Туркия С-400ни тадқиқот учун АҚШга топширди

742
0

Туркия С-400ни тадқиқот учун АҚШга топширди

 “newsland.com” интернет нашрининг Америка ОАВ асосланиб хабар қилишича, 18-ноябрда Туркия ва АҚШ Россиянинг С-400 ҳаво мудофааси тизими Американинг F-35 қирувчи самолётларини аниқлай оладими, агар аниқлай олса ундан қандай қочиш мумкинлигини ўрганиш мақсадида экспертлар гуруҳини тузишган.

 Хабарга кўра, америкалик ҳарбийлар олдида мудофаа тизимидан фойдалана олишлари учун ўзлари олган маълумотлар кодини очиш вазифаси турипти. Агар АҚШ тизимидаги кодни буза олса у тизимнинг ишига таъсир ўтказиши, радарларни статик билан ёпиши ва ҳатто душманларига аслида йўқ самолётларни бордек қилиб кўрсатиши мумкин бўлади. Шунингдек, барча С-400лар бир хил частоталарда ишлатиладими ёки йўқми бу ҳам аниқ эмас. С-400 устидаги тадқиқот ишлари бир йил давом этади.

 Изоҳ: Ва ниҳоят АҚШ ва Туркия ўртасида С-400 бўйича ўйналган спектаклнинг яна бир ҳақиқати аён бўлди. Туркия Россиядан С-400 сотиб олишини маълум қилганидан бошлаб АҚШ Туркияга нисбатан санкциялар қўллаш, тийиб қўйиш билан “таҳдид” қила бошлаган эди. Унга жавобан Эрдогон ва турк ҳукумати АҚШга қарши кескин баёнотлар билан жавоб қайтариб, ўз фикридан қайтмаслигини айтиб келди. Демак, АҚШнинг мақсадларидан бири Туркия орқали Россиянинг энг замонавий ҳаво мудофаа тизимини қўлга киритиш ва шу орқали бу тизимнинг қанчалик имкониятга эга эканлигини аниқлашдан иборат бўлган. Маълумки, Россиянинг С-400 американинг F-16 қирувчи самолётларини аниқлаш ва зарба бериш имконига эга эди. Энди АҚШ бу тизимнинг заиф томонларини ўрганиб чиқиш ва ўзининг янги авлод F-35 қирувчи самолётларини бу тизимга қарши имкониятларини кучайтиришдан иборат бўлади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here