бойликларимизни талашишади. Дунёда содир бўлаётган барча сиёсий, ҳарбий, сақофий ва матбуот курашлари бир бирлари билан мустамлака талашиш, яъни ана шу бизнинг моддий манфаатларимизни ўзлаштириш асосида олиб борилади.

Норинда қурилиши кутилаётган Хитойнинг логистика маркази ҳам, иқтисодий ночор аҳволимиздан фойдаланиб, Хитой босқинчилиги асосида олиб борилаётган навбатдаги лоиҳаларнинг биридир! Вазирликнинг бу лоиҳани ҳимоя қилиб жонбозлик кўрсатаётгани ортида, Хитойга тилёғламачилик қилиш, лоиҳа орқали вақтинчалик муаммоларни бартараф қилиб туриш ва ТЭЦ қурилишидаги каби шахсий манфаатлар ҳам ётади.

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here