Ҳизб ут-Таҳрир Уммат ичидан чиққан бўлиб, Умматга хизмат қилади

817
0

Ҳизб ут-Таҳрир Уммат ичидан чиққан бўлиб, Умматга хизмат қилади

У шунингдек, номаълум ва ноаниқ эмас!

Президентликка номзодлардан бири, миллий хавфсизлик идорасининг собиқ мудири Раҳматуллоҳ Набил пайшанба куни сайловлардаги мағлубияти ҳақида ўтказган матбуот анжуманида шундай баёнот берди: «ИШИД хатари ортмоқда… Номлари таниш бўлмаган партия ва ташкилотлар бугун аниқ позицияни эгалламоқда. Афғонистоннинг бир неча минтақаларида Ҳизб ут-Таҳрирнинг хатари ортмоқда. Шунингдек, у ИШИД билан тобора яқинлашмоқда».

Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти матбуот бўлими Афғонистондаги ахборот воситалари ва у ердаги мусулмонлар билан Раҳматуллоҳ Набилнинг далилсиз баёнотига алоқадор қуйидаги мавзулар билан ўртоқлашмоқчи:

Бугун Афғонистондаги мужоҳид мусулмонлар, шу жумладан, холис уламолар, ўз таъсирига эга қабилалар, сиёсий етакчилар ва ёшларнинг барчаси Ҳизб ут-Таҳрирни биладилар. Шунингдек, улар Ҳизбнинг программасини билишади ва Ҳизб аъзолари билан алоқалари бор. Чунки Ҳизб ут-Таҳрир Афғонистон мужоҳидларининг фарзандлари ва ака-укаларидир. Шунинг учун Ҳизб ва унинг аъзолари номаълум ва ноаниқ бўлиши мумкин эмас.

Ҳизб ут-Таҳрир Исломий Уммат, шу жумладан, Афғонистондаги мужоҳид мусулмонларни етаклаш учун малолланмай ва чарчамай ҳаракат қилмоқда. Уларни дунёю охиратдаги афзал ҳаёт сари етакламоқда. Шунинг учун у бирор кун ҳам афғон мусулмонларига хатар туғдирган эмас. Лекин воқеда онгсиз, фикрсиз ҳамда ажнабий давлат ва разведка идоралари билан тил бириктирган сиёсатчилар афғон мусулмонларининг бойликлари, манзиллари, қадриятлари ва ақидаларини такрор ва такрор хатарга қўйган.

ИШИД ташкилоти 2014 йили Ўрта Шарқда пайдо бўлган кундаёқ Ҳизб ут-Таҳрир у ҳақида ўз позициясини билдирган. Унинг шубҳали ишлари ва жиноятлари билан Ислом ва мусулмонларга зарар келтириши ва Ислом душманларига хизмат қилиши ҳақида айтган. Бугун ўша ҳақиқатлар бутун оламга ёрқин намоён бўлди. Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрирни ИШИДга алоқаси бор деб айблаш, саёз фикрли сиёсатчиларнинг сиёсий кўрлигини фош қилмоқда.

Афғон мужоҳидлари Раҳматуллоҳ Набилни Ҳизб ут-Таҳрирнинг Умматни бирлаштириш ва Афғонистонда Халифаликни барпо қилиш борасидаги фикрларига қарши курашда муваффақиятсизликка учраганини яхши билишади. Ҳатто Набил миллий хавфсизлик идораси мудири лавозимида ишлаётган пайтда катта сондаги даъватчиларни, хусусан Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа ташлади ва азоблади. Бугун эса, Раҳматуллоҳ Набил бузуқ демократик сайловлар натижасидан ҳафсаласи пир бўлди. Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрир партиясини айблаш орқали сиёсий муваффақиятсизлигини яширишга уринмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here