Биринчи қалдирғочлардан бўлган даъват соҳибининг таъзияси

637
0

Биринчи қалдирғочлардан бўлган даъват соҳибининг таъзияси

مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُم مَّن قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً

«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг қазосига имон келтирган ҳолда, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Иордания вилоятидаги матбуот бўлими бутун мамлакат аҳлига, хусусан Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига ўзининг аҳдга вафо қилган, сабр қилиб, Аллоҳдан савоб умид қилган аъзоларидан бири улуғ олим доктор Абдулҳалим Муҳаммад Румҳий (Абу Имод)нинг вафот этганини хабар қилади.

Шайх Абу Имод бугун ҳижрий 1444 йил 11 Рамазон (милодий 2023 йил 2 апрел) якшанба куни тонгда 84 ёшида Аллоҳ Таолонинг раҳматига реҳлат қилди. У киши бутун умрини Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога итоат қилиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда фаолият қилиб ўтазди. Ушбу ҳаракатидан уни золимлар қўлида чеккан зулму зўравонликлар ҳам, узоқ вақт давом этган ҳасталиги ҳам қайтара олмади. Бу қийинчиликларнинг барчасини Парвардигорига имон келтириб, нусратига ишонган ҳолда сабру сабот билан, савоб умидида қарши олди, ҳеч бир нарса шайхнинг қаддини буколмади, аҳд-паймонидан қайтаролмади.

Аллоҳга доу қилиб, шайх Абу Имодни Ўзининг кенг раҳматига олишини ва жаннати Фардавсда пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳларга ҳамроҳ айлашини сўраймиз, уларга ҳамроҳ бўлмоқ нақадар буюк бахтдир. Аллоҳ Субҳанаҳудан, шунингдек, бизга ва шайхимизнинг аҳл-оиласига ва зурриётларига сабри жамил беришини ҳам тилаб қоламиз. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло буюрган сўздан бошқасини айтмаймиз:

 الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ 

«Улар бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейдиган зотлардир» [Бақара 156]

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Иордания вилоятидаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here